Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2016 й. 225-сон "Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2016 й.

N 225



ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР

ТОМОНИДАН ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ

ТУШУМНИ МАЖБУРИЙ СОТИШ ТАРТИБИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 08.01.2018 й. 16-сон Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан

экспорт қилишдан тушган хорижий валютани

сотиш мажбурий бўлган товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товарлар номи


ТИФ ТН коди


1.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари*


0701 - 0709, 0714, 0801-0802,

0803 10 100 0, 0803 90 100 0,

0804 10000 1, 0804 20100 0,

0804 30000 1,

0804 40000 0 - 0804 50 000 1,

0805, 080610, 0807 - 0810, 1202


2.

Ёввойи ўсимликлар**


12 (1202 дан ташқари)

3.

Табиий газ***


2711 21

4.

Мис ва мисдан тайёрланган буюмлар


74, 8544

          

*) Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 50 фоизи сотилиши мажбурий.

**) Ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 25 фоизи сотилиши мажбурий.

***) Шу жумладан транзит".


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 июль, 27-сон, 330-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 64-модда





































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск