Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2016 й. 202-сон "Халқаро сифат стандартларига ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.06.2016 й.

N 202



ХАЛҚАРО СИФАТ СТАНДАРТЛАРИГА

ВА ФОЙДАЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИГА ЖАВОБ

БЕРАДИГАН СПОРТ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ

ВА АНЖОМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республиканинг спорт ва таълим муассасаларини сифатли спорт асбоб-ускуналари билан таъминлаш, халқаро сифат стандартларига ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 290-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 6-сон, 54-модда


















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск