ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2016 й. 219-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2016 й.

N 219



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш

корхоналари уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира"ни

ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 8 апрелдаги

ПҚ-2517-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси - "Ўзбекозиқовқатзахира"ни ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 29 июндаги

219-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й,. 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунининг 100-позициясидаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 24-модда):


а) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сон Фармонини ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Қуйидагилар:

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;


в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилансинки, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарининг йўқотишлардан ва ноликвид товарлар нархини пасайтиришдан кўрган зарарлари фақат корхоналарнинг ўз даромадлари ҳисобига қопланади";


г) 5-банддаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 6-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказсин;

"Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарига қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар берсин";


е) 1-иловада:

илованинг номидаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.


I бўлим номидаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари муассислари томонидан тақдим этиладиган таъсис ҳужжатларида:

шакллантириладиган устав фонди миқдори (улгуржи савдо корхоналари - акциядорлик жамиятлари учун - қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда, бошқа улгуржи савдо корхоналари учун - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан пул маблағлари билан - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида) тўғрисидаги;

фаолият тури - истеъмол товарлари улгуржи савдоси, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак";


3-банддаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 2-иловада:

илованинг номидаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин.


1-банддаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган ҳудудий (вилоятлар, вилоятлараро ва туманлараро) базалар" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур Низомда назарда тутилган тартибда берилган лицензия улгуржи савдо корхоналарига";


7-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензия талабгорининг "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кириши";


8-банднинг "г" кичик бандидаги "Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 220-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш доирасида ўз ваколатлари доирасида тиббий-санитария чора-тадбирлари амалга оширилиши учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари рўйхатининг 12-бандидаги "Ўзулгуржисавдоинвест" улгуржи савдо корхоналари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 55-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган 2016 - 2020 йиллар даврида хизматлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари комплексининг 21-сатридаги "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси" сўзлари "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 29 июндаги

219-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш соҳасида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси фаолиятини фаоллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 29 декабрдаги 270-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й,. 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатининг 33-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 июль, 27-сон, 326-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 63-модда












































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск