ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Якка тартибдаги тадбиркорлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.03.1997 й. ПФ-1741-сон "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.03.1997 й.

N ПФ-1741


ХАЛҚ БАДИИЙ

ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ ВА АМАЛИЙ

САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Миллий маданиятни ривожлантиришда ҳалқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатининг аҳамиятини ошириш: қўлда ишланадиган юксак бадиий буюмларни тайёрлаш асрий анъаналарини ва ўзига хос турларини қайта тиклаш ҳамда халқ ҳунармандларнга давлат томонидан мадад кўрсатиш мақсадида:


1. Хонадон шароитида юксак бадиий буюмлар ишлаб чиқарувчи халқ ҳунармандларига уларни маҳаллий хомашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, кўргазмалар ва кимошди савдоларини ўтказишда, тайёр маҳсулотларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган дўконлар ва киоскалар тармоғини ташкил қилишда, ёшларни халқ санъати усталарининг кўникмаларига ўқитиб ўргатиш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтиришда амалий ёрдам кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, республика вазирликлари ва идораларининг знг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин.


2.

Белгилаб қўйилсинки, хонадон шароитида халқ бадиий хунармандчилиги ва амалий санъатининг мазкур турлардаги буюмларини ишлаб чиқариш билан банд бўлган якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар ўз маҳсулотининг нархларини истеъмол бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайдилар.

3. Бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг энг яхши намоёндалари хизматларини, уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантиришга ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссасини рағбатлантириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Халқ устаси" унвонини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.

6. Шу нарса белгилансинки, халқ хунармандларининг Республика "Хунарманд" уюшмаси маблағлари уюшманинг ўз тадбиркорлик фаолияти, аъзоларининг бадаллари, ҳомийларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмиш юридик шахслар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан шаклланади.

Уюшмага бир йўла молиявий ёрдам кўрсатиш учун 150 млн. сўм, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг маблағлари ҳисобидан - 50 млн. сўм, Меҳнат вазирлигининг иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси ҳисобидан - 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан - 50 млн. сўм ажратиб берилсин.


7. "Мусаввир" илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга ҳудудий уюшмаларни ташкил этиш ва уларнинг нормал ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин;

"Ҳунарманд" уюшмасининг таъсис конференциясини ўтказсин ва унинг Низомини қабул қилсин.


8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор тайёрласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси”, 1997 й. 3-сон, 89-модда





































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск