Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2016 й. 232-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2016 й.

N 232



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппарати тузилмасини янада оптималлаштириш ва замонавий талабларга мувофиқ унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, илмий ва кадрлар салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси бошқарув аппаратининг янгиланган тузилмасини иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисида таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг штатлар жадвалига ва харажатлар сметасига ушбу қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


3. Белгилансинки, 2016 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб муассасаларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадваллари Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади, муассасалар харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ўазначилиги орқали тўланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини эркинлаштириш ва самарали ривожланишини таъминлаш тўғрисида" 2000 йил 9 июндаги 223-сон қарорида:


1-банддаги "ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга" сўзлари "иловага" сўзи билан алмаштирилсин;


1-иловадаги "1-илова" сўзлари "илова" сўзи билан алмаштирилсин;


2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 11 июлдаги

232-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Фанлар

академияси бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ








УМУМИЙ МАЖЛИС





















































Президент


















Президент котибияти

(1 нафар)































































































Вице-президент



Бош илмий котиб




Кадрлар ишлари бўйича мутахассис

(1 нафар)

















Илм-фан тармоқлари бўйича илмий-техник дастурлар шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш бўлими

(5 нафар)

























Йиғма таҳлил ва илмий тадқиқотлар натижаларини баҳолаш шуъбаси

(2 нафар)




Юрисконсульт

(1 нафар)
































Бухгалтерия

(2 нафар)


























Халқаро илмий алоқаларни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис

(1 нафар)











































Махсус бўлим

(1 нафар)
















































































Канцелярия

(1 нафар)











































































             

Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) 18 штат бирлиги, шу жумладан бошқарув ходимлари 18 штат бирлиги.

Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 июль, 28-сон, 338-модда



































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск