Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.1997 й. 373-сон "Озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини сотишни тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.1997 й.

N 373



ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

АЙРИМ ТУРЛАРИНИ СОТИШНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси шуни қайд этадики, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари, "Ўзбексавдо" Давлат акционерлик уюшмаси, "Ўзбекбирлашув" солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратнинг сусайтирилганлиги натижасида жисмоний ва юридик шахслар озиқ-овқат маҳсулотларини мувофиқлик ва сифат сертификатлари бўлмаган ҳолда, белгиланмаган жойларда ва жиҳозланмаган савдо нутқларида амалдаги санитария нормалари ва савдо қоидаларига риоя этмасдан сотиши фактлари ҳамон мавжуддир.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, савдо-сотиқнинг зарур санитария шартларига риоя этилишини таъминлаш, аҳоли соғлиғига зарар етказиш ҳолларининг олдини олиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этишда тегишли тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш чоғида уларга Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг 1997 йил 23 апрелдаги 1318/1218-сон қарорининг савдо корхоналари ва ташкилотлари учун 20 фоизгача миқдорда рентабелликнинг энг юқори даражаси бўйича чеклашларни жорий этиш қисмидаги шартлари татбиқ этилади.

Мана шу шартларга риоя этилмаган тақдирда товар олиб қўйилади, унинг сотувчиларига нисбатан эса амалдаги қонунларга мувофиқ қатъий маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади.


3. Қарорнинг 1- ва 2-бандлари бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари зиммасига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1-бандда кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари турғун савдо нуқталаридан ташқарида, шунингдек амалдаги савдо қоидаларини бузиб сотилаётган ҳолларда ана шу маҳсулотлар савдосини тўхтатиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўллансин, ҳатто маҳсулотларни олиб қўйиб кейинчалик уларни қонунларда белгиланган тартибда мусодара қилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мусодара этилган озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли суд органларининг қарорлари асосида 10 кун муддатда баҳоланиши ҳамда махсус дўконлар орқали сотишга юборилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Усмонов ва Давлат солиқ қўмитаси (В. Беганов) зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов

































Время: 0.1343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск