язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Давлат божхона қўмитасининг 30.03.2016 й. 01-02/12-15-сон "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.04.2016 й. 2154-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.04.2016 й.

N 2154-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.03.2016 й.

N 01-02/12-15


ҚАРОРИ



"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий

зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона

юк декларациясини тўлдириш қоидалари тўғрисида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 15 октябрдаги 01-02/12-24-сон "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2154, 2010 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 418-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2016 йил 21 апрелдан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                        З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий

зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона

юк декларациясини тўлдириш қоидалари тўғрисида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:

номидаги "қоидалари" деган сўз "қоидаларини тасдиқлаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

муқаддимадаги "кодексининг 27, 28, 89 ва 90-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда)" деган сўзлар "кодекси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) муқаддимадан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) 27, 28, 89 ва 90-моддалари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилаётган ва ундан чиқарилаётган товарларга БЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) асосида тўлдирилади.

2. Товарларни "Навоий" ЭИИЗга олиб кириш ва ундан олиб чиқиш вақтида божхона расмийлаштируви учун божхона органларига Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилганлардан қўшимча равишда мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатлар тақдим этилади.";


в) 3-банддагиқтисодий зона" деган сўзлар "божхона зонаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


д) 4 - 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 17, 17а, 18, 19, 20, 22, 23, 24, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 54, "В" ва "С".

5. Ушбу Қоиданинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган БЮД графалари (1, 17, 17а, 43, 44-графалардан ташқари), Йўриқноманинг 4-бобига мувофиқ тўлдирилади.

6. БЮДнинг 1, 17, 17а, 43, 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:

1-графа. "Декларация тури":

графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади - "ЭК";

графанинг иккинчи бўлмасида божхона режими коди эркин божхона зона "71" кўрсатилади;

графанинг учинчи бўлмасида товарлар электрон шаклда декларацияланганда "ЭД" ёзуви кўрсатилади, қоғоз шаклда декларацияланганда ушбу бўлма тўлдирилмайди.

17-графа. "Келиб тушадиган мамлакат":

графада "Ўзбекистон" кўрсатилади.

17а-графа. "Келиб тушадиган мамлакат коди":

графада Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.

43-графа.

Мазкур графада қуйидагилар кўрсатилади:

"1" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилса;

"0" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилса.

44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар":

Графада 899 тартиб рақами остида мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.

7. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "В" ва "С".

8. Ушбу Қоиданинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган графалар (1, 43 ва 44-графалардан ташқари) Йўриқноманинг 5-бобига мувофиқ тўлдирилади.

9. БЮДнинг 1, 43 ва 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:

1-графа. "Декларация тури":

графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади - "ИМ";

графанинг иккинчи бўлмасида божхона режими коди эркин божхона зона "71" кўрсатилади;

графанинг учинчи бўлмасида товарлар электрон шаклда декларацияланганда "ЭД" ёзуви кўрсатилади, қоғоз шаклда декларацияланганда ушбу бўлма тўлдирилмайди.

43-графа.

Мазкур графада қуйидагилар кўрсатилади:

"1" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилса;

"0" - агар "Навоий" ЭИИЗ қатнашчисининг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланмаган маҳсулотни "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилса.

44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар":

Графада 899 тартиб рақами остида мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.

10. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "В" ва "С".

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган графалар (37 ва 44-графалардан ташқари) Йўриқноманинг 4 ва 6-бобларига мувофиқ тўлдирилади.

"Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда БЮДнинг 37 ва 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:

7-графа "Процедура":

а) "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган чет эл товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда реэкспорт божхона режимига расмийлаштиришда "11 71 074";

б) "Навоий" ЭИИЗга жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда экспорт божхона режимига расмийлаштиришда "10 71 174";

в) "Навоий" ЭИИЗда ишлаб чиқарилган товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда "10 71 274" кўрсатилади.

44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар":

Графада 899 тартиб рақами остида мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.

11. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси томонидан БЮДнинг қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7 (пост коди), 8, 9, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 54, "В" ва "С".

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган графалар (15, 15а, 37 ва 44-графалардан ташқари) Йўриқноманинг тегишли бобларига мувофиқ тўлдирилади.

"Навоий" ЭИИЗдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларни расмийлаштиришда БЮДнинг 15, 15а, 37 ва 44-графалари қуйидагича тўлдирилади:

15-графа. "Ўзбекистон" кўрсатилади;

15а-графа. Дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг коди кўрсатилади.

37-графа. "Процедура":

а) "Навоий" ЭИИЗга олиб кирилган чет эл товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда "** 71 075";

б) "Навоий" ЭИИЗга олиб кирилган Ўзбекистон Республикаси товарларини ўзгартирилмаган ҳолатда реимпорт божхона режимига расмийлаштиришда "41 71 175";

в) "Навоий" ЭИИЗда ишлаб чиқарилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун расмийлаштиришда "** 71 275" кўрсатилади.

44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар":

Графада 899 тартиб рақами остида мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган ҳужжатларнинг рақами ва санаси кўрсатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 апрель, 15-сон, 152-модда