ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 04.01.2016 й. 18-1505/23213-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.01.2016 й.

N 18-1505/23213


(КЎЧИРМА)



Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


“SYNECTA a.s - KUSHON INVEST MchJ - NDM” доимий муассасаси (бундан буён матнда - даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “NASAF INGENERING” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда - жавобгар) 575 700 000 сўм асосий қарз, 57 570 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 575 700 000 сўм қарз ва 25 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда хўжалик иши бир томонлама қўриб чиқилганлиги, 25 000 000 сўм пеня ундириш тўғрисида нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги баён қилиниб, пеня ҳисоб-китобини қайтадан кўриб чиқиб, 25 000 000 сўм пеняни 11 413 480 сўмга камайтириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида  2015 йил 16 февралда 29-сонли шартнома тузилган.

Шартнома шартларига кўра даъвогар жавобгарга қишлоқ хўжалиги техникалари шинасини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиш ва унинг қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган.

Жавобгар томонидан даъвогарга 330 000 000 сўм тўлов амалга оширилган.

Даъвогар томонидан 2015 йил 1 майда 905 700 000 сўмлик шина маҳсулоти жавобгарга етказиб берилган.

Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ жавобгар 2015 йил 1 август кунига қадар даъвогарга қолган 70% тўловни, яъни 575 700 000 сўм тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.

Бироқ, жавобгар даъвогарга 2015 йил 28 сентябрь кунига қадар, яъни судга даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилган кунига қадар  557 700 000 сўм қарзни тўлаб бермаган.

Бунинг оқибатида, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2015 йил  16 февралдаги 29 - сонли шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 575 700 000 сўм қарздорлиги пайдо бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

ФК 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 575 700 000 сўм қарзи иш ҳужжатлари, яъни шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, биринчи инстанция суди даъвонинг 575 700 000 сўм қарзни ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.

Шартноманинг 5.4-бандида маҳсулот учун тўлов кечиктирилганда, харидор (жавобгар) бажарилмаган мажбурият қийматидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 % миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг миқдори кечиктирилган тўловнинг 10% дан ошмаслиги назарда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, даъвогар даъвосида жавобгардан мажбурият бажарилиши кечиктирилганлиги боис, 2015 йил 1 августдан 2015 йил  28 сентябрь кунига қадар бўлган давр учун 57 570 000 сўм пеня ундиришни сўраган.

ФК 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.

Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.

Шу боис, биринчи инстанция суди ФК 326-моддасига асосланиб, кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига мутаносиблигини, мажбуриятни бажариш даражасини муҳокама қилиб, асосли равишда ундирилиши сўралган 57 570 000 сўм пеняни 25 000 000 сўм миқдорига қадар камайтирган.

Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган пеня миқдори нотўғри белгиланганлиги тўғрисидаги важи билан келишиб бўлмайди, чунки шартнома шартларида жавобгар 70 % тўловни, яъни 2015 йил 1 август кунига қадар тўлаб бериши лозимлиги, тўлов кечиктирилса ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4% пеня тўланиши назарда тутилган ҳамда 2015 йил 1 августдан  2015 йил 28 сентябрь кунига қадар, яъни даъво такдим этилган кунга қадар пеня миқдори 57 570 000 сўмни ташкил этади.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанцияси судида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб жавобгардан 57 068 сўм давлат божи ундиришни, 7 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни  лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 4-сон
















Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск