Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-2016-сон, Меҳнат вазирлигининг 15-Қ/Қ-сон, Молия вазирлигининг 41-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 30.05.2016 й. Қарори (АВ томонидан 20.06.2016 й. 2182-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2016 й.

N 2182-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2016 й.

N 2-2016


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2016 й.

N 15-Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.05.2016 й.

N 41


ҚАРОРИ



"Олий таълим муассасалари бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги, 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сонҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200-КК, 107-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2182, 2011 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


А. Вахабов

Меҳнат вазири

А. Абдухакимов

Молия вазири

Р. Азимов

        





Қарорга

ИЛОВА



"Олий таълим муассасалари бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг 2-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "бўйича 2010 йил учун тасдиқланган штатлар жадвалларида кўзда тутилган ходимлар сони доирасида, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сонига риоя қилган ҳолда" деган сўзлар "ҳисобидан" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) тўртинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" деган сўзлар "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида:


а) I бобнинг 12 - 15-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

12.

Илмий кенгашнинг илмий котиби


мазкур Намунавий штатларнинг

иловасига мувофиқ белгиланади


13.

Олий таълим муассасаси кенгаши котиби


1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

14.

Юрисконсульт (юрист)


1

1

1

1









15.

Катта юрисконсульт (юрист)






1

1

1

1

1

1

1

1

";


б) иловада:


2 - 4, 16, 52 ва 54-бандлардаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" деган сўзлар "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5-бандда:

учинчи хатбошидан "стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ОТМда фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашларнинг мавжудлиги.";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Илмий кенгашнинг илмий котиби лавозими фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ташкил этилган ОТМ учун 1 бирлик сонида киритилади.";


10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


14-банддан "стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


55-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг" деган сўзлар "Меҳнат вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 27 июнь, 25-сон, 312-модда


































Время: 0.1541
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск