язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш/ Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 27.04.2016 й. 34-сон "Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 24.05.2016 й. 2791-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.05.2016 й.

N 2791




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ,

КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ

КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

27.04.2016 й.

N 34


ҚАРОРИ



Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор

юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат ер кадастри тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон "Ўзбекистон Республикасида Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                            С. Арабов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 245-модда