ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1991 й. 54-сон "Улгуржи нархлар ва тарифларнинг янги системасига ўтиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1991 й.

N 54


УЛГУРЖИ НАРХЛАР ВА ТАРИФЛАРНИНГ

ЯНГИ СИСТЕМАСИГА ЎТИШ ҲАҚИДА


Истеъмол бозорини нормаллаштириш, иқтисодий мустақилликни кенгайтириш ва корхоналарнинг маҳсулот чиқаришни кўпайтиришдан манфаатдорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, бозор муносабатларига ўтиш учун шароит яратиш мақсадида ва СССР Министрлар Советининг "Ўлгуржи нархлар ва тарифларнинг янги системасига ўтиш ҳақида" 1990 йил 25 октябрдаги 1080-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Белгилаб қўйилган улгуржи нархлар ва тарифлар бўйича сотиладиган хом ашёлар, материаллар ва бошқа саноат маҳсулотлари (ишлар, хизматлар)нинг рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


Жумҳурият номенклатурасининг белгилаб қўйилган улгуржи нархлари ва тарифлар бўйича сотиладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


1991 йил 1 январдан бошлаб мазкур маҳсулотларга СССР Министрлар Советининг 1988 йил 14 июндаги 741-сон қарори (Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 5 августдаги 271-сон қарори)га, шунингдек, ССЖИ Олий Кенгаши, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши ва ССЖИ Ҳукумати ва Ўзбекистон ССЖ Ҳукумати қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган улгуржи нархлар ва тарифлар жорий этилсин.


1 ва 2-иловаларда назарда тутилмаган бошқа саноат маҳсулотлари (ишлар, хизматлар)га шартномавий улгуржи нархлар ва тарифлар қўлланилади.


Корхоналар ва ташкилотлар СССР Министрлар Советининг 1988 йил 14 июндаги 741-сон қарори (Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 5 августдаги 271-сон қарори)га мувофиқ ишлаб чиқилган улгуржи нархлар асосида шартномавий нархларни шакллантириш ишларини ниҳоясига етказсинлар.


Ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни белгилаб қўйилган нархлардан паст нархлар бўйича сотиш барча корхоналар ва ташкилотлар томонидан мустақил равишда ёки томонларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.


2. Ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га шартномавий улгуржи нархларнинг асоссиз равишда ошишининг олдини олиш мақсадида бундай нархларни қўллашда 3-иловага мувофиқ рентабеллиликнинг чегаравий даражасидан келиб чиқилсин.


Агар шартномада кўрсатилган нархлар СССР Министрлар Советининг 1988 йил 14 июндаги 741-сон ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 5 августдаги 271-сон қарорларига, шунингдек, ССЖИ Олий Кенгаши, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши, ССЖИ Ҳукумати ва Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ тасдиқланган улгуржи нархларга мувофиқ бўлса ёки шу даражадан паст бўлса бундай шартномавий нархларга рентабеллиликнинг чегаравий даражаси қўлланилмайди. Рентабеллиликнинг чегаравий даражаси янги, юқори самарали ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларнинг шартномавий нархларига ҳам қўлланилмайди.


Шартномавий улгуржи нархлар ошириб юборилган ҳолларда, бунинг оқибатида шу нархлар бўйича сотилган маҳсулотларнинг амалдаги рентабеллилиги мазкур қарорнинг 3-иловасида белгиланган чегаравий даражадан ошиб кетса, ушбу даражадан ортиқча олинган фойда жумҳурият бюджетига ўтказилади.


3. Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш, молияни ва пул муомаласини соғломлаштириш шароитларига қараб, бошқариладиган ва шартномавий нархларни қўлланиш доирасини кенгайтирсинлар.


4. Ўзбекистон ССЖ Давлат статистика қўмитаси 1991 йилнинг 1 январидан бошлаб жумҳуриятда нархлар ва тарифлар динамикасини статистика жиҳатидан мунтазам равишда кузатиб борсин.


5. Ўзбекистон ССЖ Давлат нархлар қўмитаси ва Ўзбекистон ССЖ Давлат статистика қўмитаси 1991 йилнинг биринчи ярим йили иш якунлари бўйича ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларга улгуржи нархларнинг янги системасига ўтиш натижалари ҳақида, шу жумладан, шартномавий нархларнинг жумҳурият саноати ва халқ хўжалиги бошқа тармоқлари иқтисодиётига таъсири ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.



Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти                             Ш. Мирсаидов





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 4 мартдаги

54-сон қарорига

1-ИЛОВА


1991 йилнинг январидан бошлаб белгилаб

қўйилган улгуржи нархлар ва тарифлар

бўйича сотиладиган маҳсулотлар

(ишлар, хизматлар)

РЎЙХАТИ


Тошкўмир. Кокс ва термоантрацит. Нефть, табиий газ. Буғ қозон ва мотор ёнилғиси, бензин, керосин, оқсил-витаминли концентратлар учун парафинлар. ССЖИ Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ва ССЖИ Атом энергетикаси ва саноати вазирлиги корхоналари ишлаб чиқарадиган электр ва иссиқлик энергияси.


Кон-кимё хом ашёси. Минерал ўғитлар, озуқа воситалари. Органик ва ноорганик кимёнинг асосий маҳсулотлари.


Портловчи моддалар. Каучуклар ва латекслар. Сунъий ва синтетик толалар ва иплар. Корд газламалар. Резинатехника буюмларининг асосий турлари. Юк ва қишлоқ хўжалиги машиналари учун шиналар. Ёғоч-кимё ва гидролиз саноатининг асосий маҳсулотлари, техникавий углерод ва унинг учун хом ашё.


Ёғоч материаллари, асосий дарахт турларига мансуб арраланган ёғочлар, шпал маҳсулотлари, кон устунлари, фанерлар, ёғоч плиталарнинг асосий турлари, электротехника қоғози ва картони.


Қора ва рангли металлургия хом ашёси (флюслар, вольфрам ва молибден концентратлари, қийин эрийдиган ва ўтга чидамли маҳсулотлар учун ярим фабрикатлардан ташқари). Синиқ нарсалар ва чиқиндилар (ишга яроқлиларидан ташқари). Кварцитлар. Ярим ўтказгич материаллар. Ферро эритмалар ва лигатуранинг асосий турлари,


Рангли металлар, эритмалар ва прокат (ерда кам учрайдиганларидан ташқари).


Қимматбаҳо металлар ва эритмалар, олмос хом ашёси, техникавий олмослар, қимматбахо, ярим қимматбаҳо, синтетик ва сунъий тошлар.


Чўян, пўлат, прокат, қувурлар ва метизларнинг асосий турлари. Слюда ва ундан ясалган буюмлар. Пьезооптик минерал хом ашё. Оптик шишадан тайёрланган хомаки маҳсулотлар.


Тиббиёт асбоб-ускуналари.


Агросаноат комплекси, енгил саноат, қазиб олувчи саноат тармоқлари, ёнилғи-энергетика комплекси, транспорт маҳсулотларининг асосий турлари ҳамда металлни ва ёғочни қайта ишлаш асбоб-ускуналарининг айрим турлари.


Электрон элементлар ва радиокомпонентлар.


Мудофаа мақсадларида кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар.


Юкларни темир йўл (маҳаллий ва бетўхтов юрадиган транспортда оз миқдорда жўнатишдан ташқари), денгиз, авиация транспортида ташиш.


Умумиттифоқ алоқа хизматлари. Енгил автомобиллар.


Радио ва электр товарларининг асосий, оммабоп турлари, газ ва электр плиталари, тўғри чокли тикув машиналари, синтетик ювиш воситалари, ўқувчиларнинг дафтарлари.


Енгил саноат учун хом ашё, ярим фабрикатлар ва материалларнинг асосий турлари.


Оммабоп, махсус буюртмали ва мақсаддаги енгил саноат моллари, болалар учун товарлар.


Дон, кунгабоқар, чой, тамаки.


Озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турлари.


Дори-дармонларнинг асосий турлари.


-------------------------

Изоҳлар: 1. Мазкур рўйхатга кирган янги маҳсулотларга ҳамда якка холда ва бир галги буюртма бўйича тайёрланадиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги махсулотларга шартномавий нархлар кўлланилади.


2. Ҳалқ истеъмоли молларига нархлар чакана нархлар даражасига асосланиб белгиланган ҳолларда ҳисобланган улгуржи нархлар қўлланилади.


3. Пахта толаси, ипак хом ашёси, жун, қоракўл белгилаб қўйилган улгуржи нархлар бўйича давлат буюртмаси ҳажмида сотилади, ана шу ресурсларнинг қолган қисми истеъмолчиларга фақат шартномавий нархлар бўйича етказиб берилади.


4. Қимматбаҳо металлар ва эритмалар, рангли металлар ва эритмалар белгилаб қўйилган улгуржи нархлар билан сотилиб, уларга хом ашё ресурсларига солиқлар қўшилади.


5. Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган истеъмолчилар учун электр ва иссиқлик энергиясига белгилаб қўйилган тарифлар Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида белгиланиши мумкин.





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 4 мартдаги

54-сон қарорига

2-ИЛОВА


Жумҳурият номемклатурасининг белгилаб

қўйилган улгуржи нархлари ва тарифлари бўйича

1991 йил 1 январдан бошлаб сотиладиган

маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг

РЎЙХАТИ


ССЖИ Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги системасига кирмайдиган корхоналар ишлаб чиқарадиган электр ва иссиқлик энергияси.


Сиқилган ва суюлтирилган газ.


Юкларни автомобиль транспортида, прицепли тракторларда ташиш.


ЎзССЖ Маҳаллий саноат вазирлиги корхоналарида ишлаб чиқариладиган жун, ярим жун калава.


Жумҳурият алоқа хизматлари (нашриётлар ва газеталар, журналлар редакциялари ва даврий нашрларга иловаларни жўнатиш хизматларидан ташқари; даврий нашрларни жўнатиш; маҳаллий телефон, телеграф алоқалари, абонент қурилмаларини ўрнатиш, қайта қуриш хизматлари, радиолаштириш, кўчма радио алоқалар, махсус хизматлар; қўшимча алоқа хизматлари).





Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 4 мартдаги

54-сон қарорига

3-ИЛОВА


Шартномавий улгуржи нархлар ва тарифлар

қўлланилганда 1991 йил учун халқ хўжалиги

тармоқларининг 1991 йил маҳсулотлари

(ишлари, хизматлари) бўйича


РЕНТАБЕЛЛИЛИКНИНГ

ЧЕГАРАВИЙ ДАРАЖАЛАРИ


(таннархга нисбатан фоиз ҳисобида)


Саноат


ёғочга ишлов бериш, целлюлоза-қоғоз, нефть-кимёси ва кимё саноати, бинокорлик материаллари саноати, кон ва руда бўлмаган хом ашёни қазиб олиш, балиқчилик, тиббиёт саноати - 30


машинасозлик, металлургия ва саноатнинг бошқа тармоқлари - 25


Транспорт - 35


Алоқа, ноширлик фаолияти - 40


ЎзССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси, жумҳурият вазирликлари ва идоралари системаси балансидаги таъминот-сотиш ташкилотлари - 40


Халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари (қурилиш, қишлоқ хўжалиги, фан ва илмий хизмат кўрсатиш, давлат ихтисослаштирилган банклари, тижорат банклари, шу жумладан, кооператив, суғурта ташкилотлари банкларидан ташқари) - 30



















Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск