ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2016 й. 206-сон "Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2016 й.

N 206



ЯНГИ МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ,

КАРТОШКА, ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА УЗУМ

ХАРИД ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмасини шакллантириш ва бажаришнинг самарали механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасининг чуқур маркетинг тадқиқотлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили 1 августгача бўлган муддатда келгуси йил учун давлат буюртмасига биноан асосий турлари бўйича янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилишга эҳтиёжнинг прогноз ҳажмлари ишлаб чиқилишини таъминласинлар.

3. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ўн кун муддатда - давлат буюртмаси доирасида янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилишга доир намунавий контрактация шартномалари, уларда харид қилинадиган маҳсулотлар ҳажмларини ва турларини, етказиб бериш жадвалларини, нархларни шакллантиришнинг бозор шартларини, ҳисоб-китоблар тизимини, томонларнинг жавобгарлиги чораларини ва низоларни ҳал қилиш тартибини назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тугаган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда - янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган барча материалларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси тугаган кундан бошлаб 20 кундан кечикмай келгуси йил учун янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси балансини ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер ҳўжаликлари бўйича жойлаштиришда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш юзасидан давлат буюртмаси баланси параметрларини ҳисобга олсинлар.

5-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида контрактация шартномалари тузиш учун ҳудудий мева-сабзавот ярмаркалари ўтказилишини таъминласинлар.

6. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Ўзшаробсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, "Ўзагроэкспорт" АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари зиммасига мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлат буюртмаси бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 291-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 55-модда

























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск