язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар/ Иш вақти ва дам олиш вақти/ Солиқ тўловчининг тақвими/ 2013 й./ Апрель

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

2013


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АПРЕЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

- 2013 йил март ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;

      

- 2013 йил март ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

     

   

  

5

- 2013 йилнинг март ойида жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

9

- 2013 йилнинг II чораги учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм ва 300-модда, тўртинчи қисм.

      


10

- 2013 йилнинг март ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм;

             

- 2013 йилнинг март ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммалар тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди; Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони;

             

- 2013 йилнинг апрель ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 165-модда, учинчи қисм;

             

- 2013 йилнинг март ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлари;

             

- 2013 йилнинг март ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм.


- 2013 йил март ойи учун бозорлар олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан камни ташкил этган савдо мажмуалари бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.

             

   

  

13

********

- 2013 йил апрель ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;

        

- 2013 йил апрель ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

          

   

14

********

- 2013 йилнинг март ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди.

    

15

- 2013 йилнинг март ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида" қарорининг 2-банди.

        


23

- 2013 йил апрель ойи учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;

        

- 2013 йил апрель ойининг II чораги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

           

   

  

24

- 2013 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни****


МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди;

   

- 2013 йилнинг март ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- 2013 йилнинг март ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

             


        

25

- 2013 йилнинг март ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди;

        

- 2013 йилнинг I чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд;

        

- 2013 йилнинг I чораги учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда;

        

- 2013 йилнинг I чораги учун ??С ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм;

    

- 2013 йилнинг март ойи учун ??С тўлашнинг сўнгги куни*****

- 2013 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ??С тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 226-модда, биринчи қисм;

         

- 2013 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм, 164-модда, олтинчи қисм;


- I чорак учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни

- 2013 йилнинг март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****

- 2013 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи, учинчи қисмлар;

           

- 2013 йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

2013 йилнинг март ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни*****

2013 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи, бешинчи қисмлар;

          

- 2013 йилнинг март ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи, бешинчи қисмлар;

   

- 2013 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 300-модда, олтинчи, еттинчи қисмлар;

    

- 2013 йилнинг I чораги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг I чораги учун ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг март ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг I чораги учун Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

- 2013 йилнинг март ойи учун Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******)

- 2013 йилнинг I чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жам-ғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*******


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди;

        

- 2013 йилнинг I чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

- 2013 йил март ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******)

- 2013 йилнинг I чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан таш-қари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*******


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг I чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

- 2013 йил март ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******)

- 2013 йилнинг I чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*******


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи, учинчи қисмлар;

          

- 2013 йилнинг март ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг I чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди;

      

- 2013 йилнинг I чорагида ер участкалари майдони ўзгарган ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни тўлайдиган корхоналар томонидан аниқлаштирилган ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари;

       

- 2013 йилнинг I чораги учун ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлинмалар (турғун савдо шохобчалари) тўғрисида ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди;

           

- 2013 йилнинг I чорагида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш ва қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаларини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13, 14-бандлари.



  

30

- 2013 йил учун ягона ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 369-модда, иккинчи қисм;

    

- 2012 йил учун де??он хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 264-модда, еттинчи қисм.

     

*) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


**) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


***) Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) Қуйидагилар бундан мустасно:

йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар, бюджет ташкилотлари, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


*****) Солиқни ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.


******) Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахс ташкил қилиб ва ташкил қилмасдан тузилган де??он хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.


*******) Ушбу микрофирма ва кичик корхоналар солиқни Ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирма ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.


********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.