язык интерфейса

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 22-сон

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 22-сон

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


22-СОН




Президентнинг 1.06.2016 йилдаги ПҚ-2539-сон қарори билан 2016 йил 12 июлдан 14 июлгача Ўзэкспомарказда Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди, кўргазма ҳар йили ўтказиладиган бўлади.

Қуйидагилар ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқишнинг замонавий халқаро талаблари ва стандартларига мос келадиган самарали, шаффоф бозор механизмини шакллантириш;

Ўзбекистонда экологик соф, истеъмолбоп хусусиятлари бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари тўғрисида чет эллардаги компанияларни кенг хабардор қилиш;

жаҳон бозорининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил этиш, ҳамкор шерикларни излаш ва улар ўртасида шартномаларни тузишда қулай шарт-шароитлар яратиш.

"Ўзагроэкспорт" компанияси таркибида МЧЖ шаклидаги ярмарка дирекцияси ташкил қилинади. Унга қуйидаги вазифалар топширилди:

ярмаркага тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, унинг

...