язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ АВ 13.11.2010 й. 2154-сон билан рўйхатга олинган ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 13.11.2010 й. 2154-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




АВ 12.04.2016 й. 2154-1-сон билан рўйхатга олинган

ДБҚ Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) 27, 28, 89 ва 90-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 апрелдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 215-модда) билан тасдиқланган "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудидаги алоҳида божхона режими тўғрисидаги низомга мувофиқ "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасига (бундан кейинги ўринларда "Навоий" ЭИИЗ деб юритилади) жойлаштирилаётган ва ундан чиқарилаётган товарларга божхона юк декларациясини (бундан кейинги ўринларда БЮД деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.



1-банднинг олдинги таҳрири


1. "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилаётган ва ундан чиқарилаётган товарларга БЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (бундан кейинги ўринларда Йўриқнома деб юритилади) асосида тўлдирилади.



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Товарларни "Навоий" ЭИИЗга олиб кириш ва ундан олиб чиқиш вақтида божхона расмийлаштируви учун божхона органларига Йўриқномада назарда тутилганлардан қўшимча равишда мазкур низомга келтирилган иловадаги ҳужжатлар тақдим этилади.



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Декларант томонидан БЮД асосий варағининг қуйидаги устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади: рақамли - 1 , 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 11, 12, 13, 14, 16, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 53, 54;

ҳарфли - А (фақат БЮД асосий варағида), В ва С.



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Ушбу Қоиданинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган БЮД устунлари (1, 17, 17а, 44-устунлардан ташқари), Йўриқноманинг 3-бўлимига мувофиқ тўлдирилади.



6-банднинг олдинги таҳрири


6. БЮДнинг 1, 17, 17а, 44-устунларини тўлдириш қуйидаги ўзига хос жиҳатларга эга:

1-устун. "Декларация тури":

устуннинг биринчи бўлинмасида товарларнинг йўналиши экспорт режими "ЭК" кўрсатилади;

устуннинг иккинчи бўлинмасида божхона режими коди эркин иқтисодий зона "71" кўрсатилади;

устуннинг учинчи бўлинмаси қуйидагича тўлдирилади:

"1" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирса;

"0" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирса.

17-устун. "Тайин этилган мамлакат":

устунда "Ўзбекистон" кўрсатилади.

17а-устун. "Тайин этилган мамлакат коди":

устунда жаҳон мамлакатлари таснифномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.

44-устун. "Қўшимча ахборот / тақдим этиладиган ҳужжатлар":

8-бандида қўшимча тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Декларант томонидан БЮД асосий варағининг қуйидаги устунлари ва қўшимча варақларнинг тегишли устунлари тўлдирилади: рақамли - 1, 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 16, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 53, 54;

ҳарфли - А (БЮДнинг асосий варағида), В, С.



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Ушбу Қоиданинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган устунлар (1 ва 44-устунлардан ташқари) Йўриқноманинг 6-бўлимига мувофиқ тўлдирилади.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. БЮДнинг 1 ва 44-устунлари қуйидагича тўлдирилади:

1-устун. "Декларация тури":

устуннинг биринчи бўлинмасида товарларнинг йўналиши импорт "ИМ" кўрсатилади;

устуннинг иккинчи бўлинмасида божхона режими коди эркин иқтисодий зона "71" кўрсатилади;

устуннинг учинчи бўлинмаси қуйидагича тўлдирилади:

"1" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирса;

"0" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирса.

44-устун. "Қўшимча ахборот / тақдим этиладиган ҳужжатлар":

8-бандида қўшимча тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.



10-банднинг олдинги таҳрири


10. "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда БЮДнинг 37 ва 44-устунлари қуйидагича тўлдирилади:

37-устун "процедура":

а) "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган чет эл товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда реэкспорт божхона режимига расмийлаштиришда "11 71 **" (3 - жуфтлик "49" рақамидан ташқари) кўрсатилади;

б) "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда экспорт божхона режимига расмийлаштиришда "10 71 **" (3 - жуфтлик "49" рақамидан ташқари) кўрсатилади;

в) "Навоий" ЭИИЗда ишлаб чиқарилган товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда "10 71 49" кўрсатилади.

44-устун. "Қўшимча ахборот / тақдим этиладиган ҳужжатлар":

8-бандида қўшимча тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. "Навоий" ЭИИЗдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДнинг 15, 15а, 37 ва 44-устуннинг 8-банди қуйидагича тўлдирилади:

15-устун. "Ўзбекистон" кўрсатилади.

15а-устун. Жаҳон мамлакатлари таснифномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.

37-устун. "Процедура":

а) "Навоий" ЭИИЗга олиб кирилган чет эл товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда "** 71 **" (3 - жуфтлик "49" рақамидан ташқари) кўрсатилади;

б) "Навоий" ЭИИЗга олиб кирилган Ўзбекистон Республикаси товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда реимпорт божхона режимига расмийлаштиришда "41 71 **" (3 - жуфтлик "49" рақамидан ташқари) кўрсатилади;

в) "Навоий" ЭИИЗда ишлаб чиқарилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда "** 71 49" кўрсатилади.

44-устун. "Қўшимча ахборот / тақдим этиладиган ҳужжатлар":

8-бандида қўшимча тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.