Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.07.2016 й. 233-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 13 июлдаги

233-сон қарорига

ИЛОВА



Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида", "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдога рухсат бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом талаблари қуйидагиларга:

шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарларнинг турлари ва миқдори кўрсатилган ҳолда байрам ва байрамолди кунларида савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кўчма савдони амалга оширишга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида кўргазма ва ярмарка савдоси ўтказишга;

мева-сабзавот маҳсулотларини ва картошкани ушбу мақсадлар учун ажратилган жойларда чакана сотишга, шунингдек товарларни бозорлар ҳудудида сотишга;

махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш маҳсулотларини сотишга;

амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида назарда тутилган ҳолларга татбиқ этилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо қилиш ҳуқуқи ушбу низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчма савдога бериладиган рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) асосида, кўчма савдо объектининг жойлашиш схемаси тасдиқланган ҳолда, юридик шахсларга берилади.


4. Рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кўчма савдо - кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда турғун савдо шохобчаларидан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш;


кўчма савдо объектлари - вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, пештахталар, палаткалар, автодўконлар ва бошқалар);


кўчма савдо қилинадиган жой - рухсатномада кўрсатилган кўчма савдо объекти ҳудудий жойлашган жой;


ариза берувчи - рухсатнома бериш тўғрисида ариза берган юридик шахс.


6. Кўчма савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш схемаси илова қилинган рухсатнома туман (шаҳар) ҳокимлиги (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда марказ деб аталади) орқали берилади.

7. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар йили 1 ноябргача:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхати;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашиши бўйича таклифлар тайёрлайди.

Тайёрланган таклифлар ҳар йили 10 ноябргача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тақдим этилган:

тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан;

ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемасини - тегишли равишда давлат солиқ хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари билан келишади.

Келишилган таклифлар ҳар йили 1 декабргача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган кўчма савдо объектлари жойлашиши схемаларига, сотиладиган товарлар рўйхатига тузатишлар киритиш ва кўчма савдо даврини ўзгартириш ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандлари билан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


9. Кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхатлари, шунингдек кўчма савдо объектлари жойлашиши схемалари (ўринлар сони, сотиладиган товарлар рўйхати ва кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда) ҳар йили тасдиқлангандан кейин уч кун мобайнида тегишли туман (шаҳар)нинг марказларида, Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона порталида ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши керак.

10. Кўчма савдо объектларини давлат органлари биноларига туташиб кетган ҳудудларда, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида, аэропортларда, метрополитенда, майдонларда, жамоат транспорти бекатларида, автомобиль тўхташ жойларида ҳамда йўловчилар ва автомобиль транспорти ҳаракатига халақит бериши мумкин бўлган жойларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.


11. Рухсатнома уни бериш тўғрисидаги аризада кўрсатилган муддатга, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатга берилади.


12. Унга белгиланган тартибда рухсатнома берилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш тақиқланади.



II БОБ. РУХСАТ БЕРУВЧИ ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАР


13. Кўчма савдони амалга оширишда қуйидагилар рухсат берувчи талаблар ва шартларга тегишлидир:

қонун ҳужжатларига, шу жумладан чакана савдо қоидаларига, санитария қоидаларига, нормаларга ва гигиеник нормативларга мажбурий риоя қилиш;

харидорлар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш;

банк пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги;

кўчма савдо жойини ва атроф ҳудудни зарур тарздаги санитария ҳолатида сақлаш;

сотувчиларда кўчма савдо объекти рухсатномасининг ва унинг жойлашишининг тасдиқланган схемасининг ва сотиладиган товарларнинг келиб чиқиши, сифати ва хавфсизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари бўлиши керак, шунингдек улар назорат органларининг мансабдор шахслари талабларига кўра кўрсатилиши керак;

иш куни тамом бўлгандан кейин кўчма савдо объектларини қисмларга ажратиш ёки кўчириш ва кўчма савдо жойини зарур тарздаги санитария ҳолатига келтириш;

товарларни рухсатномага мувофиқ объектлар орқали ва кўчма савдо жойи бўйича сотиш.


14. Товарларнинг қуйидаги турлари билан кўчма савдо қилиш тақиқланади:

маиший мақсадларидаги техник жиҳатдан мураккаб товарлар;

тез бузиладиган товарлар ва болалар овқати маҳсулотлари;

ҳайвонлар;

акциз солиғига тортиладиган товарлар;

ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ тасдиқланадиган товарлар рўйхатига киритилмаган товарлар.



III БОБ. РУХСАТНОМА ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


15. Рухсатнома олиш учун ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усуллар билан кўчма савдо объекти жойлашган жой бўйича марказга рухсатнома бериш тўғрисида ариза беради. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдонинг тасдиқланган жойлашиш схемасига мувофиқ кўчма савдо объекти жойлашиши схемаси;

кўчма савдо даври кўрсатилган ҳолда кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг тасдиқланган рўйхати асосида сотиладиган товарлар рўйхати;

хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилган банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминали мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома.

Ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.

Ваколатли орган ўзаро ахборот ҳамкорлиги, шу жумладан электрон шаклдаги ахборот ҳамкорлиги воситасида белгиланган тартибда фискал хотирали назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномасини мустақил олади.


16. Рухсатнома бериш тўғрисида берилган ариза кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда ваколатли органнинг марказга юборилади.

17. Ваколатли органга:

рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани бевосита ариза берувчилардан қабул қилиш тақиқланади, ўз-ўзидан бевосита ваколатли органга юбориладиган Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилган аризалар бундан мустасно;

қўшимча ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни тақдим этишни талаб қилиш, шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш учун марказларга мурожаат қилган ариза берувчиларни рухсатнома бериш тўғрисидаги уларнинг аризаларини кўриб чиқиш жараёнида таклиф этиш тақиқланади.


IV БОБ. РУХСАТНОМА БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА РУХСАТНОМАНИ

БЕРИШ ЁКИ УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


18. Рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан қабул қилинади.


19. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


20. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ваколатли орган томонидан ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.


21. Кўчма савдо қилинадиган айни бир жойга рухсатнома бериш тўғрисида бир нечта ариза тушган тақдирда рухсатнома бериш тўғрисида биринчи бўлиб ариза берган ариза берувчи уни олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади.


22. Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ваколатли орган томонидан кўриб чиқилгандан кейин рухсатнома расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда марказга ёхуд ариза берувчига юборилади (Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилинганда).

23. Агар ваколатли орган рухсатномани бериш, уни бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида ариза берувчига рухсатномани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи бу ҳақда ваколатли органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда ваколатли орган ариза берувчининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга рухсат этиш тусидаги ҳужжатни бериши шарт. Рухсат этиш тусидаги ҳужжат олингунига қадар тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган ҳужжатлар рўйхати ва ариза берувчи томонидан ваколатли органга юборилган ёзма билдиришнома рухсат этиш тусидаги ҳужжатга тенглаштирилади ва кўчма савдони амалга ошириш учун асос ҳисобланади. Бунда шахс рухсат этиш тусидаги ҳужжатсиз фаолият билан шуғулланганлиги учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.


24. Рухсатнома берилганлиги учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида - Тошкент шаҳрида кўчма савдо қилишда;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи миқдорида - Нукус шаҳрида, вилоятлар марказларида ва вилоят бўйсунишидаги шаҳарларда кўчма савдо қилишда;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида - туманларнинг маъмурий марказларида ва туман бўйсунишидаги шаҳарларда кўчма савдо қилишда.

Бошқа аҳоли пунктларида кўчма савдо қилишда рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Йиғим суммаси туман (шаҳар) ҳокимликлари учун махсус очилган ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади, шундан 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

25. Қуйидаги ҳолларда рухсатномани бериш рад этилиши мумкин:

рухсатнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;

ариза берувчининг рухсат берувчи талаблар ва шартларга номувофиқлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги;

агар кўчма савдонинг ариза берилган жойига бошқа юридик шахсга рухсатнома берилган бўлса.

Бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаби билан рухсатномани бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


26. Рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисида билдиришнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда марказга ёхуд ариза берувчига юборилади (Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилинган тақдирда). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

27. Рухсатномани бериш рад этилиши учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ариза берувчининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


28. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада олдин баён қилинмаган рад этиш сабаблари келтирилишига йўл қўйилмайди, олдин кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши, шунингдек, агар кўчма савдонинг ариза берилган жойига бошқа юридик шахсга рухсатнома берилган тақдирда рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


29. Ариза берувчи томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


30. Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилиши, шунингдек ваколатли орган мансабдор шахсининг ва марказнинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


V БОБ. РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


31. Юридик шахс қайта ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда ариза берувчи (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказишдан ўтилгандан кейин етти иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулларда марказга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида рухсатномага эга бўлган ариза берувчилар қўшиб юборилган тақдирда, рухсатномани ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Рухсатномадаги мавжуд маълумотлар мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рухсатнома ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.

32. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган ариза берувчи ёки унинг ҳуқуқий вориси кўчма савдони марказнинг ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги белгиси қўйилган аризанинг нусхаси асосида амалга оширади.

33. Рухсатномани қайта расмийлаштиришда ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.


34. Ваколатли орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда рухсатномани расмийлаштиради ва марказга юборади.

35. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ариза берувчининг аризасига кўра амалга оширилади, бироқ ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ тасдиқланган кўчма савдо даврларидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулларда рухсатноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар марказга берилиши керак.

Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш рухсатномани бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


36. Рухсатнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ариза берувчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.


37. Рухсатноманинг дубликати ваколатли орган томонидан марказдан ариза, шунингдек рухсатнома яроқсиз ҳолда келиб қолган тақдирда унинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.

38. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганлиги, унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги ва дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



VI БОБ. РУХСАТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


39. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


40. Кўчма савдони амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказилишининг амалий хавфини яратиш рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.



VII БОБ. БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАР РЕЕСТРИ


41. Ваколатли орган берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.


42. Берилган рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

кўчма савдо жойи;

сотиладиган товарлар рўйхати;

рухсатнома берилган сана ва рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилиши тўхтатилишининг асоси ва санаси;

рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.


43. Берилган рухсатномалар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ бўлади.



VIII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


44. Ҳар бир берилган рухсатнома тўғрисидаги маълумотлар ўн кун муддатда ваколатли орган томонидан кўчма савдо жойлашган жой бўйича тегишли давлат туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига электрон тарзда тақдим этилади.


45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Кўчма савдога

РУХСАТНОМА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

___________ вилояти _____________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги


серия рақами АА ________________________

тартиб рақами 000000 __________________________


Кўчма савдога

РУХСАТНОМА


20___ йил "____" ___________ № _____


___________ туманида (шаҳрида) _____________________________ манзили бўйича (ваколатли орган томонидан тасдиқланган кўчма савдо объекти жойлашиши схемасига мувофиқ) умумий майдони _____ кв. м. бўлган жойда товарларни чакана сотиш учун


га

(юридик шахснинг номи)


кўчма савдо объектини жойлаштириш ҳуқуқи берилган.

Почта манзили


         

СТИР


20 ___ йил "____" ___________гача берилган.


Иш режими соат "____" дан соат "____" гача.

Сотиладиган товарлар рўйхати:


             

Илова: Ваколатли орган томонидан тасдиқланган кўчма савдо объекти жойлашиши схемаси.

Ф.И.О. _________________________________________________


Имзо _______________________


М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



Кўчма савдога рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

          

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


      

1. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва йўллар рухсатнома бериш тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда марказга ариза беради.

        


Ариза берувчининг хоҳишига кўра










2-босқич

Марказ


       

Рухсатнома бериш тўғрисида берилган аризани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

         


Ариза олинган кунда










3-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


          

1. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади.


2. Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққандан кейин рухсатномани расмийлаштиради ва белгиланган тартибда марказга ёхуд ариза берувчига юборади (Давлат интерактив хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилинганда).

3. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномани белгиланган тартибда марказга ёхуд ариза берувчига юборади (Давлат интерактив хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилинганда).

         


Ариза тушган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда










4-босқич

Марказ


        

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси тўғрисида маълумотлар олинганда ёки давлат хизмати кўрсатиш асосли рад этилганда бу ҳақда ариза берувчини аризада кўрсатилган усул билан хабардор қилади.

       


Бир иш соати мобайнида










5-босқич

Ариза берувчи


      

Рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ариза берувчи ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

        


      

Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда (камида 10 иш куни)

       










6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги


      

Ҳужжатларни қайта кўриб чиқади, рухсатнома беради ёки рухсатнома беришни рад этади.

        


   

Ариза олинган кундан бошлаб икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

       



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 июль, 28-сон, 339-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 67-модда



























Время: 0.1386
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск