ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2016 й. 178-сон "Самарқанд вилоятининг Булунғур туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2016 й.

N 178



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ БУЛУНҒУР

ТУМАНИНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Туманнинг саноат салоҳиятини янада ошириш асосида Самарқанд вилоятининг Булунғур туманини комплекс ривожлантиришни таъминлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мавжуд ресурслар ва имкониятлардан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал жойлаштириш, хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бандлиги ва даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2016-2018 йилларда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманини комплекс ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини янгидан барпо этиш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

хизматлар соҳаси ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;

муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал жойлаштириш дастурининг асосий параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада барқарор ривожлантиришни таъминлаш бўйича комплекс тадбирлар 4-иловага* мувофиқ;

ирригация-мелиорация тизимини яхшилаш тадбирлари 4а-иловага* мувофиқ;

ижтимоий инфратузилмани янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 5-иловага* мувофиқ.


2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда Дастур параметрлари барча ижрочиларга, манфаатдор ташкилотлар ва тижорат банкларига манзилли етказилишини;

"Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда янги саноат ишлаб чиқаришларини жойлаштиришда уларнинг жойлашиши вилоятнинг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ривожланиши билан қатъий боғлиқ бўлишини;

инвестиция лойиҳалари тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилиши ва янги иш ўринлари ташкил этилиши назарда тутилган ҳолда Дастур параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин.


3. Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 6-иловага* мувофиқ Республика ишчи гуруҳи тузилсин.

Республика ишчи гуруҳи (У.У. Розукулов):

вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Дастурда назарда тутилган тадбирлар белгиланган муддатларга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин;

барча параметрлар бўйича Дастур бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этсин ва ҳар ойлик асосида муаммоли масалаларни кўриб чиқсин, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсин;

зарурият бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Самарқанд вилояти ва Булунғур тумани ҳокимликлари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари бир ой муддатда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадваллари тасдиқланишини таъминласинлар, уларда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш муддатлари, замонавий технологик асбоб-ускуналар билан бутлаш ва қувватларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш назарда тутилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда, молиялаштириш ҳажмлари ва манбаларини аниқлаштирган ҳолда, ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда унга киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Дастурни бажариш учун зарур маблағларни назарда тутсин.


7. "Ўзагроэкспорт" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Самарқанд вилояти ва Булунғур тумани ҳокимликлари, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда Булунғур туманида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича замонавий логистика маркази барпо этилишини ташкил этсинлар.


8. Самарқанд вилояти ва Булунғур тумани ҳокимликлари "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер ажратилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар "ягона дарча" тамойили бўйича берилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Дастурга киритилган ва норуда фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияларни олишда кўмаклашсин.


10. "Ўзбекэнерго" АЖ Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ишлаб чиқариш корхоналари электр узатиш линияларига ўз вақтида уланишини ва уларга электр энергияси узлуксиз етказиб берилишини белгиланган тартибда таъминласин.


11. Тижорат банкларига Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун белгиланган тартибда кредитлар, шу жумладан республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналарни ва уларга бутловчи буюмларни сотиб олиш учун хорижий валютадаги кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.


12. Самарқанд вилояти ва Булунғур тумани ҳокимликлари ҳар чораклик асосида:

Дастур тадбирлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида кўриб чиқсин;

Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот тақдим этсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 248-модда
























































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск