ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2016 й. 220-сон "Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2016 й.

N 220



ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ

БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МОНТАЖ ҚИЛИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ БОШҚАРМАСИ

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш, шунингдек пойтахтда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи светофор объектлари, йўл белгилари ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда йўл чизиқлари ўтказиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

2016 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг махсус ёки ҳарбий унвонларга эга бўлмаган 1-иловага* мувофиқ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткасини амалга киритиш;

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармасининг махсус ёки ҳарбий унвонларга эга бўлмаган 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ходимларининг лавозим маошларига 20 фоизгача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимларининг лавозим маошларига 20 фоизгача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Белгилансинки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳузуридаги ихтисослаштирилган монтаж қилиш ва фойдаланиш бошқармаси ходимлари меҳнатини рағбатлантириш чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 июль, 27-сон, 327-модда
























































Время: 0.1982
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск