ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2005 й. ПҚ-49-сон "Қўнғирот сода заводи учун кадрларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2005 й.

N ПҚ-49



ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ УЧУН

КАДРЛАРНИ МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қўнғирот сода заводини олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, ушбу корхонада ишлаш учун жалб этиладиган мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлимини ташкил этиш, бўлимнинг ўқув-лаборатория базасини Қўнғирот сода заводи ҳудудида жойлашган муҳандислик корпуси биносига жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар ташкил этилаётган Тошкент кимё-технология институти махсус сиртқи бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қўнғирот сода заводининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали муҳандис-техник ходимларни мақсадли тайёрлаш;

институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари илғор технологияларни ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш масалаларини бевосита ишлаб чиқаришда ўрганиш имконини берадиган ўқув жараёнини ташкил этиш;

технология жараёни самарадорлигини оширишда институтнинг илмий-педагогик салоҳиятидан ва заводнинг етакчи амалиётчи-мутахассисларидан фойдаланиш имконини берадиган олий таълим фанининг ишлаб чиқариш билан мустаҳкам интеграциясини ривожлантириш.


3. 2005/2006 ўқув йилига таълимнинг қуйидаги йўналишлари бўйича уч йиллик ўқиш муддатида бакалаврларни мақсадли тайёрлаш бўйича махсус сиртқи бўлимга қабул қилиш квотаси 65 кишидан иборат қилиб белгилансин;

5522400 - "Кимёвий технология" - 20 киши;

5520700 - "Технология машиналари ва асбоб-ускуналари" - 15 киши;

5580400 - "Муҳандислик коммуникациялари қуриш" - 15 киши;

5521300 - "Электротехника, электромеханика ва электротехнология" - 15 киши.


4. Белгилансинки:

Тошкент кимё-технология институти махсус сиртқи бўлимининг биринчи босқичига қабул қилиш, истисно тариқасида, кириш тест синовларисиз асосан турдош ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлган шахслар орасидан "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва Қўнғирот сода заводининг йўлланмалари асосида давлат гранти бўйича амалга оширилади;

иккинчи ва учинчи босқич талабалари контингенти Тошкент кимё-технология институтида ва республиканинг бошқа олий таълим муассасаларида ўқиётган, Қўнғирот сода заводида контракт бўйича ишлаш хоҳишини билдирган тегишли ва турдош таълим йўналишлари талабаларини ўтказиш йўли билан шакллантирилади. Тўлов-контракт асосида ўқиётган талабаларни ўтказишда ўқитишнинг пулли шакли сақланиб қолади;

ўқишга қабул қилишда Қўнғирот сода заводи, Тошкент кимё-технология институти ва талабалар ўртасида ўқиш тамом бўлгандан кейин битирувчиларнинг заводда камида беш йил мажбурий ишлашини назарда тутувчи уч томонлама шартномалар тузилади.


5. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси уч ой муддатда Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлимини жойлаштириш учун Қўнғирот сода заводининг қолдиқ қиймати 380 млн. сўм бўлган муҳандислик корпуси қурилишини тугалласин ва ўқув жараёнини ташкил этишга зарур шарт-шароитлар яратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг ҳар йилги кўрсаткичларини шакллантиришда Қўнғирот сода заводининг кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун квотани назарда тутсинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

сода заводининг эҳтиёжига мувофиқ Қўнғирот саноат коллежида техник кадрлар тайёрланишини таъминласин;

2005/2006 ўқув йили бошлангунга қадар Тошкент кимё-технология институтининг Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган буюртманомаси бўйича махсус сиртқи бўлимнинг ўқув-лаборатория хоналарини Олий таълим муассасаларини ривожлантариш жамғармасининг маблағлари ҳисобига ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари, лаборатория асбоб-ускуналари, кўргазмали қўлланмалар ва бошқа зарур мулк билан жиҳозласин;

Тошкент кимё-технология институти билан биргаликда таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлим ўқув режалари ва дастурларини республика таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда сифатли таълим жараёнини ташкил этишда, талаб этиладиган илмий-педагог кадрлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашда Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлимига доимий равишда илмий-методик ва амалий ёрдам кўрсатсин;

Тошкент кимё-технология институтининг махсус сиртқи бўлимида ва Қўнғирот саноат коллежида ўқув жараёни ташкил этилиши устидан доимий назоратни амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари негизида ўрта махсус таълим муассасаларини илгари тамомлаган ва ишламаётган шахслар орасидан 564 нафар ҳамда "Ўрганчтрансгаз" ўқув маркази негизида 26 нафар малакали ишчини икки ойда жадал тайёрлашни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ишчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш сарф-харажатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар ва молиялаштиришнинг амалдаги нормативлари асосида 2005 йилда республика олий таълим муассасаларининг харажатлари сметасига кадрлар тайёрлашга бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида тегишли ўзгартиришлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 111-модда.

































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск