ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2016 й. 199-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2016 й.

N 199



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧАКАНА

САВДО ҚОИДАЛАРИНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ (ХИЗМАТЛАРНИ) ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2003 ЙИЛ 13 ФЕВРАЛДАГИ 75-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарорига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг, энг аввало йигирма ёшга тўлмаган фуқароларнинг соғлиғи алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 10 июндаги

199-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида

чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида

умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб

чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"

2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


а) 60-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида;

сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;

алкоголли маҳсулот идишида ёки тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда";

иккинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 60-1-банд қўшилсин:

"60-1. Алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт".


2. Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларида:


а) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Умумий овқатланиш корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнида тайёр маҳсулотлар ва харид қилинган товарлар истеъмолчининг хоҳишига кўра тегишли идишда ва ўрамда олиб чиқиб кетилиши мумкин, алкоголли ичимликлар бундан мустасно.

Алкоголли ичимликларни олиб чиқиб кетиш учун сотишга йўл қўйилмайди";


б) 20-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Алкоголли маҳсулотларни сотиш жойларида уларнинг йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув бўлиши лозим".


в) қуйидаги мазмундаги 20-1-банд қўшилсин:

"20-1. Алкоголли маҳсулотларни:

савдо автоматлари орқали;

болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида;

сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;

алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда;

йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланади.

Алкоголли маҳсулотларни сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголли маҳсулотларни сотишни рад этиши шарт".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 287-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 52-модда









































Время: 0.0168
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск