Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1992 й. 130-сон "Юридик таълимни қайта қуришнинг кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.1992 й.

N 130




ЮРИДИК ТАЪЛИМНИ

ҚАЙТА ҚУРИШНИНГ КЕЧИКТИРИБ

БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республикада юридик таълим даражасини ошириш, халқ хўжалигини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ҳуқуқий давлатни шакллантиришда фаол иштирок этишга, фуқароларнинг ҳуқуқларини ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қодир бўлган юқори малакали мутахассислар-ҳуқуқшунослар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги республиканинг юрист кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиб, 1992/93-ўқув йилларида ўқув юртларига қабул қилиш режаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент юридик техникумини Тошкент юридик колледжига айлантириш ва уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда колледж тўғрисидаги Низомни, унинг тузилишини, ягона режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, мутахассисликлар рўйхатини аниқласин ҳамда белгиланган тартибда унинг ўқув-моддий базасини ривожлантиришни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 1992 йилдан бошлаб:

республикадаги айрим мавжуд мактаб-интернатларда ўрганилаётган ихтисослашув билан бир қаторда таълимнинг юридик ихтисосини киритсин;

ўрта умумий таълим мактабларининг юқори синфларида ўқувчиларнинг Совет ҳуқуқи асослари билан бир қаторда хорижий давлатларнинг конституциялари ва бошқаларни ўрганишини назарда тутувчи “ҳуқуқшунослик” факультатив ўқув фанини киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда, дарслик ва ўқув қўлланмалари тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ёрдам кўрсатсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги республика юристлар уюшмаси билан биргаликда ва чет эл илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда:

а) олий ва ўрта юридик ўқув юртлари, юридик факультетлар, дорилфунунларнинг бўлинмалари ўқув режалари ва дастурларини қайта ишлаб чиқсинлар, бунда, хусусан, ҳозирги замон шароитида ҳуқуқшунос мутахассисларни шакллантиришда асос бўлувчи фанлар рўйхатини қайта кўриб чиқсинлар ва мана шу асосда уларнииг умуминсоний ва ахлоқий-этик тайёргарликларини тубдан қайта қуришни таъминласинлар. Талабаларнинг фалсафа, социология, сиёсатшунослик, руҳиятшуносликнинг муҳим муаммоларини, чет тилларни, давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихини, қиёсий ҳукуқшуносликни ва ҳозирги замон ҳуқук, тизимларини, давлат, маъмурий, фуқаролик ҳуқуқларини, халқаро ҳуқуқ ва унинг асосий соҳаларини, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини, бозор муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни, менеджмент ва маркетингни, ҳуқуқий ахборот ва кибернетикени, ҳуқуқнинг ҳуқуқшунос мутахассислар тайёрлашнинг ҳозирги замон жаҳон даражасини белгиловчи ва замонавий ҳуқуқий тафаккурни шакллантиришнинг асосида турувчи молия, солиқ, экология ва бошқа жадал ривожланаётган соҳаларини ўрганишларига эътибор кучайтирилсин;

б) олий ва ўрта юридик ўқув юртлари талабалари, ўқувчиларининг ўқув ва ишлаб чиқариш тажрибаси, ёш мутахассисларнинг диплом ёқлагандан кейин стажировкадан ўтишлари тартиби ва мазмунини назарда тутсинлар.


5. Юрист кадрларга бўлган эҳтиёжни янада яхшироқ аниқлаш ва уларнинг билим ва тажрибаларидан унумлироқ фойдаланиш, бозорга ўтиш шароитида юридик таълимни ривожлантириш масалаларини илмий асосда ҳал этиш, юридик кадрлар тайёрлашни режалаштиришда давлат бошқаруви маҳаллий органлари ва юридик ўқув юртларининг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1992 йилда республика давлат бошқарув органларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва халқ хўжалигидаги олий ва ўрта юридик маълумотга эга бўлишни талаб этадиган, шунингдек, вазифаси мутахассислик маълумоти билан бирга юридик тайёргарликка ҳам эга бўлишни тақозо этадиган лавозимлар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 1992 йилда давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, халқ хўжалигидаги ҳуқуқий хизматларнинг келажакда ва жорий йилда юристларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашнинг норматив-услубий асосларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси республика статистика ишлари (давлат буюртмаси) режасида Адлия вазирлиги билан биргаликда юридик кадрларга бўлган талабни илмий асосда режалаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш учун республикадаги олий ва ўрта юридик маълумотли мутахассисларнинг сони ва ҳаракати, уларнинг ихтисослаштирилиши, фаолият соҳалари бўйича тақсимланиши, ижтимоий-демографик ва бошқа маълумотлар тўғрисида тўла ахборот беришга имкон берувчи статистик ҳисоботни назарда тутсин.


6. Юридик ўқув юртларини илмий-педагогик кадрлар билан таъминлашнинг вужудга келган тизимини тубдан қайта қуришни амалга ошириш зарур деб топилсин.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

олий юридик ўқув юртларини илмий-педагогик кадрлар билан мустаҳкамлаб, улар сонини нормативлар билан белгиланган миқдорга мувофиқ келтириш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрсин;

юристлар тайёрловчи, энг аввало, халқ хўжалиги учун юристлар тайёрловчи, олий ўқув юртларига профессор-ўқитувчилар таркибининг белгиланган нормативлардан ташқари сонини шартномалар бўйича мутахассислар тайёрлаш қийматига тегишли харажатларни қўшиб аниқлаш ҳуқуқини берсин;

ўқитувчиларни кўпроқ шартнома асосида, шу жумладан, чет эллардан ҳам валютасиз алмаштириш бўйича, ҳам юристлар тайёрлаш учун, корхона, муассаса ва ташкилотлардан тушадиган валюталар ҳисобига таклиф этсин;

хориждаги юридик ўқув юртларига, ўзаро манфаатли асосда ёш ўқитувчиларни ва аспирантларни, шунингдек, интернатурада таълим олаётган шахсларни ва педагогик фаолиятига мойиллиги бўлган яхшироқ тайёргарлик кўрган юқори курс талабаларини шогирдликка (стажировкага) жўнатиш тажрибасини жорий қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Фанлар академияси аспирантура ва докторантурада давлат, фуқаролик ва молия ҳуқуқи, табиат муҳофазаси, қиёсий ҳуқуқшунослик, ҳуқуқий ахборот, халқаро хусусий ҳуқуқ, бозор муносабатларини, ташқи иқтисодий фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, шунингдек, ҳуқуқшунослик фанининг бошқа муҳим йўналишлари бўйича илмий-педагогик кадрларни нисбатан илгарироқ тайёрлашни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Адлия вазирлиги:

юридик олий ўқув юртларининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институти билан алоқаларини кучайтириш чораларини кўрсин, шу жумладан, вақтинчалик илмий жамоалар тузиб, унга илмий, педагогик ва тажрибали ходимларни, аспирантлар ва талабаларни жалб этиб, ўқув жараёнида олииган натижалардан тезкорлик билан фойдаланишни таъминласинлар;

юридик фанини ривожлантириш учун муҳим тадқиқотларга ажратиладиган маблағларни кўпайтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсинлар ва ҳал қилсинлар, илмий ишлар режаларини ҳуқуқшуносликнинг муҳим муаммоларини тизимли тадқиқ қилишда юридик фаннинг орқада қолаётганини бартараф этиш зарурлигидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик таълимни такомиллаштиришни молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида 1992 йилнинг охиригача қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритсин:

юридик ўқув юртларини криминалистика, ҳисоблаш ва бошқа хил техника турлари, ўқитишнинг техник воситалари билан қуроллантириш;

юридик фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, кодекслар, қонунчилик актлари тўпламлари, қонунчилик бўйича шарҳлар ва бошқа норматив-маълумотнома адабиётлари чоп этишни кўпайтириш, “Ўзбекистон” нашриёти мавзуларида “Давлат ва ҳуқуқ” бўлимини ажратиб кўрсатиш;

“юридик адабиётлар” дўконини очиш.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов




























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск