Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ турлари /

Молия вазирлигининг 49-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-26-сон "Ички бозорда сотилаётган "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 08.07.2016 й. Қарори (АВ томонидан 21.07.2016 й. 2126-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.07.2016 й.

N 2126-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.07.2016 й.

N 49


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

08.07.2016 й.

N 2016-26


ҚАРОРИ



Ички бозорда сотилаётган "Женерал Моторс

Ўзбекистон" ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган

автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 14 июлдаги 59, 2010-29-сон "Ички бозорда сотилаётган "Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2126, 2010 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 257-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири



Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

     





Қарорга

ИЛОВА



Ички бозорда сотилаётган "Женерал Моторс

Ўзбекистон" ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган

автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи ва 1-банддаги "ЁАЖ" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:".


2. Низомда:


а) номи, 1, 2, 3 ва 7-бандлардаги, илова белгисидаги, илованинг номидаги "ЁАЖ" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ички бозорда сотилаётган "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.";


в) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҳисобланган акциз солиғи суммаси, автомобилларни сотишдан олинадиган тушум билан биргаликда, "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг акциз солиғи махсус банк ҳисобварағига бир вақтда ўтказилади.".

6. Хорижий валютадаги халқаро пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда автомобиллар сотилганда, автомобиль учун тўлов суммаси тўлов ўтказилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ички бозорда амалда бўлган чакана нархига эквивалент миқдорда харидорлар томонидан "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг транзит валюта ҳисобварағига ўтказилади. Бунда, "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ миллий валютадаги ўз пул маблағлари ҳисобидан:

акциз солиғи суммасини - "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг акциз солиғи махсус банк ҳисобварағига;

дилернинг комиссион мукофот суммасини - дилернинг талаб қилиб олингунча бўлган депозит ҳисобварағига ўтказади.";


г) 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг акциз солиғи махсус банк ҳисобварағидан маблағлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай кўчирилади.

9. Акциз солиғининг ҳисоб-китоби дилерлар томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига, ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзавтосаноат" АК билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 25 июль, 29-сон, 358-модда










































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск