ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2016 й. 229-сон "Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2016 й.

N 229



ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ

БЎЙИЧА УНДИРУВНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

МАБЛАҒЛАРИГА ВА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИГА ҚАРАТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ, Ижро варақалари ёки суд буйруқлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 8 июлдаги

229-сон қарорига

ИЛОВА



Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий

мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилиши мумкин".


2. 8-банднинг иккинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини илова қилиш талаб этилмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 июль, 28-сон, 335-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 65-модда






















Время: 0.1797
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск