Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Давлат солиқ қўмитасининг 2016-15-сон, Молия вазирлигининг 18-сон "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 25.03.2016 й. Қарори (АВ томонидан 11.04.2016 й. 2200-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.04.2016 й.

N 2200-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2016 й.

N 2016-15


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2016 й.

N 18


ҚАРОРИ



Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини

ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2011 йил 2 февралдаги 2011-5, 6-сон қарори (рўйхат рақами 2200, 2011 йил 23 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Р. Азимов

        





Қарорга

ИЛОВА



Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш

фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини

ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 3-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "чораги" деган сўз "ойи" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 4-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ҳисобот чораги учун" деган сўзлар "ҳисобот ойи учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "чораги" деган сўз "ойи" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 6-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2173, 2010 йил 28 декабрь) мувофиқ мазкур мини-маркет бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin = КХС х Тк х ИҲЭКМ) ой учун ҳисобланганда 1 571 317 сўмни (6 х 2,725 х 96 105) ташкил этади.

Амалда ташкилотда 5 киши ишлайди. Бунда ушбу ходимларнинг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобот ойи учун 1 780 000 сўмни ташкил қилган.".


4. 7-банддаги "Агар ҳисобот чораги якунлари бўйича ташкилотнинг асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш бўлмаса, у ҳолда ташкилот ҳисобот чораги учун" деган сўзлар "Агар ҳисобот ойи якунлари бўйича ташкилотнинг асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш бўлмаса, у ҳолда ташкилот ҳисобот ойи учун" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "чораги" деган сўз "ойи" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. Қуйидаги мазмундаги 16-1 ва 16-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"16-1. Микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона ижтимоий тўлов ставкасини ҳисобот йилида қўллаган, бироқ ҳисобот йили якунлари бўйича микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келмайдиган мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар микрофирма ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар учун белгиланган ставка (бундан буён матнда умумбелгиланган ставка деб юритилади) бўйича ҳисоблаб чиқарилган ягона ижтимоий тўлов суммасини қўшимча ҳисоблайди, шунингдек ягона ижтимоий тўловнинг умумбелгиланган ставкасини ҳисобга олган ҳолда тўловларнинг умумий ставкаси бўйича қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини қайта ҳисоб-китоби амалга оширилади.

Умумбелгиланган ставка бўйича ягона ижтимоий тўловнинг қўшимча суммаси ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилади.

16-2. Агар ҳисобот йилида ягона ижтимоий тўловнинг умумбелгиланган ставкасини қўллаган мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар ҳисобот йили якунлари бўйича уларни микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига киритиш учун белгиланган ходимлар сони мезонига мос келса, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг ставкасини ҳисобот йилидан кейинги йилдан бошлаб қўллайди ва шунга кўра ҳисобот йили учун қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасининг қайта ҳисоб-китоби амалга оширилмайди.".


7. 5 ва 6-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ

тўлаш фондининг энг кам меъёрлари

жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини

Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармаси ўртасида тақсимлаш

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р

Тўловчилар

Умумий тушумларга

нисбатан фоизларда



давлат

бюджети


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия

жамғармаси



1.

Микрофирма ва кичик корхоналар


25,0

75,0


2.

1-бандда назарда тутилмаган бошқа тўловчилар


18,75

81,25

".

      





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ

тўлаш фондининг энг кам меъёрлари

жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани

ҳисоб-китоб қилишга ва қўшимча ҳисобланган

тўловлар суммасини аниқлашга доир

ШАРТЛИ МИСОЛЛАР


1-мисол. Шаҳарда жойлашган мини-маркет бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

савдо залининг майдони - 120 кв. м;

иш вақти режими - ҳафтасига 84 соат;

маъмурий ходимлар сони - 1.

Мини-маркетда иш вақти режими (ҳафтасига 84 соат) ҳафтасига 72 соатдан ортиб кетганини ҳисобга олиб, асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади = 84/72 = 1,17.

Шундай қилиб, мазкур мини-маркет бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 6 х 1,17 = 7 ходимни ташкил этади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун мини-маркет бўйича барча ходимларнинг умумий сони, 1 та директорни (экспедитор ва бухгалтер вазифаларини ҳам ўзи бажарувчи) ҳам қўшиб ҳисоблаганда = 7 + 1 = 8 ходимни ташкил қилади.

Мини-маркет учун ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди 2 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 2-разрядига мувофиқ келувчи ҳисоб учун олинадиган тариф коэффициенти 2,725 га тенг.

Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.

Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) мини-маркет бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 8 х 2,725 х 96 105 = ойига 2 095 089 сўмни ташкил қилади.

Ой учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 1 875 035 сўмни ташкил қилади.

Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:


ҚБ = 2 095 089 - 1 875 035 = 220 054 сўм.


Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:


ҚҲ = 220 054 х 39% = 85 821 сўм.


2-мисол. Тошкент шаҳрида жойлашган кафе (бар мавжуд эмас) бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:

хизмат кўрсатиладиган столлар сони - 15;

иш вақти режими - ҳафтасига 84 соат;

маъмурий ходимлар сони - 1;

техник ходимлар сони - 1.

Хизмат кўрсатиладиган столлар сони 15 та бўлган кафе бўйича асосий ходимлар сонининг қуйидаги энг кам меъёрлари белгиланган:

1 столга (4 ўринга мўлжалланган

стандарт стол) хизмат кўрсатиш учун

мўлжалланган хизмат кўрсатувчи

ходимлар (официантларни ўз

ичига олган ҳолда) сони


Ошпазлар


Тарқатишда

хизмат қиладиган

ходимлар


Ошхона

ходимлари


0,25


2

-

1

Мазкур кафенинг иш вақти режими ҳафтасига 84 соатдан ортиб кетмаганини ҳисобга олиб, ходимлар сонининг энг кам меъёрига кўпайтирувчи коэффициент қўлланилмайди.

Шундай қилиб, мазкур кафе бўйича асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри = 0,25 х 15 + 2 + 1 = 7 ходимни ташкил қилади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаш учун кафе бўйича барча ходимларнинг умумий сони, жумладан 7 та асосий ходим, 1 та директор ва 1 та фаррошни ҳам қўшиб ҳисоблаганда = 7 + 1 + 1 = 9 ходимни ташкил қилади.

Кафе учун ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг ўртача разряди 3 ни ташкил қилади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 3-разрядига мувофиқ келувчи ҳисоб учун олинадиган тариф коэффициенти 2,998 га тенг.

Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.

Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) мазкур кафе бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри = 9 х 2,998 х 96 105 = ойига 2 593 105 сўмни ташкил қилади.

Ой учун ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 2 265 004 сўмни ташкил қилади.

Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:


ҚБ = 2 593 105 - 2 265 004 = 328 101 сўм.


Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:


ҚҲ = 328 101 х 39% = 127 959 сўм.


3-мисол. Бир қаватли уч хонали турар жой биносини қўшимча иморатлар билан бирга намунавий қуриш:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида тузилган сметага мувофиқ мазкур турар жойнинг қурилиши учун қурувчи ишчиларнинг меҳнат сарфи 4 799,6 киши/соатни ташкил қилади;

қурилишнинг меъёрий муддати - 3 ой;

олти кунлик иш ҳафтасида бир ходимга ҳисобланган ўртача ойлик иш вақти фонди - 163,1 соатни ташкил қилади.

Белгиланган формулага мувофиқ (ХСнорм = СИК/ БМ / ИВФ) қурувчи ишчиларнинг ойлик ўртача сонининг энг кам меъёри (ХСнорм) = 4 799,6 / 3 / 163,1 =10 ходимни ташкил қилади.

Қурилиш ишларининг ўртача разряди тариф коэффициенти ягона тариф сеткаси бўйича ишларининг 4-разряди тариф коэффициентига тўғри келади. Ягона тариф сеткаси бўйича ишларнинг 4-разрядига мувофиқ келувчи тариф коэффициенти 3,297 га тенг.

Белгиланган энг кам иш ҳақининг миқдори 96 105 сўмни ташкил этади.

Тўловларнинг умумий ставкаси 39% ташкил этади.

Белгиланган формулага мувофиқҲТФmin = ХСнорм (БПХСнорм) х Тк х Кт х ИҲЭКМ) қурувчи ишчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри (МҲТФmin) = 10 х 3,297 х 1,15 х 96 105 = 3 643 869 сўмни ташкил қилади.

Ой учун ҳақиқатдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 3 325 270 сўмни ташкил қилади.

Тўловларни қўшимча ҳисоблаш учун базани қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:


ҚБ = 3 643 869 - 3 325 270 = 318 599 сўм.


Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаси қуйидагига тенг:


ҚҲ = 318 599 х 39% = 124 254 сўм.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 апрель, 15-сон, 149-модда

































Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск