ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Божхона билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 09.02.2016 й. 21-1503/6782-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

09.02.2016 й.

N 21-1503/6782


(КЎЧИРМА)



Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади


Навоий вилоят божхона бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор А.Хаитовдан 25 083 190,94 сўм қўшимча божхона тўловларини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, якка тартибдаги тадбиркор А.Хаитов томонидан Эрон давлатидан олиб келинган 20 099,18 АҚШ доллари қийматидаги алюмин товарларига товарнинг божхона қийматини аниқлашда ўхшаш бўлган резерв 6.3-усули қўлланилган ҳолда ҳар бир кг учун 1,71 АҚШ доллари белгиланиб, жами 31 501 643,8 сўм божхона тўловлари ундирилиб, 12003/01.04.2015/0000760-сонли БЮД билан “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган.

Навоий вилоят божхона бошқармаси Божхона кодексининг 51 ва 112-моддаларига мувофиқ божхона назоратини амалга ошириб, якка тартибдаги тадбиркор А.Хаитов томонидан олиб келинган товарларнинг божхона қийматини белгилашда нархи асос қилиб олинган товар баҳоланаётган товар олиб кирилгунга қадар 90 кундан ошмаган ўхшаш товарнинг (18005/27.02.2015/0002374-сонли БЮД) божхона қийматини олиш ўрнига қариийб бир йил аввал расмийлаштирилган паст нархдаги товарнинг (03011/10.04.2014/0001405-сонли БЮД) божхона қиймати асос сифатида қабул қилинганлигини аниқлаган ва “Бож тарифи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 январда 390-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича Йўриқнома”га мувофиқ жами 25 466 681,74 сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисоблаган. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик судлари томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 24 апрелдаги 197-сонли қарорида ҳам таъкидланган.

Шунингдек 2015 йил январь-июнь ойларида тадбиркорлар томонидан Эрон давлатидан олиб келинган алюмин товарларининг божхона қиймати ҳар бир кг учун 3,1  3,52 АҚШ долларидан ҳисобланган.

Якка тартибдаги тадбиркор А.Хаитов томонидан қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суммасининг 385 233,94 сўмига божхона тўловларини тўлаш мақсадида БҚТ-2 шакли тўлдирилганлиги, аммо 25 081 447,80 сўмига эътироз билдирилганлиги сабабли Навоий вилоят божхона бошқармаси ундан 25 083 190,94 сўм қўшимча божхона тўловларини ундириш юзасидан хўжалик судига даъво аризаси берган.

Кўриниб турибдики, Навоий вилоят божхона бошқармаси 25 081 447,80 сўм (25 466 681,74 - 385 233,94 = 25 081 447,80) ўрнига 25 083 190,94 сўм қўшимча божхона тўловларини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қисман (25 081 447,80 сўм миқдорида) қаноатлантиришни, даъвонинг қолган (1 743,14 сўмлик) қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини якка тартибдаги тадбиркор А.Хаитов зиммасига юклаб, унинг ҳисобидан Навоий вилоят божхона бошқармасига тўланган 12 000 сўм (биринчи инстанция суди учун 5 000 сўм, кассация инстанцияси суди учун 7 000 сўм) почта харажатларини қоплашни, ортиқча тўланган 200 сўм почта харажатларини Навоий вилоят божхона бошқармасига қайтаришни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини, шунингдек 376 221,70 сўм (биринчи инстанция суди учун 250 814,47 сўм, кассация инстанцияси суди учун 125 407,23 сўм) давлат божини якка тартибдаги тадбиркор А.Хаитов зиммасига юклашни лозим топади.


























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск