ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.1996 й. 426-сон "Паррандачилик хўжаликларини курка гўшти етиштириш учун модернизация қилиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.11.1996 й.
N 426
ПАРРАНДАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИНИ
КУРКА ГЎШТИ ЕТИШТИРИШ УЧУН
МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ
ТЎҒРИСИДА
Курка гўшти етиштиришни кўпайтириш ва саноат куркачилиги учун республиканинг ўз наслчилик базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "МАД" (Исроил) фирмаси технологияси асосида 1-иловага мувофиқ паррандачилик фабрикаларини модернизация қилиш ва уларни йилига 12500 тонна гўшт етиштириш учун куркалар ўстиришга қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси, ишлаб чиқариш қувватларини 2-иловага мувофиқ 1997 йилнинг (V чорагида ишга туширган ҳолда, куркаларни жадал ўстириш учун технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш ва ўрнатиш юзасидан "МАД" фирмаси билан 8 млн АҚШ доллари суммасида контракт тузганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Паррандачилик фабрикаларини модернизация қилишни маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг 85 фоизи (6,8 млн АҚШ доллари) - Исроил ташқи савдо таваккалчиликларини суғурта қилиш корпорацияси (ИФТРИК)нинг суғурта қопламаси остида "Израэль Дисконт Банк" (Исроил) банки кредити ҳисобига,
контракт қийматининг 15 фоизи (1,2 млн АҚШ доллари) - "Ўзпаррандасаноат" уюшмасининг ўз маблағлари ҳисобига.
қайта қуриш ва тайёргарлик ишларини бажариш учун миллий валютадаги (7,2 млн сўм) ҳаражатлар - "Ўзпаррандасаноат" уюшмасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилишига розилик берилсин.
4.Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолотлари юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда кредит битимини тузсин ва "Ўзпаррандасаноат" уюшмаси учун ИФТРИК суғурта қопламаси остида Исроил банки маблағларини қайта молиялаштиришни таъминласин.
7. Махфий.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.F. Обидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 29 ноябрдаги
426-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистонда "МАД" фирмаси технологиясини
жорий этиш асосида курка гўшти етиштириш
ҲАЖМЛАРИ
(тонна)
Куркачилик хўжаликлари |
Йиллар |
||
1998 |
1999 |
2000 |
|
"Хонобод" АБ (Андижон вилояти) |
2125 |
3400 |
4000 |
"Чимёнпарранда" АБ (Фарғона вилояти) |
3000 |
3000 |
3000 |
"Риштон" АБ (Фарғона вилояти) |
2125 |
3400 |
3500 |
Fойипов номли АБ (Хоразм вилояти) |
1000 |
2000 |
2000 |
Республика бўйича жами |
8250 |
11800 |
12500 |
Вазирлар Маҳкамасининг
1996 йил 29 ноябрдаги
426-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистонда курка гўшти етиштириш лойиҳаси
бўйича қувватларни ишга тушириш
ЖАДВАЛИ
Ишларнинг номи ва турлари |
1997 йил |
|||||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
|
Наслдор курка жўжалари етказиб бериш |
||||||||||||
Асбоб-ускуналар етказиб бериш |
||||||||||||
Ветеринария биология компонентлари етказиб бериш |
||||||||||||
Асбоб-ускуналарни ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишлари |
||||||||||||
Ишга тушириш |