ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 19.01.2016 й. 10-1510/19432-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.01.2016 й.

N 10-1510/19432


(КЎЧИРМА)



Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


“ARXITEKTURA - DIZAYN PROEKT” ШК (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Tashgiprogor” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) 112 380 000 сўм асосий қарз, 56 190 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 714 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган, ҳал қилув қарорининг “33 714 000 сўм пеня ундириш” қисми “16 857 000 сўм пеня ундириш” қисмига ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда суд қарорлари ноқонунийлиги, хўжалик иши бир томонлама қўриб чиқилганлиги, бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари расмийлаштирилиши билан даъвогарга тўловлар амалга оширилганлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2013 йил 27 ноябрь куни даъвогар ва жавобгар ўртасида 16/11-2013-сонли шартнома тузилган.

Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар “Минор” маҳалласида мачит қурилиши” объекти лойиҳасининг архитекура ва технологиқ қисмини бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Шартноманинг 2.3-бандида лойиҳа ишлари учун тўловни олдиндан шартнома умумий баҳосининг 15% дан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши, қолган 85% тўловни бажарилган ишларни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси асосида амалга оширилиши белгиланган.

Шартномага келишмовчиликлар баённомаси расмийлаштирилиб, унда тарафлар шартноманинг 4.1-бандини қуйидаги таҳрирда “бажарилган лойиҳа ишлари учун олдиндан тўлов ва тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса “буюртмачи” “лойиҳа ташкилотига” ҳар бир кун учун тўлаб берилмаган сумманинг 0,5 % миқдорида, бироқ тўлаб берилмаган сумманинг 50 % дан ошмаган ҳолда пеня тўлаши” ҳамда шартноманинг 5.1-бандини қуйидаги таҳрирда “асосий шартнома бўйича маблағ (пул) келиб тушгандан санадан 5 кун ичида аванс ва кейинга тўловни тўлиқ ҳажмда тўлаб бериши” баён қилиниши тўғрисида келишишган.

Жавобгар томонидан 370 000 000 сўмлик лойиҳа ишлари бажарилган, бироқ даъвогар томонидан ушбу бажарилган ишлар учун жавобгарга 257 620 000 сўм тўлаб берилган.

Шу боис, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 112 380 000 сўм қарзни ундиришни сўраган.

Кейинчалик, судга даъво ариза киритилгандан сўнг, жавобгар даъвогарга 2014 йил 26 сентябрда 84 566 784,61 сўм, 2014 йил 27 сентябрда 1 551 882 сўм, 2014 йил 30 сентябрда 26 261 333,39 сўм жами 112 380 000 сўм қарзни тўлаб берган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-модадсига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Бироқ, жавобгар даъвогарга 112 380 000 сўм қарзни ўз вақтида тўлаб бериши лозим бўлса-да, лекин шартнома шартларида назарда тутилган муддатларда тўлаб бермаган, даъвогар томонидан судга даъво билан мурожаат қилингандан кейин, 112 380 000 сўм қарзни даъвогарга тўлаб берган.

Бундай ҳолда, биринчи инстанция суди даъвонинг 112 380 000 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли равишда қарз суммаси тўлаб берилганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этган.

Бундан ташқари, даъвогар даъвосида жавобгардан шартноманинг 4.1-бандига асосланиб, 56 190 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Шартноманинг 4.1-бандида бажарилган лойиҳа ишлари учун олдиндан тўлов ва тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса “буюртмачи” “лойиҳа ташкилотига” ҳар бир кун учун тўлаб берилмаган сумманинг 0,5% миқдорида, бироқ тўлаб берилмаган сумманинг 50% дан ошмаган ҳолда пеня тўланиши назарда тутилган.

ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.

Мазкур Пленум қарорида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаб, апелляция инстанция суди асосли равишда ундирилиши сўралган 56 190 000 сўм пеня миқдорини 16 857 000 сўм миқдорига қадар камайтирган.

Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди, чунки даъвогар жавобгарга 112 380 000 сўмлик ишларни қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида бир неча марта мурожаат қилган, бироқ жавобгар даъвогар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштиришни пайсалга солган, бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 112 380 000 сўм қарзни тўлаб бериш кечиктирилганлиги ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топади.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 26 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанцияси судида ишни кўриш билан боғлиқ тўлаб берилган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 5-сон











Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск