язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар/ Нодавлат нотижорат ташкилотлари/ ЎзР ОМ Қонунчилик палатаси Кенгашининг 10.07.2008 й. 843-I-сон, ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 515-I-сон Қўшма қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ОМ Қонунчилик палатаси Кенгашининг

10.07.2008 й. 843-I-сон, ЎзР ОМ Сенати

Кенгашининг 515-I-сон Қўшма қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ОМ Қонунчилик палатаси Кенгашининг

28.02.2014 й. 855-II-сон ва ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг

28.02.2014 й. ??-113-II-сон Қўшма қароридан олдинги таҳрири



Қўшма қарорга 1-илова 3.5-банднинг олдинги таҳрири


3.5. Фонд юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳуқуқларидан фойдаланади. Фонд фаолияти ва уни ривожлантириш дастури Парламент комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.



Қўшма қарорга 1-илова 5.2.1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тарзда тақсимланишини ташкил этиш, ННТ, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;



Қўшма қарорга 1-илова 5.2.2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига таклифлар киритиш;



Қўшма қарорга 1-илова 5.2.2-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Фонднинг ННТларни қўллаб-қувватлаш турлари бўйича йил чоракларига бўлган ҳолда бир йилга мўлжалланган даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек Фонднинг бюджетини, йиллик балансини, йиллик молиявий ҳисоботини ҳамда Фонд Ижро этувчи девонининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;



Қўшма қарорга 1-илова 6.1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Муайян ННТ билан бир қаторда, уларнинг бирлашмалари ва уюшмалари - Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Минтақавий сиёсат фонди, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистон экология ҳаракати молиялаштиришнинг мустақил субъекти сифатида қаралади. Мазкур муассасаларга ажратиладиган бюджет маблағларидан девонларининг таъминоти, шунингдек уларнинг уставда белгиланган вазифаларини амалга ошириш учун фойдаланилади. (ЎзР ОМ Қонунчилик палатаси Кенгашининг 30.09.2008 й. 873-I-сон ва ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг 30.09.2008 й. 552-I-сон Қўшма қарори таҳриридаги хатбоши)



Қўшма қарорга 1-илова 9.2-банднинг олдинги таҳрири


9.2. Фонд тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек янги таҳрирдаги Фонд тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан тасдиқланади.



Қўшма қарорга 2-илова 2.2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун Фонд маблағлари самарали тарзда тақсимланишини ташкил этиш, ННТ, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг таклифларини чуқур ўрганиш асосида минтақаларнинг муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқиш;



Қўшма қарорга 2-илова 3.1-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Фонд тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига таклифлар киритиш;



Қўшма қарорга 2-илова 3.4-бандининг олдинги таҳрири


3.4. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан белгиланган муддатларда уларга бажарилган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.



Қўшма қарорга 2-илова 4.2-бандининг олдинги таҳрири


4.2. Парламент комиссияси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг 2/3 қисми талабига биноан Парламент комиссияси раисини муддатидан олдин лавозимидан озод қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига тегишли сўровнома киритиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш тўғрисида комиссия мажлиси чақирилиши мумкин.



Қўшма қарорга 2-илова VI бўлимнинг олдинги таҳрири


VI. ПАРЛАМЕНТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТАРТИБИ


Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарори билан киритилади.




ЎзР ОМ Қонунчилик палатаси Кенгашининг

07.04.2010 й. 56-II-сон ва ЎзР ОМ Сенати Кенгашининг

07.04.2010 й. 33-II-сон Қўшма қароридан олдинги таҳрири



3-илованинг олдинги таҳрири


Қўшма қарорга

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик

жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат

фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Шодмонов Адҳам Хурсанбоевич


Парламент комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатаси депутатлари


2.

Саидов Акмал Холматович


Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси


3.

Вафоев Улуғбек

Назарович


Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари


4.

Охунов Равшан Орипович


Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, "Uzbekistan Today" газетаси бош муҳаррири


5.

Ниязова Жамила

Абдуқодировна



Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

6.

Ахунова Ойша

Муҳаммаджоновна



Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси

7.

Тўхтабоев Абдурашид Турсунович



Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари


8.

Артукбаева Ҳайтхан Абдусаломовна


Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими масъул котиби


9.

Алтиев Абдурашид Султонович


Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

10.

Ибрагимов Хайрулла Файзуллаевич


Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор


11.

Файзиев Неъматулла


Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор


12.

Пак Вера

Борисовна


Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Хива шаҳридаги 20-сонли "Меҳрибонлик" уйи директори


13.

Хўжамбердиев Мамазоир Аҳмедович


Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Андижон давлат тиббиёт институти ректори


Молия ва Адлия вазирликлари вакиллари


14.

Қўчқоров Жамшид

Анварович



Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

15.

Холбоев Собир Баратович



Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

16.

Арипова Гулбаҳор

Маркаевна


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари


ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари


17.

Сангинов Сайдирасул Сайдакпарович



Ўзбекистон ННТлари Экофоруми Кенгаши раиси


18.

Раупов Сирожиддин

Пўлатович



"Жамият" газетаси бош муҳаррири

19.

Ғуломов Шамшодбек

Ҳамидович



Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

20.

Усмонов Марифжон Шокирович



Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори

21.

Ҳабибуллаев Нозим Насибуллаевич



Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

22.

Абдухолиқов Фирдавс Фридунович


Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси


23.

Ҳакимов Жамолиддин Сирожиддинович


Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори


24.

Умархонов Баҳодир


Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори