язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар/ Нодавлат нотижорат ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2014 й. 57-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2014 й.

N 57



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

ИНСТИТУТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

КЎМАКЛАШИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2013 ЙИЛ

12 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-2085-СОН ҚАРОРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмларни ҳамда тартиботларни янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари:

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилиш ва фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, айниқса давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий кўмагига зарурият бўлган соҳалардаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда самарали иштирок этишига йўналтирилган фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашишга ва қўллаб-қувватлашга доир ишларнинг ҳолати ҳар йилги мажлисларда мунтазам равишда муҳокама қилинишини таъминласинлар;

мамлакатни ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, бандликни таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби соҳаларда тармоқ, минтақавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек уларни амалда рўёбга чиқариш масалалари бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ва эшитувларини мунтазам равишда ўтказиш жараёнига нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш амалиётини кенг қўлласинлар;

нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат дастурларини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш, уларни бажариш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш, кўрсатиб ўтилган давлат дастурларида назарда тутилган вазифалар амалга оширилишининг бориши юзасидан жамоатчилик назорати натижалари тўғрисида хулосалар ва ахборотлар тақдим этиш имкониятини берган ҳолда, уларни катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган давлат дастурларининг бажарилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ишига жалб этсинлар;

нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида жамоатчилик муҳокамаларини, эшитувларини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш йўли билан норма ижодкорлиги жараёнида жамоатчилик манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олиш механизмларидан кенг фойдалансинлар;

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон мустақил оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда турли нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини бирлаштирувчи бошқа жамоат ташкилотларининг уставларидаги вазифаларни амалга оширишда, ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш дастурларини ҳал этишда улар билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни таъминласинлар;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 мартдаги

57-сон қарорига

4-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг

ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Муддати


Масъул бажарувчилар


1.

Вазирлар Маҳкамасининг "Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва уларнинг алоҳида бўлинмаларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.


2014 йил

апрель

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар


2.

Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоат фондларининг дастлабки маблағларини шакллантириш ва уларнинг тижорат ташкилотлари фаолиятидаги иштироки масалалари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.


2014 йил

май

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар


3.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ҳисоботлар тақдим этиш тартибини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган тартибни такомиллаштириш ва соддалаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2014 йил

июнь


Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар


4.

Амалдаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш, миллий ва халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида соғлиқни сақлаш, таълим, бандликни таъминлаш, аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида ижтимоий, гуманитар ривожланишнинг кўрсатиб ўтилган соҳалари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда долзарб ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2014 йил

июнь


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар


5.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича, шу жумладан, хайрия фаолиятини рағбатлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий фойдали фаолиятида аҳоли, жисмоний ва юридик шахсларнинг фаол иштирокини рағбатлантиришга йўналтирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.


2014 йил

октябрь

Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси


6.

Адлия органларида давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотларининг таъсис ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминлаш.


2014 йил

мобайнида


Адлия вазирлиги


7.

2014 йилда, энг аввало, давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган соҳаларда тармоқ, минтақавий ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этишнинг самарадорлиги мониторингини олиб бориш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек катта ижтимоий аҳамиятга молик бўлган долзарб муаммоларни ҳал этишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ННТ билан ўзаро ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


тасдиқлаш -

2014 йил

апрель


амалга

ошириш -

жадвалга

мувофиқ


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Адлия вазирлиги


8.

Давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, давлат ва ижтимоий қурилиш соҳасида уларнинг ролини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.


тасдиқлаш -

2014 йил

апрель


амалга

ошириш -

жадвалга

мувофиқ


Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси кўмагида


9.

Долзарб ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал этишда, жамоатчилик назоратини амалга оширишда, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда, жумладан ушбу соҳада Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва иштирокини кучайтиришда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шериклигини янада ривожлантиришни назарда тутувчи 2014 йилда демократик ислоҳотларни амалга оширишга, давлат ва жамият ишларини бошқаришда, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қоидаларини амалга оширишда фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини оширишга йўналтирилган мамлакатда амалга оширилаётган кўламли ишларни ёритиш жадвалини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.


тасдиқлаш -

2014 йил

апрель


амалга

ошириш -

жадвалга

мувофиқ


Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Журналистларнинг ижодий уюшмаси, Матбуот маркази, "Жаҳон" АА


10.

2014 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари, бошқа фуқаролик институтларининг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини янада оширишга, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли ва аҳамиятини кучайтиришга, "Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамиятига" тамойилини изчил, босқичма-босқич амалга оширишга, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари тизимини кенг ривожлантиришга, уларни ташкил этиш ва улар фаолияти билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ва тартиботларни такомиллаштириш ва соддалаштиришга йўналтирилган конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари туркумлари режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.


тасдиқлаш -

2014 йил

апрель


амалга

ошириш -

жадвалга

мувофиқ

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Қуйидагиларни:

ННТ фаолиятини самарали ташкил этиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда уларнинг фаол иштирок этиши бўйича ННТ раҳбарлари ва фаоллари учун методик қўлланмаларни;

ННТ фаолияти масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламларини тайёрлаш ва нашр этиш.


2014 йил

мобайнида


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


12.

ННТ секторини ривожлантириш ҳолати устидан давлат статистика кузатишлари методикасини ишлаб чиқиш, шу асосда ҳар йили тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастури доирасида ННТ секторини ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги статистика маълумотларини мунтазам равишда тўплаш.


2014 йил

мобайнида

Давлат статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 мартдаги

57-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари - энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва 50 АҚШ доллари;

республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари;

фаолиятини вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари - энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари.".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида аккредитация қилинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимларига;".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 12-банди "Шакллантириш манбаи" устунининг бешинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик, юридик кадрларни малака аттестациясидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммаси".






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 10 мартдаги

57-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги масалалари" тўғрисида 1991 йил 18 февралдаги 40-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 12 мартдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 9-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш ва уларни рўйхатга олганлик учун йиғимларни ундириш тартиби ва миқдорлари тўғрисида" 1993 йил 12 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 10-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда) илованинг 3, 4-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 декабрдаги 543-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 43-модда) илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори) 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 126-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 25-модда