ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2003 й. 444-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини ҳисобга олиш ва молиявий натижаларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2003 й.

N 444



ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРНИНГ ХАРАЖАТЛАРИНИ

ҲИСОБГА     ОЛИШ     ВА     МОЛИЯВИЙ

НАТИЖАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкламасини камайтириш, солиқ солинадиган базани янада реал аниқлаш ва уларнинг харажатларини ҳисобга олиш ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда, 2003 й., 6-сон, 44, 45-моддалар) билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом"га 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меъёрланадиган айрим харажатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом", шунингдек унга шарҳлар мазкур қарорнинг 1-банди билан киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олинган ҳолда эълон қилинишини таъминласин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 15 октябрдаги

444-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб

чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби

ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш

тартиби тўғрисида низом"га киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


I. Низомда:

1. "Умумий қоидалар" бўлимида:

а) охирги хат боши "вазирликлар ва идоралар" сўзларидан кейин "хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялари ва бошқалар)" сўзлари билан тўлдирилсин;


2. "Б" бўлимда:


а) 1.1.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.1.2. Нормал технология жараёнини таъминлаш ва маҳсулотларни ўраш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар) ёки бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланиш) учун ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган харид қилинадиган материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инвентарларнинг, хўжалик буюмларининг ва асосий воситаларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг қиймати";


б) 1.1.5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.1.5. Табиий хом ашё (ер рекультивациясига ажратмалар, ихтисослаштирилган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ерни рекультивация қилиш ишларига ҳақ тўлаш), илдизи билан бериладиган дарахтга ҳақ тўлаш, корхоналар томонидан сув хўжалиги тизимларидан бериладиган истеъмол қилинадиган сув учун ҳақ тўлаш. Саноатнинг хом ашё тармоқлари учун  ёғоч, тахта матералларидан ёки фойдали қазилмалардан (рудадан) фойдаланишга ҳуқуқларнинг амортизация қилинадиган қиймати ёки атроф муҳитни тиклаш харажатлари";


в) 1.1.8-банддаги "табиий йўқолиш нормалари доирасида ва улардан ортиқча йўқотилиши" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 1.1.12-банддаги "божхона божлари ва йиғимлардан" сўзларидан кейин "солиқлардан (корхона кейинчалик қарз суришиш, масалан, қўшилган қиймат солиғи тарзида қайтариб оладиганлардан ташқари)" сўзлари қўшилсин;


д) 1.3.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.3.2. Нодавлат пенсия жамғармаларига ва ихтиёрий суғуртанинг бошқа турларига ажратмалар";


е) 1.4.2-банддаги "номоддий активлар" сўзларидан кейин "(Гудвилл (фирманинг нархи)дан ташқари") сўзлари қўшилсин;


ж) 1.5.2-банддаги "белгиланган ... нормалар доирасида ва улардан ортиқча" сўзлари чиқариб ташлансин;


з) 1.5.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.5.3. Ишлаб чиқариш ходимларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари";


и) қуйидаги мазмундаги 1.5.11 ва 1.5.12-кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"1.5.11. Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш мақсадида бўлмаган мол-мулк юзасидан белгиланган тартибда;

1.5.12. Қазиб олувчи тармоқларда тайёргарлик ишлари бўйича харадатлар, агар улар капитал харажатларга тегишли бўлмаса (яъни асосий воситалар сифатида капиталлаштирилмаса). Ушбу харажатлар "Келгуси даврлар харажатлари" сифатида қаралади ва уларни қайтаришнинг белгиланган муддати мобайнида тенг равишда ишлаб чиқариш таннархига ёки қазиб олинган маҳсулотнинг ҳажми ва миқдорига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади. Келгуси даврлар харажатларини ҳисобдан чиқаришнинг танланган методи хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобга олиш сиёсатида акс эттирилиши керак";


к) 2.1.2-банддаги "ишлари харажатлари" сўзлари "сотиш бўйича харажатлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 2.1.2.9-бандда "норма доирасида ва ундан ортиқча" сўзлари чиқариб ташлансин;


м) 2.1.2.11-банддаги "мажбурий" сўзидан кейин "ва ихтиёрий" сўзлари қўшилсин;


н) 2.1.3-банддаги "белгиланган нормативлар доирасида ва ундан ортиқча" сўзлари чиқариб ташлансин;


о) 2.2.6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.2.6. Ижара, хизматлар кўрсатилганлиги, маълумотлар берилганлиги учун алоқа узелларига ҳақ тўлаш (АТС, уяли, йўлдош, пейжинг алоқа, радиочастоталар ижараси, ажратилган каналлар, маълумотларни беришнинг симли ва симсиз тармоқлари, Интернет)";


п) 2.2.7-банддаги "белгиланган нормативлар доирасида ва улардан ортиқча" сўзлари чиқариб ташлансин;


р) 2.2.11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.2.11. Ходимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари";


с) 2.2.12 ва 2.2.13-бандлардаги "белгиланган нормалар доирасида ва ундан ортиқча" сўзлари чиқариб ташлансин;


т) 2.2.15-банддаги "шу жумладан, йўл қўйиладиган нормалар доирасида ва улардан ортиқча ифлослантирувчи моддаларнинг атроф муҳитга чиқарилганлиги (ташланганлиги) учун тўловлар" сўзлари "табиий атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


у) 2.3.1-банддаги "нормалар доирасида ва улардан ортиқча" сўзлари чиқариб ташлансин;


ф) 2.3.4-банддаги "шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектнинг қатнашчиларидан (мулкдорлардан) бирининг ташаббуси бўйича ўтказиладиган" сўзлари чиқариб ташлансин;


х) 2.3.10-бандда "жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган нормативлар доирасидаги ва улардан кўпроқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


ц) 2.3.14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.3.14. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ва хўжалик юритувчи субъект харажатларига киритиладиган бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар, шунингдек Ҳукумат қарорларига биноан халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш";


ч) 2.3.15.2-банддаги "табиий йўқолиш нормалари доирасидаги ва нормалардан кўпроқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


ш) 2.3.15.11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.3.15.11. Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки (активлари)нинг чиқиб кетиши (балансдан чиқариш)дан кўрилган зарарлар";


э) қуйидаги мазмундаги 2.3.16., 2.3.17., 2.3.18., 2.3.19. 2.3.20-бандлар билан тўлдирилсин:

"2.3.16. Ходимларга бериладиган ёки ёрдамчи хўжаликлар томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг умумий овқатланиш корхонаси учун ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бўйича нарх тафовутлари.

2.3.17. Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мол-мулк бўйича, белгиланган тартибда.

2.3.18. Янги технологиялар яратиш ва қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш, шунингдек илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш, хом ашё ва материалларнинг янги турларини яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш билан боғлиқ маҳсулотлар сифатини ошириш харажатлари.

2.3.19. Ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик, рационализаторлик, тажриба-эксперимент ишлари олиб бориш, ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари бўйича моделлар ва намуналарни тайёрлаш ва синаш, кўргазмалар ва кўриклар, танловларни, сертификатлашни ҳамда ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича бошқа тадбирларни ташкил этиш, муаллифлар ҳақини тўлаш харажатлари ва бошқа харажатлар.

2.3.20. Ижарага берилган асосий воситаларни таъминлаш харажатлари";


ю) 2.3.15- "Бошқа харажатлар" банди 2.3.21- "Бошқа харажатлар" банди деб ҳисоблансин;


я) 2.4.2., 2.4.6., 2.4.7-бандлари чиқариб ташлансин;


ў) 3.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3.1. Банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлардан ташқари), шу жумладан, муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар".


3. "В" бўлимнинг 2.6-банди қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:

"Товар-моддий бойликларни тўлиқ баҳолаш суммаси маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотилишига кўра солиқ солинадиган даромадга киритилади)".




Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 15 октябрдаги

444-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Меъёрланадиган айрим харажатлар нормативларини

тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 9 апрелдаги

166-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хат бошидаги "0,3" рақами "0,5" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"реклама учун 2,0 фоиз миқдорида;

савдо, харид ва таъминот-сотиш корхоналари учун  ялпи даромаднинг йиллик ҳажмидан;

иқтисодиётнинг қолган тармоқлари корхоналари учун  маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушумнинг йиллик ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғини қўшган ҳолда".


2. "Реклама учун йиллик харажатлар нормативлари" номли 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 10, 96-модда.












































Время: 0.1464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск