Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.06.2016 й. 198-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 10 июндаги

198-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон

хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", "Ўрмон тўғрисида", "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма ўрмон хўжалигини ривожлантириш, ўрмон хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўрмон фонди ерларидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ҳимоялаш, такроран кўпайтириш, тиклашни таъминлаш учун маблағларни шакллантириш мақсадида ташкил этилади.


3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошида юридик шахс ташкил этмасдан ташкил қилинади.



II БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

а) ўрмон фонди ерларида аризаларни кўриб чиққанлик ва рухсатномалар берганлик учун олинадиган маблағларнинг 100 фоизи;

б) ўрмон фонди ерларида (давлат қўриқхоналаридан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган маблағларнинг 100 фоизи;

в) ўрмон фондининг рухсат этилган ҳудудларида чорва молларини боқиш, ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш, ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмон фонди участкаларида дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш, давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун тўловларнинг 50 фоизи;

г) хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

д) Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


5. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимидаги ғазначилик шахсий ҳисоб рақамида жамланади.



III БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарманинг маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

а) ўрмон хўжалигини, ўрмон-овчилик хўжалигини, ўрмон фонди ерларидаги қўриқхоналар ва бошқа муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;

б) ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни бартараф этиш ва унинг олдини олиш тадбирлари;

в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппарати ва унинг тизимидаги давлат ўрмон хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан:

ўрмонларни муҳофаза қилиш учун техника ва технологиялар, экологик мониторинг тизимлари, асбоб-ускуналар ва компьютер дастурлари сотиб олиш;

ўрмон муҳофазаси автомобилларига техник хизмат кўрсатиш, улар учун эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари, алоқа воситалари сотиб олиш;

г) тармоққа оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, инновация лойиҳаларини ҳамда замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш;

д) ўрмон уруғчилигини, селекциясини ривожлантириш, махсус оналик плантацияларини барпо этиш, махсус кўчатхоналар, иссиқхоналар, шунингдек доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этишда тажриба участкаларида илғор технологияларни синаш;

е) табиий питомниклар, шу жумладан давлат қўриқхоналарининг қўриқланадиган зоналарида ҳам ташкил этиш, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларида уларнинг режимига мувофиқ парваришхоналар ва серпентарийлар барпо этиш;

ж) рухсатномалар бланкаларини тайёрлаш;

з) ўрмон хўжалиги учун объектларни қуриш, техникавий қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

и) ўрмон барпо этиш ва лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш;

к) ўрмон фонди ерларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш учун препаратлар сотиб олиш ва қўшимча тадбирларни амалга ошириш;

л) ўрмон маҳсулотларини қайта ишлаш учун мини-цехларни ташкил этиш, шунингдек асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш;

м) ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини ходим ойлик иш ҳақининг икки баробаридан кўп бўлмаган миқдорда моддий рағбатлантириш;

н) ўрмон фонди ерларида (давлат қўриқхоналаридан ташқари) ҳайвонот ва ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахсларга қуйидаги миқдорларда мукофотлар тўлаш:

ўсимлик дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган сумманинг 10 фоизи миқдорида;

ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган сумманинг 30 фоизи миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар дунёси объектлари турларига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган сумманинг 5 фоизи миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси объектлари турларига етказилган зарарни қоплаш бўйича ундирилган сумманинг 20 фоизи миқдорида;

о) тармоққа оид илмий ишлар, инновация лойиҳалари ва илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ихтиролар, илмий ишлар яратишни рағбатлантириш, тармоқ масалаларига оид методик кўрсатмалар ва мақолаларни нашр этишга, илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш;

п) ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан хорижий таълим муассасаларида стажировкаларини ташкил қилиш;

р) ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалигини, ўрмон фонди ҳудудидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўйича халқаро кўргазмалар, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;

с) хорижий ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини Ўзбекистон Республикасида бўлиши даврида қабул қилиш ва кузатиш ҳамда конференциялар ташкил этиш ва ўтказиш.


7. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан фойдаланилиши мумкин.


8. Буюртманомаларни кўриб чиқиш, келиб тушиши кутилаётган молиявий маблағларни ҳисоблаш, даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш учун 5 нафар аъзодан иборат Жамғарма кенгаши тузилади. Жамғарма кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.


9. Жамғарма кенгашига раҳбарлик қилиш, унинг ишларини ташкил этиш ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.


10. Жамғарма кенгаши:

ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманомаларни қабул қилади, кўриб чиқади ва умумлаштиради;

қабул қилинган буюртманомалар орасидан энг долзарблари ва асосланганларини танлаб олади ҳамда маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлайди;

ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар доирасида маблағлардан фойдаланиш учун энг устуворларини танлайди;

ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;

маблағларни олувчилардан маблағлардан фойдаланилиши ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилади ва умумлаштиради;

ўз фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади.


11. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.


12. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар келиб тушишининг кутилаётган прогнози ва у ёки бу тадбирларни ўтказиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Ушбу Низом 6-бандининг "н" кичик бандида назарда тутилган мақсадлар учун, қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаганлик учун мукофот қонун бузилишини аниқлаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш жойи, телефон рақами кўрсатилган, паспортининг нусхаси, банк ҳисоб рақами илова қилинган мурожаати асосида тўланади.

Қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган шахснинг мурожаати Жамғарма кенгаши томонидан ўрганиб чиқилади ва пул мукофоти ажратиш тўғрисидаги қарор билан расмийлаштирилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ўрмон хўжалиги, ўрмон-овчилик хўжалиги, ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар маблағ ажратишни даромадлар ва харажатлар сметасига киритиш учун буюртманома тақдим этадилар.

Буюртманомада тадбирлар, уларни амалга ошириш заруриятининг асослари, зарур маблағлар миқдори, шунингдек уларни бажариш учун бошқа маблағларнинг йўқлиги кўрсатилади.

Буюртманомалар келгуси молия йили учун 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига тақдим этилади.

Буюртманома ёзма шаклда, электрон почта ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Буюртманомада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ташкилотнинг тўлиқ номи ва аниқ реквизитлари;

мавжуд муаммолар ва уларнинг (тўлиқ ёки қисман ва белгиланган муддатларда) ҳал қилиш имконияти, маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, шунингдек кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати;

сўралаётган маблағларнинг ҳисоб-китоби;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш бўйича - қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.

Зарурат бўлганда буюртманомага уни асословчи тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинади.


14. Тақдим этилган буюртманомалар ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва маблағлардан фойдаланишнинг устувор йўналишлари белгиланади ҳамда унинг асосида маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


15. Даромадлар ва харажатлар сметалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида тузилади, тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг бошлиғи Жамғарма маблағларининг тасдиқланган сметага мувофиқ тасарруф этувчиси ҳисобланади.


17. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамида сақланади.



IV БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ,

НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


18. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг бошлиғи, бош бухгалтери бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан жавоб беради.


20. Ўрмон хўжаликлари, ўрмон-ов хўжаликлари, юридик шахс мақомига эга бўлган муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва бошқа Жамғарма маблағларининг бошқа олувчилари олинган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига ҳисобот тақдим этадилар.


21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳар чоракда, ҳисобот даври тугагандан сўнг 25 кундан кечиктирмай, йиллик ҳисоботларни эса - ҳисобот йилдан кейинги йилнинг 20 февралидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


22. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 286-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 51-модда




































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск