Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон тижорат /

Электрон шаклдаги контрактлар ва электрон тижоратда қўлланиладиган ҳужжатларнинг бошқа намунавий шаклларини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.11.2007 й. 1740-сон билан рўйхатга олинган 05.10.2007 й. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-5248-сон, Давлат божхона ққмитасининг 01-02/6-28-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-55-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 21 ноябрда 1740-сон

билан рўйхатга олинган

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 5 октябрдаги

ЭГ-01/10-5248, 01-02/6-28,

2007-55-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Электрон шаклдаги контрактлар ва электрон

тижоратда қўлланиладиган ҳужжатларнинг бошқа

намунавий шаклларини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 январдаги 21-сонли "Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклдаги контрактлар ва электрон тижоратда қўлланиладиган ҳужжатларнинг бошқа намунавий шаклларини тайёрлаш талабларини белгилайди.



I. ЭЛЕКТРОН ШАКЛДАГИ КОНТРАКТЛАР ВА

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШДА

ҲУЖЖАТЛАРНИНГ БОШҚА НАМУНАВИЙ

ШАКЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1. Электрон тижоратда контрактлар томонларнинг контракт шартларини келишиши ва электрон ҳужжатни электрон тижорат томонлари ўртасида уларни алмашиш (номуайян шахслар доирасига ёзиш ёки жўнатиш) йўли билан шакллантириш орқали расмийлаштирилади.

Электрон ҳужжатларни шакллантиришда томонларнинг келишуви бўйича умумий қабул қилинган ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тижорат фаолиятида қўлланиладиган (хат, огоҳлантириш, маълумот, рўйхатли ёзув, оферта, акцепт, шартнома, битим, баённома ва бошқа ҳужжат турлари), матнли ёки бошқа ҳужжатли маълумот (ёзув, хабар, файл, сайт, маълумотлар базаси, маълумотлар базасида ёзув) айланиши ва электрон намойишнинг ҳар қандай мумкин бўлган шакллари (форматлар)дан фойдаланилиши мумкин.

Электрон ҳужжатларни шакллантиришда унинг электрон намойишида фойдаланиладиган шакллар (форматлар) аниқ узатиш ва ҳужжат олиш, уни қайта ишлаш, ҳужжатнинг тўлиқлигини ва мақсадини текшириш имконияти, сақлаш ва ахборот тизимида қидириш, шунингдек жўнатувчининг идентификациясини, тузиш ва олиш вақти, намойиш этиш ва ҳужжатли ахборотни бир хилда тушунишни таъминлаши керак.


2. Электрон тижоратда контрактлар ва электрон тижоратни расмийлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ электрон ҳужжатларнинг бошқа намунавий шакллари мазмуни ва шакли бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (2006 йил 3 июль, рўйхат рақами 1588) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


3. Электрон тижоратни амалга оширишда қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки томонларнинг келишуви ҳужжатни ўз имзоси билан тасдиқлашни талаб қилса, электрон ҳужжат агар электрон тижорат томонлари Электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб юритилади) ўрнатиш процедураси бажарганидан сўнг имзоланган деб ҳисобланади.


4. Электрон ҳужжат электрон тижорат томонлари тарафидан тан олинади, агар:

Электрон ҳужжатда ЭРИ асллиги тасдиқланса;

ЭРИ калити сертификати ЭРИ асллиги тасдиқланадиган вақтда ёки электрон ҳужжатни имзолаш вақтида имзолаш вақтини аниқловчи далиллар мавжуд бўлганда;

ЭРИ электрон ҳужжатда ЭРИ калити сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилади.


5. Қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат контракт ёки бошқа ҳужжат қоғозда тақдим этилишини ёки сақланишини талаб қилган ҳолда, ушбу талаб электрон ҳужжатга нисбатан бажарилган ҳисобланади, агар:

ЭРИ рўйхатдан ўтказиш Маркази томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича электрон ҳужжатларда ЭРИ асллиги тасдиқланган бўлса;

ЭРИ рўйхатдан ўтказиш Маркази томонидан ЭРИ имзоланган қоғозда электрон ҳужжатлар нусхалари гувоҳлантирилган бўлса.


6. ЭРИ ҳужжатда электрон ҳужжатнинг бошқа томон ёки учинчи шахслар олдида тўлиқлиги, аниқлиги ва ҳужжатли ахборотини ўзгармаслигини таъминловчи ҳимоялаш процедуралари билан функционал бирлашиши мумкин.


7. Контрактга қўшимча талаблар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

а) контракт ва томонларнинг контракт бўйича мажбуриятларини ижро этиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни имзолаш усули;

б) томонлар ўртасида контракт бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда электрон ҳужжатларни алмашиш тартиби;

в) ЭРИдан фойдаланиш ёки ҳужжатни имзолаган ваколатли шахсни идентификациялаш, шунингдек ҳужжатнинг аниқлигини текшириш тартиби;

г) электрон ҳужжатларга ҳавола ва кўрсаткичлар контрактга киритиладиган томонлар белгилаган ахборот тизимида мавжуд ёки Интернет тармоғидаги сайтда, бошқа очиқ ёки корпоратив тармоқларда белгиланган;

д) томонлар ёзишмалари тартиби ёки контракт бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатли ахборотни сақлаш;

е) томонларнинг ўз персонал маълумотларига, ёзишмалар ва контракт бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатли ахборотларга киришини таъминлаш тартиби.


8. Контрактнинг баъзи шартлари томонларнинг келишилган ҳаракати бўйича белгиланган шаклда (форматда)ги томонларнинг бирини ахборот тизимидаги маълумотлар базасига киритиладиган контрактнинг ажралмас қисми сифатида алоҳида электрон ҳужжат билан расмийлаштирилиши мумкинлиги контрактда назарда тутилиши мумкин.


9. Контрактда томонлар контрактни имзолагандан ва расмийлаштиргандан кейин юридик кучга эга бўлган ва баҳслар юзага келганда томонлар унга ҳавола этиши мумкин бўлган нусха сифатида ахборот тизими маълумотлар базасига ёки бошқа ишончли томонга (Интернет тармоғи орқали киришни таъминлаш орқали) сақлаш учун юбориши назарда тутилиши мумкин.

Бунда контракт шартларига қўшимча равишда қуйидагилар киритилиши лозим:

а) томонлардан бирининг сақлаш шартномасини тузиш мажбурияти ва уни тузиш тартиби;

б) сақлаш ва сақлаш учун берилган ҳужжатга томонларнинг кира олиши шартлари;

в) ҳужжатнинг жойлашган жойига ҳавола.



II. КОНТРАКТДАГИ ТОМОНЛАР

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ


10. Ўз номидан муайян шахслар доирасига оферта юбориш ёки оферта таклиф қилишда сотувчилар, етказиб берувчилар, ижро этувчилар ва электрон тижоратнинг бошқа томонлари ўзи ҳақида ахборот тақдим этишга мажбурдирлар.


11. Электрон тижоратда иштирок этувчи томон тўғрисидаги ахборот қуйидаги мажбурий маълумотларни ўз ичига олади:

а) юридик якка тартибдаги ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи ёки хусусий тадбиркорнинг фамилияси, исми ва шарифи;

б) юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг манзили ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида маълумот, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, электрон манзили, почта манзили ва телефони ҳамда агар мавжуд бўлса, сайтининг номи;

в) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолатларда - лицензия мавжудлиги тўғрисида маълумот (лицензияловчи органнинг номи, унинг муддати, лицензия рақами);

г) таклиф қилинадиган ёки буюртма бериладиган маҳсулотлар, ишлар ёки хизматлар рўйхати, уларни тақдим этиш шартлари;

д) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва савдо қоидаларида назарда тутилган ҳолатларда - маҳсулотлар, иш ва хизматларнинг сертификатланганлиги тўғрисида гувоҳномалар;

е) ҳисоб-китоб тартиби;

ж) банк реквизитлари;

з) электрон тижоратни расмийлаштириш ва амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар;

и) ЭРИ сертификатининг рўйхат рақами, гувоҳнома берган марказнинг реестридаги имзо калити сертификатининг амал қилишининг бошланиш ва тугаш вақти;

й) ушбу очиқ калитли электрон рақамли имзо фойдаланиладиган электрон рақамли имзо воситаларининг номи;

к) ЭРИ сертификатини берувчи гувоҳнома берган ЭРИни рўйхатдан ўтказиш Марказининг номи ва жойлашган жойи;

л) электрон ҳужжат электрон рақамли имзо билан юридик аҳамиятга эга бўладиган муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар.


12. Сотиб олувчи ёки буюртмачи тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ номи ёки хусусий тадбиркорнинг фамилияси, исми ва шарифи;

б) юридик шахс ёки хусусий тадбиркорнинг манзили ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида маълумот, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, электрон манзили, почта манзили ва телефони ҳамда агар мавжуд бўлса, сайтининг номи;

в) истеъмолчининг шахсий маълумотлари тўғрисида ахборот;

г) электрон тижоратни амалга оширишда зарур бўлган бошқа маълумотлар;

д) ЭРИ сертификатининг рўйхат рақами, гувоҳнома берган марказнинг реестридаги имзо калити сертификатининг амал қилишининг бошланиш ва тугаш вақти;

е) ушбу очиқ калитли электрон рақамли имзо фойдаланиладиган электрон рақамли имзо воситаларининг номи;

ж) ЭРИ сертификатини берувчи гувоҳнома берган ЭРИни рўйхатдан ўтказиш Марказининг номи ва жойлашган жойи;

з) электрон ҳужжат электрон рақамли имзо билан юридик аҳамиятга эга бўладиган муносабатлар тўғрисидаги маълумотлар.


13. Электрон тижоратда истеъмолчининг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборот, фақат уларсиз сотувчи амалга оширилаётган электрон тижорат бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган маълумотларни ўз ичига олиши керак.

Истеъмолчининг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборот қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) фамилияси, исми, шарифи;

б) телефон рақами;

в) электрон манзили (e-mail);

г) манзили (етказиб бериш, яшаш);

д) банк ҳисоб рақами, банк картаси ёки бошқа тўлов воситаларининг реквизитлари;

е) солиқ тўловчининг идентификацион рақами;

ж) электрон тижорат бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.


14. Банкдан ташқари тизимда чакана тўловларни амалга оширишда мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотлар талаб қилинади:

а) кўрсатиладиган молиявий хизматлар рўйхати, уларни тақдим этиш шартлари;

б) фойдаланувчиларни рўйхатга олиш тартиби;

в) ҳисоб-китоб тартиби;

г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда тўлов ўтказиладиган ташкилот ва/ёки тўлов тизими аъзоларининг лицензияси мавжудлиги тўғрисида маълумот (лицензия рақами, амал қилиш муддати, лицензияловчи органнинг номи).


15. Электрон тижорат ташкилотчиси тўғрисида ахборот ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатиб ўтилган маълумотларга қўшимча равишда электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларини ўз ичига олиши керак.


16. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган, электрон процедураларни таъминлаш бўйича битим томонларига хизмат кўрсатувчи давлат ва бошқа нодавлат муассаса ва ташкилотлари тўғрисидаги ахборот ўз ичига хизматлардан фойдаланиш тартиби ва қоидаларини, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда - лицензия мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни (лицензия рақами, амал қилиш муддати, лицензияловчи органнинг номи) олиши керак.



III. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ДОИРАСИДА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЭЛЕКТРОН

ОПЕРАЦИЯЛАР ВА ТАДБИРЛАР


17. Электрон тижорат томонлари агарда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, ўзаро келишган ҳолда қуйидагиларни белгилайди:

а) ҳар қандай алоқа воситалари орқали электрон ҳужжатларни алмашиш тартибини;

б) контрактни тузиш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш тартиби;

в) электрон имзони ўрнатиш усули ва фойдаланиш тартиби;

г) офертани жойлаштириш, жўнатиш ва қабул қилиш тартиби;

д) акцептни жўнатиш ва чақириб олиш тартиби;

е) ахборотнинг аниқлигини текшириш тартиби;

ж) томонларнинг ахборот тизимини таъминлаш дастурларидан фойдаланиш тартиби.


18. Электрон тижоратни расмийлаштириш бўйича томонларнинг электрон процедуралари контрактни тўлалигича ёки унинг алоҳида шартларини тузишнинг ва электрон тижоратни амалга оширишнинг (ёзишув) алоҳида элементларини келишиш бўйича электрон ҳужжатлар алмашинувини ўз ичига олиши мумкин. Шунингдек қонунда, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ёки томонларнинг келишувига мувофиқ, аниқ турдаги ҳужжатларнинг мазмунини расмийлаштириш бўйича белгиланган талаб ва қоидаларга риоя этилиши лозим.


19. Электрон тижоратда электрон ҳужжатларни (маълумотларни) алмашиш бўйича томонларнинг электрон процедуралари сотувчи томонидан оферта тартибида тақдим этиладиган ва агарда акцепт шакли ва уни юбориш процедуралари белгиланган бўлса, олувчи (буюртмачи) томонидан ҳеч қандай ўзгартириш ва қўшимча шартларсиз қабул қилинадиган контрактни расмийлаштиришни ўз ичига олиши мумкин. Бунда шартнома турлари бўйича фуқаролик қонунчилигининг барча талабларига риоя этилиши лозим.



IV. ТЎЛОВ ТИЗИМИ СУБЪЕКТЛАРИ


20. Электрон битим томонлари электрон тижорат ва тўлов тизими субъектлари ўртасида тузилган келишув белгиланган уларнинг мажбуриятлари доирасида тўлов тизими субъектлари билан ҳисоб-китобни амалга оширишлари мумкин.


21. Тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ва банк операцияларини амалга ошириш ҳамда умумий ташкиллаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка зид келмаслиги лозим.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Ушбу Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 480-модда.









































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск