язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.2016 й. 137-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.2016 й.

N 137



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда

давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга

оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил

22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 23 мартдаги 82-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 4 майдаги

137-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 84-модда):


а) 6-бандда:

"а" кичик банднинг учинчи хатбошидагиқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳудудий органлари" сўзлари "Молия вазирлигининг ҳудудий органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддагиқтисодиёт вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 25-банднинг "б" кичик бандидагиқтисодиёт вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 139-модда):


а) 1-илованинг 2-банди ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"танлов комиссияси - тадбиркорлик субъектларини танлаш ва саноат зоналарида жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари таркибида тузиладиган танлов комиссиялари";


б) 2-илованинг иккинчи хатбошидаги "Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси раҳбари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 май, 18-сон, 197-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 5-сон, 35-модда