язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2011 й. 44-сон "Ўзбекистон ташқи иқтисодий ахборот-тижорат маркази" очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2011 й.

N 44


"ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

АХБОРОТ-ТИЖОРАТ МАРКАЗИ" ОЧИҚ

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ ТУГАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасини янада такомиллаштириш ва ходимлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 20 декабрдаги ПҚ-1444-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон ташқи иқтисодий ахборот-тижорат маркази" очиқ акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Ўзахбороттижоратмарказ" очиқ акциядорлик жамияти деб аталади) акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

"Ўзахбороттижоратмарказ" очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш;

"Ўзахбороттижоратмарказ" очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш комиссиясини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзахбороттижоратмарказ" очиқ акциядорлик жамиятини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда ишчи комиссия ташкил этилсин.

Ишчи комиссия "Ўзахбороттижоратмарказ" очиқ акциядорлик жамиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 21 февралдаги

44-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро савдо объектлари республика комплексини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 16 сентябрдаги 433-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги Халқаро савдо-кўргазма комплекси ҳудудида жамоат тартиби сақланишини ва хавфсизликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 10 майдаги 231-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзахбороттижоратмарказ" республика тижорат маркази" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 64-модда.