ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2016 й. 211-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2016 й.

N 211



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг

Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги

ЎРҚ-400-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси

қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек

баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"

2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 20 июндаги

211-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


[Кўчирма]


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 октябрдаги 520-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 10-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Бартер асосида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва бартер шартномалари бўйича чет эл валютасида олинган тушумларга солинадиган солиқни тўлаш тартибида:


а) 10, 14 ва 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 11-банддан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 декабрдаги 582-сон "Хўжаликларга уларнинг ихтиёрида қолдириладиган пахта толасини экспорт қилишда кўмаклашиш тўғрисида"ги қарорида:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хорижий шерикларга етказиб бериладиган пахтани юклаб жўнатиш ва божхонада расмийлаштириш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилсинлар".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 5-бандидан иккинчи-тўртинчи хатбошилар

...
Время: 0.1847
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск