ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Тиббий буюмлар Рўйхати (АВ томонидан 12.07.2016 й. 2809-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 29.06.2016 й. 60-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 12 июлда 2809-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2016 йил 29 июндаги

60-сон буйруғига

ИЛОВА



Тиббий буюмлар

РЎЙХАТИ


I. ТИББИЁТ БОҒЛОВ МАТЕРИАЛЛАРИ:


1. Тиббиёт докаси, шу жумладан пахта матоли ва тўқилган;


2. Тиббиёт гигроскопик, гигиеник, жарроҳлик пахтаси;


3. Тиббиёт гипсли бинтлари;


4. Мато ва номато материалдан тайёрланган тиббиёт бинтлари;


5. Биринчи тиббий ёрдам боғламлари тўплами;


6. Гемостатик материаллар;


7. Тиббиёт тампонлари, турундалар, пахта-докали боғлов воситалари, шу жумладан докадан тайёрланган салфеткалар ва қирқимлар;

9. Тиббиёт пластирлари (маҳкамловчи ёки даволовчи);


10. Тиббиёт елимлари;


11. Сорбентлар ва гемостатик кукунлар;


12. Тиббиёт таёқчалари.



II. ТИББИЁТ ТИКУВ МАТЕРИАЛЛАРИ:


13. Тиббиётда қўлланиладиган иплар (сўриладиган ёки сўрилмайдиган, игнали ёки игнасиз);


14. Жарроҳлик тикув скобалари ва клипсалари.



III. ТЕШИШ, ИНЪЕКЦИЯ, ТРАНСФУЗИЯ ВА СЎРИБ

ОЛИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ТИББИЙ БУЮМЛАР:


15. Бир маротаба қўлланиладиган инъекцион шприцлар;


16. Инфузион насос учун шприцлар;


17. Тана бўшлиқларига суюқлик юбориш учун қўлланиладиган шприцлар;


18. Жане шприцлари;


19. Дренаж учун мўлжалланган тиббий буюмлар;


20. Тиббиётда қўллаш учун мўлжалланган игналар;


21. Инфузион, трансфузион, эксфузион системалар;


22. Қон олиш ҳамда қон ва унинг компоненталарини сақлаш учун контейнерлар;


23. Шприц-ручкалар;


24. Канюла ва катетерлар;


25. Зондлар;


26. Скарификаторлар, ланцетлар.



IV. АНГИОГРАФИЯ, АНГИОПЛАСТИКА, ДИАЛИЗ,

ГЕМОДИАЛИЗ, ПЛАЗМОФЕРЕЗ, СУНЪИЙ ҚОН

АЙЛАНИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ТИББИЙ БУЮМЛАР:


27. Оксигенаторлар, диализаторлар, рентгенваскуляр, томир ичи муолажалари ҳамда ангиопластика тиббий буюмлари, гемоконцентраторлар, стентлар, фистулалар, магистраллар, ўтказгичлар, трансдьюсерлар ва интродьюсерлар, найлар, плазмофильтрлар;


28. Диализ ва гемодиализ учун сарф материаллари.



V. СТОМАТОЛОГИЯ ВА ОРТОДОНТИЯ

ТИББИЙ БУЮМЛАРИ:


29. Қолип олиш материаллари;


30. Стоматология пластмассалари, металлокерамика асосидаги пластмассалар;


31. Нометалл ва металлокерамика тиш протезлари учун фарфор массалар;


32. Сунъий тишлар;


33. Стоматологик ёрдамчи материаллар: тиш қопламалари, коронкалар учун гильзалар, мумлар, лаклар, силлиқловчи воситалар, тиш протезларини маҳкамлаш воситалари ва адгезив воситалар;


34. Стоматологик тиббий буюмлар: борлар, бор учи, фрезлар, стоматологик бошчалар, пульпоэкстракторлар, канал тўлдирувчилар ва учликлар;


35. Имплантология ва протезлаш учун буюмлар;


36. Металлокерамика, стоматологияда қўллашга мўлжалланган цемент;


37. Абразив буюмлар: дисклар, тошлар, айланалар, штифтлар, матрицалар;


38. Пломбалаш материаллари;


39. Стоматологик қотишмалар;


40. Стоматологик тиббиёт гипси;


41. Трейнерлар, лигатуралар, эластиклар, брикетлар, яноқ найлари, ортодонтик ҳалқалар;


42. Тиш каналларини пломбалашга тайёрловчи ва парадонтология учун буюмлар, шу жумладан илдиз каналларини кенгайтириш учун геллар.



VI. ОФТАЛЬМОЛОГИЯ ТИББИЙ БУЮМЛАРИ:


43. Ташхис учун офтальмологик кўзойнак шишалари тўпламлари;


44. Контакт, интраокуляр линзалар (қаттиқ ва юмшоқ);


45. Оптик синов линзалари тўплами ва кўриш қобилиятини мословчи буюмлар;


46. Контакт линзаларни тозалаш ҳамда сақлашга мўлжалланган воситалар;


47. Кўриш ўткирлигини текшириш жадваллари, белгилар, скиаскопик чизғичлар;


48. Кўз жарроҳлигида қўлланиладиган тиббий буюмлар (кўзни намлаш учун мўлжалланган томчилар ва силикон мойлар, кўз шишаси ўрнини вақтинча босувчи офтальмологик материал);


49. Офтальмологик намлаш ва ҳимоялаш воситалари;


50. Офтальмологик пластика, имплантация ва протезлаш буюмлари.



VII. АКУШЕРЛИК, ГИНЕКОЛОГИЯ

ВА УРОЛОГИЯ ТИББИЙ БУЮМЛАРИ:


51. Бир маротаба қўлланиладиган полимер қин кўзгулари;


52. Бачадон ҳалқалари;


53. Циточўткалар;


54. Гинекологик зондлар;


55. Сийдик йўли (урологик) стентлари;


56. Гинекологик тўпламлар;


57. Экстракорпорал уруғлантириш, гинекология ва урологияда қўлланиладиган тиббий буюмлар;


58. Вакуум аспираторлар.



VIII. ОТОРИНОЛАРИНГОЛОГИЯ ТИББИЙ БУЮМЛАРИ:


59. Шахсий ингаляторлар;


60. Бурун аспираторлари;


61. Қулоқ ва бурунни ювиш ва намлаш учун мўлжалланган воситалар;


62. Бир маротаба қўлланиладиган шпателлар, бурун кўзгулари ва қулоқ воронкалари.



IX. АНЕСТЕЗИОЛОГИЯ ВА РЕАНИМАЦИЯ

УЧУН ТИББИЙ БУЮМЛАР:


63. Трахеал, эндотрахеал, нафас йўли, лорингиал, трахеостомик найлар, ўтказгичлар, дренажлар, стилетлар, стентлар;


64. Нафас йўли ва наркоз фильтрлари;


65. Нафас йўли ниқоблари;


66. Ўпкани сунъий нафас олдириш ёки сунъий нафас олдириш аппарати қопчалари (ресускитаторлар);


67. Орқа мия, эпидурал, ўтказувчи ва маҳаллий анестезия тўпламлари.



X. ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ БУЮМЛАРИ

ВА ИМПЛАНТАНТ ВОСИТАЛАРИ:


68. Ортопедик бўйин тутгичи;


69. Ортопедик пойабзаллар ва даволаш-профилактика патаклари;


70. Имплантантлар;


71. Ортопедик буюмлар: корсетлар, лангетлар, туторлар, реклинаторлар, обтураторлар;


72. Остеосинтез тиббий буюмлари;


73. Суяк синишини даволашда қўлланиладиган шиналар ва иммобилайзерлар;


74. Электростимуляторлар, шу жумладан имплантланувчи кардиостимуляторлар;


75. Сунъий аъзолар, сунъий томир протезлари, сунъий ямоқлар, сунъий юрак клапанлари, эндопротезлар, сунъий сут безлари протези, сунъий суяклар, суяк тўқималари ўрнини босувчи сунъий буюмлар, сунъий трансплантатлар, суяк цементи.



XI. МАҲАЛЛИЙ ҚЎЛЛАШ УЧУН

МЎЛЖАЛЛАНГАН ТИББИЙ БУЮМЛАР:


76. Дори воситаси ҳисобланмаган жароҳатни битказишда қўлланиладиган воситалар;


77. Криотерапевтик воситалар;


78. Вагинал намловчи геллар;


79. Тиббиёт хантали.



XII. ТАШХИС ВОСИТАЛАРИ:


80. Аускультация ва перкуссия учун мўлжалланган тиббий буюмлар;


81. Пешона рефлекторлари;


82. Тиббиёт термометрлари;


83. Рентгенография ва флюорография плёнкалари;


84. Тиббиёт плёнкаларини ёритувчи ва мустаҳкамловчи буюмлар;


85. Контакт ва ультратовуш ташхиси учун геллар.



XIII. РЕЗИНА, РЕЗИНАМАТОЛИ, ЛАТЕКСЛИ

ВА ПОЛИМЕР ТИББИЙ БУЮМЛАР:


86. Қўлқоплар (стерил, ностерил);


87. Компрессион тиббиёт буюмлари;


88. Корректорлар, фиксаторлар;


89. Жгутлар.



XIV. КОНТРАЦЕПТИВЛАР:


90. Спираллар, презервативлар;


91. Ҳомиладорликдан сақловчи қалпоқчалар.



XV. БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ БУЮМЛАРИ:


92. Дори қутилари, санитар сумкалар (санитар сумкалар таркибидаги дори воситалари ёки тиббий буюмлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт);


93. Кислород учун баллончалар ва ёстиқлар.



XVI. БЕМОРЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ

ТИББИЙ БУЮМЛАРИ:


94. Таглик чамбарак;


95. Ичи бўш резина буюмлар (грелкалар, муз пуфакчалари, спринцовкалар);


96. Сийдик ва нажас қабул қилгичлар;


97. Туваклар;


98. Буйраксимон тиббиёт лотоклари;


99. Тиббиёт пипеткалари;


100. Сут сўриб олгичлар;


101. Учликлар;


102. Аппликаторлар.



XVII. IN VITRO ТАШХИС БУЮМЛАРИ:


103. Реагентлар ва реагентлар тўплами;


104. Тест-системалар;


105. Экспресс тестлар, индикатор системалари;


106. Полимер занжир реакцияси таҳлили учун реагентлар тўплами, шу жумладан ДНК/РНК ажратиб олиш, амплификация, детекция ва электрофорез тўпламлари;


107. Назорат ва стандарт материаллари;


108. Озуқа муҳитлари.



Изоҳ:

Мазкур Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади.

Мазкур Рўйхатда назарда тутилган тиббий буюмлар алоҳида тўплам ҳолатида, тиббий техниканинг сарф қисми сифатида ёки тиббий техниканинг тўплами таркибида бўлиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 июль, 28-сон, 341-модда












































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск