ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 25.01.2016 й. 17-1511/12853-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.01.2016 й.

N 17-1511/12853


(КЎЧИРМА)



Суд ўз ташаббуси билан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашга ҳақли


Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата) “ЎзАндтранспорт” МЧЖ манфаатида (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Бино йўл умум қурилиш” МЧЖдан (бундан буён матнда - МЧЖ) 159 815 355 сўм асосий қарз ва 25 096 020 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 159 815 355 сўм асосий қарз ва 12 548 010 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 159 815 355 сўм асосий қарз ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Жавобгарнинг кассация шикоятида тарафлар ўртасида бажарилган ишлар далолатномаси тузилмаганлиги ва масъул шахслар томонидан имзоланмаганлиги, транспорт воситаларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилмаганлиги ҳолатига судлар томонидан эътибор берилмаганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда - ФК) 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2015 йил 6 майда 06-05/15-сонли ижара шартнома тузилган. Шартномага асосан даъвогар ўзига тегишли бўлган “Экскаватор гусеничный Samsung MX-352 (ковш 1,5 куб.м)”, “Экскаватор гусеничный Samsung MX-292 (ковш 1,2 куб.м)”, “Автогрейдер Д3 143”, “Погрузчик (1,6 м.куб, 2013г.в.)”, “Автокран МАЗ 5334 (10 тонн)”, “Водовоз КАМАЗ 53212 (10 тонн)”, “Самосвал Sinoturk (25 тонн)”, “Самосвал Sinoturk (25 тонн)” механизм ва техникаларни (бундан буён матнда - транспорт воситалари) жавобгарга фойдаланиш учун ижарага бериш, жавобгар эса транспорт воситаларидан фойдалангани учун 131 000 000 сўм ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.

Шартноманинг 2.3-бандига асосан жавобгар олиндан шартнома қийматининг 15 фоизи миқдорида, яъни 19 650 000 сўм тўловларни амалга ошириши, 3.2-бандига асосан даъвогар транспорт воситаларини жавобгарга тегишли ҳужжатлар билан топшириш мажбуриятини олган.

Шартномага асосан даъвогар мажбуриятларини бажариб, 2015 йил 10 майдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан 6 турдаги транспорт воситаларини жавобгарга топширган.

Даъвогар томонидан 2015 йил 31 майдаги 6-сонли ҳисобварақ-фактура билан 63 699 972 сўм, 2015 йил 30 июндаги 11-сонли ҳисобварақ-фактура билан 74 153 840 сўм, 2015 йил 31 июлдаги 13-сонли ҳисобварақ-фактура билан 30 461 543 сўм ижара ҳақини тўлаш учун жавобгарга топширилган бўлса-да, жавобгар томонидан 8 500 000 сўм тўлов амалга оширилган, қолган 159 815 355 сўм ижара ҳақи тўланмаган.

Шу сабабли, Палата даъвогар манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 159 815 355 сўм асосий қарз ва тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун шартноманинг 5.1-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига асосан 25 096 020 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан жавобгарга вақтинча фойдаланиш учун транспорт воситалари ижарага берилганлиги, лекин жавобгар томонидан ижара ҳақи тўлаб берилмаганлиги, ижара ҳақини муддатида тўламаганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талаби асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 159 815 355 сўм асосий қарз ва пеня миқдорини ФКнинг 326-моддасига асосан 12 548 010 сўмга камайтириш ҳақида барвақт хулосага келган.

ФКнинг 565-моддаси иккинчи қисмига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автотранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномаси тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 14-бандида транспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси ижара шартномасининг алоҳида тури ҳисобланади ва у ёзма шаклда тузилиши шартлиги, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши кераклиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 38-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди мазмунидан келиб чиқиб, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқланиши, нотариал тасдиқланган автомототранспорт воситасини ижарага бериш шартномаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органида ҳисобга олиниши кераклиги тўғрисида судларга тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2006 йил 7 мартдаги қарорининг 3-бандида автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқланиши ва нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида ҳисобга олиниши белгиланган.

Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси нотариал тасдиқланмаганлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилмаган.

ФКнинг 112-моддаси биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.

ФКнинг 114-моддаси кўра ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.

Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

Мазкур қонун нормаларидан келиб чиқиб, апелляция инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб, унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, жавобгардан даъвогарга 159 815 355 сўм ундириш ҳақида тўғри хулосага келган.

Чунки, ФКнинг 113-моддасига асосан суд ўз ташаббуси билан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашга ҳақли.

Гарчанд, жавобгар кассация шикоятида “тарафлар ўртасида транспорт воситаларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаганлиги, бажарилган ишлар юзасидан далолатномалар тузилмаганлиги” ҳақидаги важларни келтирган бўлсада, судлов ҳайъати ушбу важлар билан келишмайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган 2015 йил 10 майдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгар 6 турдаги транспорт воситаларини қабул қилиб олган. Бундан ташқари, транспорт воситаларидан фойдалангани учун даъвогар томонидан жавобгарга 168 315 355 сўм ижара ҳақини тўлаш учун ҳисоб-фактуралар тақдим этилган бўлиб, жавобгар томонидан ушбу ҳисоб-фактуралар эътирозсиз қабул қилиб олинган ва масъул шахс томонидан имзоланган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилинган деб ҳисоблаб, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўрилиши билан боғлиқ тўланган 799 077 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, ортиқча тўланган 125 480 сўм давлат божини қайтаришни, суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказилиши билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатини ундан ундиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 6-сон















Время: 0.0180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск