язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2016 й. 209-сон "Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2016 й.

N 209



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК

ЖАРАЁНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини сифат жиҳатидан юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2017 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 16 июндаги

209-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 24-25-сон, 195-модда) 1-илованинг 12-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "20 июндан 20 июлгача" ва "20 июндан 15 июлгача" сўзлари тегишли равишда "15 июндан 15 июлгача" ва "15 июндан 10 июлгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) йигирманчи хатбошидаги "21" рақами "16" рақами билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2014 й., 6-сон, 58-модда) иловада:


а) 41-банднинг биринчи хатбошидаги "10" рақами "5" рақами билан алмаштирилсин;


б) 53-банднинг иккинчи хатбошидаги "9" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин;


в) 57-банддаги "15" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


г) Низомга 2-илованинг "Бажариш муддатлари" устунида:

"III босқич" позициясидаги "2. 30 июнгача" ва "4. 30 июлгача" сўзлари тегишли равишда "2. 25 июнгача" ва "4. 25 июлгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

"IV босқич" позициясидаги "30 июнь", "4 июлгача", "10 июль" ва "15 июль" сўзлари тегишли равишда "25 июнь", "30 июнгача", "5 июль" ва "10 июль" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Низомга 3-илованинг 1-бандидаги "4 июль" ва "5 июлда" сўзлари тегишли равишда "30 июнь" ва "1 июлда" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 27 июнь, 25-сон, 306-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 57-модда