язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.1993 й. 564-сон "Тошкент шаҳрида отели бўлган кичик бизнес-марказни қуриш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.1993 й.

N 564


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ОТЕЛИ БЎЛГАН КИЧИК

БИЗНЕС-МАРКАЗНИ ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА



Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техника негизини кенгайтириш мақсадида ҳамда чет эл ваколатхоналарининг фаолияти учун қулай шароитлар яратишга эҳтиёжнинг ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги 200 ўринли отели бўлган Кичик бизнес-марказ қурилиши бўйича буюртмачи этиб белгилансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, Кичик бизнес-марказни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш бўйича бош пудратчи этиб "Буюк ипак йўли" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси, рубллар бўйича ишларни бажарувчи субпудратчи ташкилотлар этиб "Тошметроқурилиш" қурилиш бошқармаси, "Тошмуҳандисқурилиш" трести ва "Ўзавтотранс" корпорацияси белгиланган.


2.Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

Тошкент шаҳар ҳокимининг 1993 йил 15 июндаги 205-ф-сон фармойиши билан Кичик бизнес-марказ қурилиши учун Комсомол 40 йиллиги кўчасида ажратилган 1,5 гектарли майдонда қурилишни амалга оширсин;

бош пудратчи "Буюк ипак йўли" қўшма корхонаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига кредит линияси очиш учун ҳужжатлар тўпламини тақдим этсин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан, комплекс ишга туширилгандан кейин кутилаётган даромаддан қайтариш кафолати билан, кредит тарзида 5 млн АҚШ доллари берилади;

Туркия томони узоқ муддатли кредит шартлари бўйича халқаро молия идораларида 15 млн АҚШ долларини қидириб топади.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, капитал маблағларнинг зарур лимитини ажратган ҳолда, Кичик бизнес-марказ қурилишини банк кредити ҳисобига маблағ билан таъминланувчи объектлар рўйхатига киритсин.


5. Ўзшартномасавдо", "Ўзқурилишматериаллари" концерни буюртмачининг тақдим этган талабномаларига мувофиқ ажратилган капитал маблағлар лимитларини моддий-техника ресурслари билан таъминласинлар.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртмачи ва бош пудратчи томонидан тақдим этилган Кичик бизнес-марказнинг меъморчилик ва ҳажм-режа ечимларини белгиланган тартибда келишиб олсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Кичик бизнес-марказнинг энергия ва иссиқлик билан таъминлаш объектларини, ташқи муҳандислик коммуникацияларини қуришда буюртмачига амалий ёрдам кўрсатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги буюртмачи сифатида:

Кичик бизнес-марказ қурилиши учун зарур бўлган импорт қилинадиган асбоб-ускуна ва материаллар учун божхона тўловлари ва йиғимларидан;

Тошкент шаҳрининг муҳандислик коммуникацияларини ривожлантиришда улуш қўшиб қатнашишдан;

Кичик бизнес-марказ қурилишида банд бўлган туркиялик мутахассислар ва ишчиларнинг виза ҳужжатларини расмийлаштириш учун йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.


9. Бош пудратчи билан ҳаво ва ер усти транспортида юклар ташувини амалга оширувчи Ўзбекистон компаниялари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни, шунингдек, мутахассисларнинг яшаши ва уларга сервис хизмати кўрсатилгани учун тўловларни рублларда амалга оширишга рухсат этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов