язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.1995 й. 318-сон "Ўзмарказимпекс", "Ўзсаноатмашимпекс", "Инновация", "Марказсаноатэкспорт" давлат-акционерлик ташқи савдо компаниялари, "Ўрта Осиё Транс" давлат-акционерлик халқаро автотранспортда юк ташиш компанияси ва "Ўзташқитранс" давлат-акционерлик транспорт-экспедиторлик компаниясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.08.1995 й.

N 318


"ЎЗМАРКАЗИМПЕКС",

"ЎЗСАНОАТМАШИМПЕКС", "ИННОВАЦИЯ",

"МАРКАЗСАНОАТЭКСПОРТ" ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

ТАШҚИ САВДО КОМПАНИЯЛАРИ, "ЎРТА ОСИЁ ТРАНС"

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК ХАЛҚАРО АВТОТРАНСПОРТДА

ЮК    ТАШИШ    КОМПАНИЯСИ    ВА    "ЎЗТАШҚИТРАНС"

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК

КОМПАНИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларини давлат ҳиссадорлик компанияларига айлантириш тўғрисида"ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

"Ўзмарказимпекс", "Ўзсаноатмашимпекс", "Инновация", "Ўзташқитранс" хўжалик ҳисобидаги давлат ташқи савдо бирлашмалари, "Марказсаноатэкспорт" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо фирмаси, "Ўрта Осиё Транс" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи иқтисодий транспорт-экспедиторлик компаниясининг бинолари, пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини ташкил этилаётган давлат-акционерлик компанияларининг устав сармояси сифатида берсин;

бир ой муддатда давлат-акционерлик компанияларининг Уставларини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этилаётган давлат-акционерлик компанияларининг устав сармояси қийматини баҳоласин ва акциялар эмиссияси тартибини белгиласин;

бир ой муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари қайта ўзгартирилиши муносабати билан вазирлик тузилмаси ва функцияларидаги ўзгаришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

экспорт товарларни етказиб бериш муддатларини қисқартиришни ва чет эл валютасидаги тушумлар тушишини тезлаштиришни таъминловчи тадбирларни пухта ишлаб чиқсин ва бир ой муддатда бу ҳақдаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Тадбирлар режасини ишлаб чиқишда экспорт қилинадиган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун консигнация омборлари ташкил этиш, энг мақбул йўналишларни аниқлаш ва экспорт-импорт юкларни транспортда ташиш учун автомобиль транспорти имкониятларидан энг кўп даражада фойдаланиш зарурлигини назарда тутсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзмарказимпекс", "Ўзсаноатмашимпекс", "Инновация", "Ўзташқитранс" хўжалик ҳисобидаги давлат ташқи савдо бирлашмалари, "Марказсаноатэкспорт" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо фирмаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўрта Осиё Транс" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи иқтисодий транспорт-экспедиторлик компанияси тўлиқ қайта ташкил этилгунларига қадар илгари тузилган шартномалар (контрактлар)га мувофиқ молиявий ва бошқа мажбуриятлар бажарилишини амалга оширадилар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов