Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 июлдан ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 11.03.2024 й. 124-сон Карорига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2016 й. 190-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2016 й.

N 190



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 7 июндаги

190-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорида:


а) 1-иловада (Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги низом):


Низомнинг номига ҳавола чиқариб ташлансин;


4-банддаги "вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, бирлашмалар" сўзлари "давлат органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

"далолатномаси" ва "далолатномасини" сўзлари тегишли равишда "ордери" ва "ордерини" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ҳокимиятнинг маҳаллий органида" сўзлари "туман (шаҳар) ҳокимлигида" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "идоралар" сўзи "давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада (Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидалари):


1-бандда:

ҳавола чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Қоидалар ер участкалари давлат эҳтиёжлари ва ижтимоий эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан бузиладиган уйлар (уйларнинг бир қисми) ёки квартираларнинг ўрнига зарарларни қоплаш тартибида давлат уй-жой фондидан мулкдорларга бериладиган уйларга (уйларнинг бир қисмига) ёки квартираларга нисбатан қўлланилмайди";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жойларини хусусийлаштирувчи органлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан белгиланади";


12-банддаги "Уй-жой фонди эгаси бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва корхоналарнинг" сўзлари "Уй-жой фондини балансда сақловчи давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "ҳокимликнинг уй-жойни хусусийлаштириш бўйича туман органига" сўзлари "идоравий уй-жой фонди жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "идоравий бўлинмаларга ёки туман ҳокимликларига" сўзлари "давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бўлинмаларига ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани, шу жумладан идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштирган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерларини расмийлаштириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг (буйруқнинг) нусхаси;

уй-жойни хусусийлаштираётган фуқаронинг паспорти нусхаси;

уй дафтарининг нусхаси (квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (17-шакл);

фуқаронинг имтиёзли асосда хусусийлаштириш ҳуқуқини тасдиқлайдиган маълумотнома.

Ваколатли орган ўн беш кун мобайнида ушбу банднинг учинчи - олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида фуқаронинг номига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, шунингдек уни фуқарога белгиланган тартибда беради";


қуйидаги мазмундаги 16-1 ва 16-2-бандлар қўшилсин:

"16-1. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери бланкаси ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ шакл бўйича махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади.

16-2. Ваколатли орган томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги бўйича хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари ўрнига ваколатли орган томонидан дубликат берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери дубликати берилиши бўйича хизматлар учун ваколатли орган томонидан бир энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида йиғим ундирилади";


18-банддаги "халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари" сўзлари "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Фуқароларнинг алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага ва хонага эгалик қилиш ҳуқуқи уй-жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб кучга киради";


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ хусусийлаштирувчи фуқаролар учун мулк ҳуқуқи ариза туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилган ва мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб кучга киради.

Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки аризани туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олмаган фуқаро вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидир";


қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикасида

давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш,

сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига

ИЛОВА


(Титул варақ)


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби


___________________________________

(ваколатли органнинг номи)


МУЛК ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНИ


----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


(ордернинг биринчи ички томони)


МУЛК ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРГАНИ

N ______________

20 ___ йил "___" __________

_________________ рақами билан давлат реестрига киритилган

Ушбу ордер



(ордерни беришнинг асоси)

________________________________________________ асосида берилган ва ________________ вилояти, _____________ тумани, ______________ массиви, ________________ кўчаси, ____ уй манзилида жойлашган, умумий майдони _________ кв. м, турар жой майдони ________ кв. м, қиймати


сўм бўлган


квартира

(сумма сўз билан ёзилади)


(квартира, уй (уйнинг бир қисми)



дан

(маҳаллий давлат ҳокимияти органи, давлат органи, корхона, муассаса ва ташкилотнинг тўлиқ номи)


              


томонидан

(Ф.И.О., паспортга оид маълумотлар, юридик шахснинг тўлиқ номи ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот)


сотиб олинганлигини тасдиқлайди.

Ваколатли органнинг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


(Ордернинг иккинчи ички томони)


Бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар тўғрисидаги белгилар


_________________________________________

(фақат ваколатли орган томонидан киритилади)


_____________________________________________________________________


_____________________________________________________________________


____________________________________________________________________".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонасидан) олинган алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома.

Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 282-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 49-модда






































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск