Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2016 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2016 й. 210-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2016 й.

N 210



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал

ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф

этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил

15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ, нархларни давлат томонидан тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 17 июндаги

210-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш концерни тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 8 июлдаги 313-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Асосий озиқ-овқат товарларига саноатнинг улгуржи-бериш нархларини ўзгартириш тўғрисида" 1993 йил 27 мартдаги 159-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хомашёсига, чорва моллари ва сутга, мева-сабзавот маҳсулотларининг айрим турларига харид нархларини ошириш тўғрисида" 1993 йил 27 майдаги 257-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига сотиладиган озиқ-овқат товарларининг чакана нархларини ва хизматлар тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида" 1993 йил 27 майдаги 259-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 259-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1993 йил 8 июндаги 276-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдони эркинлаштириш ва истеъмол бозорини товарлар билан тўлдиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 26 февралдаги 98-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 февралдаги 98-сон ва 1991 йил 6 мартдаги 59-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1994 йил 15 сентябрдаги 467-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 27 июнь, 25-сон, 307-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 58-модда





































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск