Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 28.06.2016 й. 2804-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 16.05.2016 й. 79-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 28 июнда 2804-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ички ишлар вазирининг

2016 йил 16 майдаги

79-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш (бундан буён матнда ҳисобга олиш деб юритилади) ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.


2. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.


3. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийларга, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА ҲИСОБГА

ОЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) (бундан буён матнда ТШИИБ деб юритилади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35х45 мм ўлчамдаги икки дона расм 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ҳисобга олинганлик учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар, шунингдек мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчиларидан ташқари);

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли турар жой майдонига вақтинча ҳисобга олиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.


6. Фуқаро "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.

Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.


7. Мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқаронинг аризасини мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, уларни ўрганиб чиқади ҳамда ўша куннинг ўзида ариза берувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8 ва 9-иловаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (бундан буён матнда қайд варағи деб юритилади) ёки BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини беради.

Қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Қайд варағи ҳамда BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир).

8. Қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади. Қайд варағидаги маълумотлар ТШИИБ МваФРБнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.

ТШИИБ МваФРБ инспектори қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.

9. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.

10. Ариза берувчининг паспортига ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.


11. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олинган фуқаро ҳисобга олинган жойида яшаши керак.


12. ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқарога қайд варағи беришдан аввал унинг қидирувда эмаслигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнларда ИИВ деб юритилади) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (бундан буён матнларда МваФРББ деб юритилади) "Паспорт-виза" автоматлаштирилган ахборот тизимига фуқаро ҳақидаги маълумотларни киритиб, уларни тизим орқали автоматик тарзда ИИВ Ахборот марказининг маълумотлар базасидан текширади.

Текширув натижаси юзасидан фуқаро қидирувда бўлганлиги ҳолати аниқланган тақдирда ИИВ Ахборот маркази ушбу ҳолат бўйича ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси ва ИИВ МваФРББга хабар беради.

13. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича ҳисобга олинади. Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий ТШИИБ МваФРБга тақдим этилади. Агар фуқаро олий таълим муассасасига қабул қилинган бўлса, юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ҳисобга олиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ҳам юборилади.

14. Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, таълим муассасасининг алоқа хати ва мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойидаги ТШИИБ МваФРБ томонидан ҳисобга олинади.

15. Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган ТШИИБ МваФРБни хабардор қилади.

16. Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида ТШИИБ МваФРБ ҳисобга олишни бекор қилади.

ТШИИБ МваФРБда Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобининг "изоҳ" устунига фуқаронинг ҳисобга олинганлиги бекор қилинганлиги тўғрисида тегишли ёзув киритилиб, бир кунлик муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ Манзил-маълумотлар бюросига мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ хабарнома юборилади.

17. Қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда фуқаро ҳисобга олинган ТШИИБ МваФРБгага шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши сабабларини кўрсатиб, қайд варағининг дубликатини расмийлаштириб бериш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.

18. ТШИИБ МваФРБ инспектори фуқаронинг қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганлиги юзасидан ёзган аризасини қабул қилиб, аризада кўрсатилган манзилда ушбу фуқаронинг ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади.

Фуқаронинг аризада кўрсатилган турар жойда ҳисобга олинганлиги тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида қайд варағининг дубликати расмийлаштириб берилади ва Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобининг "изоҳ" устунига "дубликат" деб қизил рангда ёзиб қўйилади.


19. Фуқаро ҳисобга олинган муддат давомида ҳисобга олинган турар жойдан бошқа манзилдаги турар жойга яшашга ўтса, янги турар жойи бўйича ТШИИБ МваФРБга мазкур Йўриқноманинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (иккинчи ва саккизинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари), мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда ариза, шунингдек аввалги турар жойи бўйича ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи қайд варағини тақдим этади.

20. ТШИИБ МваФРБ инспектори тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб, бу ҳақда Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобига тегишли ёзув киритади.

21. ТШИИБ МваФРБ инспектори шу куннинг ўзида қайд варағида кўрсатилган муддатга янги қайд варағини расмийлаштириб беради ва эски қайд варағини фуқаронинг олдинги ҳисобга олинган жойи бўйича ТШИИБ МваФРБга юборади.

Фуқаро ҳисобга олинган муддат давомида қайта ҳисобга олинганлиги тўғрисида бир кунлик муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ Манзил-маълумотлар бюросига хабарнома юборилади.


22. Фуқаро паспортини алмаштирганлиги ҳақида мурожаат қилса, бу ҳақда қайд варағига қўшимча ёзув киритилади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.



3-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ

ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТУРГАН ЖОЙИ

БЎЙИЧА ҚАЙТА ҲИСОБГА ОЛИШ


23. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш мазкур Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;

шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Йўриқноманинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этилиши учун асос ҳисобланади.

24. Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда МваФРБ инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса МваФРБ бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда, уларга рад этишнинг аниқ асосларини келтирган ҳолда бир сутка мобайнида хабар қилиниши лозим.

Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.

25. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғмажилдларга тикилади ва ТШИИБ МваФРБда икки йил давомида сақланади.


4-БОБ. ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

ҲИСОБГА ОЛИНГАН ФУҚАРОЛАР ТЎҒРИСИДА ЎЗАРО

МАЪЛУМОТЛАР АЛМАШИШ


26. МваФРБ инспектори ариза берувчига қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.

МваФРБ инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг манзил-маълумотномалар бюросига юборади.

27. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга киритиб қўядилар.

МваФРБ фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича ИВВ МваФРББнинг марказий маълумотлар базасига юборади.

29. Ҳар ой якуни бўйича турган жойи бўйича ҳисобга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар кейинги ойнинг 3-санасига қадар ТШИИБ МваФРБ томонидан мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБга тақдим этилади. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБ эса, ўз навбатида, маълумотларни жамлаб ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар ИИВ МваФРББга тақдим этади.

ТШИИБ МваФРБ берилган қайд варақлари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда ТШИИБ ҲПБга тақдим этиши шарт.


5-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИДА ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА ҲИСОБГА ОЛИШ

ИШЛАРИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


30. Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида уларнинг масъул ходимлари ҳар чоракда ТШИИБ МваФРБ томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва ТШИИБ МваФРБ ходимлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилайди.

31. ИИВ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-топшириқ асосида ИИВ МваФРББ масъул ходимлари бир йилда камида икки маротаба Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБлар ва ТШИИБ МваФРБлари томонидан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олиш ишларининг аҳволини ўрганиб чиқади ва йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилайди.


6-БОБ. ҚАЙД ВАРАҒИНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


32. Қайд варақлари ҳимояланган махсус бланкада "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан 120х80 мм ўлчамда тайёрланади, серия (Тошкент шаҳри учун "ТSh" серия, Тошкент вилояти учун "ТV" серия) ва тартиб рақамига эга бўлади.

Қайд варақлари бланкалари ИИВ МваФРБ томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБга, Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБ томонидан тегишли ТШИИБ МваФРБларга тарқатилади.

Қайд варақларининг ҳисоби ИИВ МваФРБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБда мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китобида юритилади.

33. Қайд варақлари бланкалари ТШИИБ МваФРБлари раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган Қайд варақлари бланкаларини кирим ва чиқим қилиш китобига қайд қилиниб, уларнинг қатъий ҳисоби юритилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун ТШИИБ МваФРБ инспекторига тақдим этилади.

ТШИИБ МваФРБ инспекторлари хизматда фойдаланиш учун олган қайд варақларини белгиланган тартибда сақланишини таъминлайди.


7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


34. Мазкур Йўриқнома назарда тутилган аризалар фуқаронинг ўзи, ишончли вакили, вояга етмаганлар учун қонуний вакили (ота-онаси), шунингдек фуқаронинг васийси (ҳомийси) томонидан берилади.


34-1. Фуқарони ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

35. Мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.

Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар истисно тариқасида нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.

35-1. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

36. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


37. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

    

(бошлиқнинг резолюцияси, имзоси ва санаси)

ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси

Исми

Отасининг исми


Туғилган санаси

Туғилган жойи

Қаердан келди

(минтақа номи)

Келиш мақсади


(ишга, ўқишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман:


__________________туман (шаҳар) ___________________кўча _______ (квартал)_________уй _______корпус _________квартира.

Турар жой


уй-жой мулкдори ёки ижарага берувчининг Ф.И.О. (қариндошлик даражаси)

томонидан берилди.

ва уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги қариндошларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

    

Қариндошлик

даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди













       

Менга турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

________ серияли ________________-сон қайд варағини олдим.


Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.

Имзо _______________

20__ йил "___" _______________

Изоҳ: Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.






Йўриқномага

2-ИЛОВА


          

(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

______________________________

туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ бошлиғига

АРИЗА

(РОЗИЛИК)

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган йили


Туғилган жойи


Мен


ўзимга тегишли бўлган/



(Ф.И.О.)


(Ф.И.О.)

томонидан берилган ишончномага асосан/ ____________ туман (шаҳар), _________ кўча ____ (квартал) ____ уй, ____ корпус ____ хонадонда танишим (қариндошим)


/оила аъзолари билан бирга/

(Ф.И.О.)


вақтинчалик турган жойи бўйича ҳисобга олинишига розиман.


Аризага шахсимни тасдиқловчи ва уй-жой ҳужжатларининг нусхаларини илова қиламан.


Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. __________________________________



Имзо ___________ 20__ йил "___" ______________






Йўриқномага

3-ИЛОВА

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси/

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси

________туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ

Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши

юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш

КИТОБИ


Бошланди: 20___ йил "____" ____________

Тамом бўлди: 20___ йил "____" _____________


Чап томони

  

Т/р

Ариза берувчи ва у билан бирга

келган оила аъзоларининг Ф.И.О.,

туғилган санаси, шахсини тасдиқловчи

ҳужжат рақами


Ариза берувчининг

доимий турар жойи


Ариза қайд

этилган сана


Ариза берувчи ҳисобга

олинган турар жой



     

       

   

    



Ўнг томони

Турар жой берган

мулкдорнинг доимий

яшаш манзили

Қайд варағининг

рақами, берилган

санаси ва муддати


Ҳисобга олинган шахснинг

келиш варақаси Манзил-

маълумотнома бюросига

юборилган сана


Ҳисобдан

чиқарилган

сана


Изоҳ


   

   

  

  




          





Йўриқномага

4-ИЛОВА



Тошкент шаҳар

Ички ишлар бош бошқармаси

Манзил-маълумотнома бюросига



ХАБАРНОМА

1. Фуқаро



(Ф.И.О.)

2. Туғилган санаси ____йил "___" ____________________

3. Туғилган жойи


4. Ҳисобга олинган манзил


5. Паспорт серияси ___ рақами ___________, ____________ туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан ______ йил _______да берилган.

6. Ҳисобга олинган муддат


7. Муддатидан олдин ҳисобдан чиқарилишининг сабаби


        

8. Ҳисобга олинган муддат давомида қайта ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумот


Туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ (катта) инспектори

      

        

        

(Ф.И.О., унвони)


(имзо)

20__ йил "____"_________






Йўриқномага

5-ИЛОВА

       

          

(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

______________________________

туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ бошлиғига

АРИЗА

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган йили


Туғилган жойи


Мен (оила аъзоларим билан бирга), 20___ йил "___" __________дан ҳозирги кунга қадар танишим (қариндошим) _________________нинг қуйидаги манзилдаги: __________ туман (шаҳар), ________ кўча ___ (квартал) ____ уй, ___ корпус ____ хонадон бўйича ҳисобга олинган эдим.

Менга (оила аъзоларимга) юқорида кўрсатилган манзил бўйича қайд варағи берилган эди. Ушбу қайд варағини йўқотиб қўйганлигим (яроқсиз ҳолга келганли) сабабли, менга (қуйидаги вояга етмаган фарзандларимга) қайд варағининг дубликатини расмийлаштириб беришингизни сўрайман.

Қариндошлик

даражаси


Ф.И.О.


Туғилган

йили ва жойи


Қаердан келди












Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О.


Имзо ___________                                   20__ йил "___" __________



_____ серияли ___________-сонли қайд варағини олдим.



Имзо ___________                                   20__ йил "___" __________





Йўриқномага

6-ИЛОВА

      

          

(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

______________________________

туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ бошлиғига

АРИЗА

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган йили


Туғилган жойи


Мен (оила аъзоларим билан бирга), 20___ йил "___" ____________дан ҳозирги кунга қадар танишим (қариндошим) _________________нинг қуйидаги манзилдаги: __________ туман (шаҳар), ______ кўча ___ (квартал) ____ уй, ___ корпус ____ хонадон бўйича ҳисобга олинган эдим.

Менга (оила аъзоларимга) юқорида кўрсатилган манзил бўйича қайд варағи берилган эди. Ҳозирги кунда мен (оила аъзоларим билан бирга) қуйидаги манзилга: ______________ туман (шаҳар), ___________ кўча ____ (квартал) ____ уй, ___ корпус ____ хонадонга яшаш учун ўтганлигим сабабли, мени (қуйидаги оила аъзоларим билан бирга) мазкур манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман.

Қариндошлик

даражаси


Ф.И.О.


Туғилган

йили ва жойи


Қаердан келди












Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О.


Имзо ___________                                   20__ йил "___" __________



_____ серияли ___________-сонли қайд варағини олдим.



Имзо ___________                                   20__ йил "___" __________

      





Йўриқномага

9-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

______________ туман (шаҳар)

ИИБ МваФРБ бошлиғи

___________ ____________________

(имзо)                           (Ф.И.О. унвони)

20__ йил "___" _____________

Фуқаро ___________________________________ ни

(Ф.И.О.)

ҳисобга олишни рад этиш ҳақида

ХУЛОСА

Мен, туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ (катта) инспектори


          

(Ф.И.О. унвони)

_______ йилда туғилган фуқаро


нинг ҳисобга олиш


(Ф.И.О. унвони)


юзасидан ёзган аризаси бўйича тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб қуйидагиларни аниқладим:

       

       

(мазмуни ёзилади)

Юқоридагиларни инобатга олиб, хулоса қилдим:

Фуқаро


ни _______________муддатга қайта ҳисобга


(Ф.И.О.)


олиш рад этилсин.


Қабул қилинган хулоса фуқарога таништирилсин.

Туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ

(катта) инспектори





(Ф.И.О., унвони)


(имзо)

20___ йил "___" _____________

"РОЗИМАН"

Туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ

бошлиғи ўринбосари





(Ф.И.О., унвони)


(имзо)

20___ йил "___" _____________

Хулоса билан танишдим





(имзо)


(Ф.И.О.)

       





Йўриқномага

10-ИЛОВА



Келиш варақаси

1. Фамилияси ______________________________

2. Исми ___________________________________

3. Отасининг исми __________________________



4. Туғилган санаси: _____ йил "___" _________


          


5. Туғилган жойи

вилоят (республика, шаҳар) _______________

туман (шаҳар) ___________________________

қишлоқ (овул, шаҳарча) ___________________



6. Жинси ________ 7. Миллати _____________

                     (эркак, аёл)


            


8. Ҳисобга олинаётган манзил

вилоят (республика, шаҳар) _______________

туман (шаҳар) __________________________

қишлоқ (овул, шаҳарча) _______ __________

маҳалла _____________ кўча _____________

уй _________ бино _______ хонадон _______

_______________________________________

(ҳисобга олишни расмийлаштирган ИИБ ХЧКваФРБ)

           


9. Қачон қаердан келди

20___ йил "___" ________________________

вилоят (республика, шаҳар) ______________

туман (шаҳар) __________________________

қишлоқ (овул, шаҳарча) _________________

          


Орқа томони


         


10. Келишдан мақсади ва муддати __________________

________________________________________________

             қишга, ишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади

11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди _____________

________________________________________________

           (агар ишламаётган бўлса: нафақада, ўқувчи, бировнинг)

________________________________________________

                        (қарамоғида эканлиги кўрсатилсин)

12. Паспорт серияси _____ рақами __________________

________________________________________________

           (қачон, қайси ички ишлар органи томонидан берилган,

                                        амал қилиш муддати)

20___ йил "___" ________________________

          


13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қуйидаги фарзандлари ҳам келган:


        


Ф.И.О.


Жинси


Туғилган

санаси









              


Эслатма: Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг келиш варақасига ёзилади.


14. Варақа 20___ йил "___" ___________да тўлдирилди.

Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О. ________________

15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобга олишни расмийлаштирдим:

20___ йил "____" _______________.


______________

             (имзо)



         





Йўриқномага

11-ИЛОВА

20__ йилнинг ___ойи мобайнида

Тошкент шаҳри/Тошкент вилоятида турган

жойи бўйича ҳисобга олинган Ўзбекистон

Республикаси фуқаролари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Минтақалар


Жами


Тошкент шаҳри/Тошкент

вилояти туман (шаҳар)лари






1.

Қорақалпоғистон

Республикаси









2.

Андижон









3.

Бухоро









4.

Жиззах









5.

Навоий









6.

Наманган









7.

Самарқанд









8.

Сирдарё









9.

Сурхондарё









10.

Фарғона









11.

Хоразм









12.

Қашқадарё









13.

Тошкент вил.









14.

Тошкент ш.










Жами









Ҳисобга олинган муддат

1.

1 ойгача









2.

3 ойгача









3.

6 ойгача









4.

Ўқиш даврига










Жами









Ҳисобга олинган фуқароларнинг ёши

1.

16 ёшгача









2.

16 дан 30 ёшгача









3.

30 дан 40 ёшгача









4.

40 дан 50 ёшгача









5.

50 дан 60 ёшгача









6.

60 ёшдан юқори










Жами









Ҳисобга олинган фуқароларнинг келишдан мақсади

1.

Ишлашга









2.

Ўқишга









3.

Меҳмонга









4.

Даволанишга









5.

Бошқа сабабларга кўра










Жами









          





Йўриқномага

12-ИЛОВА



Қайд варақлари бланкаларини

кирим ва чиқим қилиш

КИТОБИ


1-бўлим. Кирим.

Т/р

Кирим қилинган ҳужжатнинг

рақами ва санаси


Кимдан келиб

тушди


Сони


Серияси


Рақамлари

.. дан

.. гача


Эслатма












2-бўлим. Чиқим.

Т/р

Чиқим қилинган ҳужжатнинг

рақами ва санаси


Олиб кетган ички

ишлар органи

номи


Сони


Серияси


Рақамлари

.. дан

.. гача


Эслатма












      

Изоҳ: мазкур китоб ИИВ МваФРБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ МваФРБда юритилади.





Йўриқномага

13-ИЛОВА



Қайд варақлари бланкаларини

кирим ва чиқим қилиш

КИТОБИ


1-бўлим. Кирим.


Т/р

Кирим қилинган ҳужжат

рақами ва санаси

Кимдан келиб

тушди


Сони


Серияси


Рақамлари

.. дан

.. гача


Эслатма












2-бўлим. Чиқим.

Т/р

Чиқим қилинган

ҳужжат рақами

ва санаси


Қайд варақлари

бланкаларини олган

МваФРБ (катта)

инспектори Ф.И.О.,

унвони

Сони


Серияси


Рақамлари

.. дан

.. гача


Қайд

варақлари

бланкаларини

олган ходим

имзоси


Эслатма














Изоҳ: мазкур китоб туман (шаҳар) ИИБ МваФРБда юритилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 июль, 26-сон, 321-модда
























































Время: 0.1337
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск