ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 08.02.2016 й. 13-1503/4445-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.02.2016 й.

N 13-1503/4445


(КЎЧИРМА)



Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт


“NAVOIY-TEMIR-BETON” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BONU-SERVIS-ТRANS” хусусий корхонасидан (бундан буён матнда - жавобгар) 87 346 104 сўм транспорт ижараси ҳақини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 87 346 104 сўм асосий қарз ундирилган.

Ишни кўриш натижаси бўйича хусусий ажрим чиқарилиб, тарафлар ўртасида 52 799 994 сўм ва 58 666 660 сўм ижара тўловлари ҳисобланганлиги ҳақидаги 2012 йил 4 майдаги ҳисобварақ-фактуралар ҳа??оний ёки қалбаки эканлиги, агарда улар қалбакилаштирилган бўлса, ким томонидан қалбакилаштирилганлиги, ҳақиқатда ижара ҳақи неча сўмни ташкил этиши, ҳисобварақ-фактуралар солиқ ҳисоботларига киритилиб, тегишли солиқ инспекциясига тақдим этилганлиги ҳолатларини экспертиза, суриштирув ва тергов йўли билан аниқлаш, айбдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чорасини қўллаш, уларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланганда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Жавобгарнинг кассация шикоятида иш ҳолатларига аниқлик киритилмаганлиги, шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибати фақатгина ижарага олинган юк машиналарининг ижарага берувчига қайтарилишидан бошқа юридик оқибат туғдирмаслиги лозимлиги, иш учун аҳамиятли ҳолатларга баҳо берилмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (Ижарага берувчи) ва жавобгар (Ижарачи) ўртасида 2012 йил 4 майда 15-сонли автотранспорт воситаларини ҳайдовчиси билан ижарага бериш шартномаси тузилган. Ижара тўлови битта юк машина учун ойига 22 000 000 сўмдан белгиланган.

Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга 4 та юк автомашинасини ижарага берган. Жавобгар тараф ушбу юк автомашиналардан 2012 йилнинг май ва июнь ойларида 38 кун давомида фойдаланиб, 111 466 654 сўм қарздорлик юзага келганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида тузилиб, тасдиқланган далолатномалар, ҳисобварақ-фактуралар ҳамда жавобгар бош директори Р.Абдуллаева томонидан 111 466 654 сўм қарздорликни 2012 йил 2 июлга қадар тўлаб бериши ҳақида берилган кафолат хати мавжуд.

Бироқ, жавобгар томонидан қарздорликнинг 24 120 550 сўм қисми тўланиб, қолган 87 346 104 сўм қисми тўланмаганлиги боис даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Ижара шартномаси нотариал тасдиқланмаган ва тегишли тартибда давлат рўйхатига олинмаганлиги боис, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномани ҳақиқий эмас деб топиб тўғри тўхтамга келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК) 565-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли Қарорининг 2-бандида нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш фақат “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилиши, нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши кераклиги, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида ҳисобга қўйилиши кераклиги белгиланган.

ФКнинг 112-моддасига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарорининг 22-бандида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари даъвогарнинг ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилганидан кейин ҳам, бундай қарор мавжуд бўлмаганда ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай қарор мавжуд бўлмаганда, судлар битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашни қарорнинг асослантирувчи қисмида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим факти мавжудлиги тўғрисидаги хулосалари билан асослаб беришлари лозим. Пленум Қарорининг 23-бандига кўра, судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини ўз ташаббуси билан қўллаш суднинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир.

Мазкур Пленум Қарорининг 24-бандида қуйидаги тушунтириш берилган: ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланади.

Шу боис, биринчи инстанция суди автомашиналардан фойдаланганлик учун тўланмасдан қолган 87 346 104 сўмни ундириб асосли хулосага келган. Чунки, жами 111 466 654 сўм қарздорлик юзага келганлиги тарафлар ўртасида тузилиб, тасдиқланган далолатномалар, ҳисобварақ-фактуралар ҳамда жавобгар бош директори Р.Абдуллаева томонидан 111 466 654 сўм қарздорликни 2012 йил 2 июлга қадар тўлаб бериши ҳақида берган кафолат хатлари билан ўз тасдиғини топган.

Пленум Қарорининг 24-банди учинчи хатбошига кўра, мол-мулкни натура шаклида қайтаришда судлар назарда тутишлари лозимки, мол-мулкни яхшиланиши учун қилинган харажатларнинг компенсацияси юзасидан талаб, у низоли характерга эга бўлганлиги сабабли, суд томонидан алоҳида иш доирасида кўриб чиқилади, агар суд томонидан битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилаётганда компенсация бўйича қарши талаб билдирилмаган бўлса.

Жавобгар вакиллари суд мажлисида автомашиналарга қилган харажатлари тўғрисида баёнот берган бўлса-да, бироқ ушбу харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилмаган. Шу боис, биринчи инстанция суди жавобгарнинг ушбу важларини инобатга олмаган. Мазкур ҳолатда жавобгарни ушбу ҳолатлар бўйича судга даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ХПК) 186-моддасига кўра, хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.

Биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган.

Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгардан бюджетга ҳамда судлар ва адлия органларининг ривожлантириш жамғармасига 436 730 сўм давлат божи ундиришни, 7 000 сўм почта харажати ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида олиб борилганлиги билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди фойдасига ундиришни лозим топади













Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск