ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.12.2015 й. 18-1507/23275-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.12.2015 й.

N 18-1507/23275


(КЎЧИРМА)



Айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ишни юритишни тугатиш тўғрисида хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ажрими ёхуд умумий суднинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ҳал қилув қарори ёки ажрими бўлса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради


Қултаев Шавкат Пардаевич (бундан буён матнда - даъвогар) Қултаев Хасан Шавкатович (бундан буён матнда - жавобгар), Қарши шаҳар 1-сон Давлат нотариал идораси (бундан буён матнда - Нотариал идора) ва “ТАОМ” МЧЖга (бундан буён матнда - МЧЖ) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2008 йил 12 июнда тузилган ва Нотариал идора томонидан 1-3187-реестр билан қайд этилган ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суднинг ажрими билан даъво аризасини қабул қилиш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ажрим бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу суднинг биринчи инстанциясига юборилган.

МЧЖ кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги ва аниқланмаганлиги, Қашқадарё вилоят хўжалик судида қўзғатилган 18-1505/17011-сонли иш юзасидан мазкур низо айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича кўриб чиқилиб, 2015 йил 17 августда ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида нотўғри хулосага келганлиги баён этилиб, қарорни бекор қилиб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, суд ажримини эса кучида қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, МЧЖ таъсисчиси Б.Турсунов Ш.Қултаев (низоли иш бўйича даъвогар, Х.Қултаев (низоли иш бўйича жавобгар), Қарши шаҳар 1-сон Давлат нотариал идораси (низоли иш бўйича Нотариал идора) ва МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, МЧЖ таъсисчиларининг 2008 йил 9 июндаги 7-сонли умумий йиғилиш баённомасини ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2008 йил 12 июнда тузилган ва Нотариал идора томонидан 1-3187-реестр билан қайд этилган ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Мазкур даъво аризаси юзасидан Қашқадарё вилоят хўжалик судида қўзғатилган 18-1505/17011-сонли иш юзасидан 2015 йил 17 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. МЧЖ таъсисчиларининг 2008 йил 9 июндаги 7-сонли умумий йиғилиш баённомаси ҳақиқий эмас деб топилиб, даъво талабининг даъвогар ва жавобгар ўртасида 2008 йил 12 июнда тузилган ва Нотариал идора томонидан 1-3187-реестр билан қайд этилган ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш қисмини қаноатлантириш рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда - ХПК) 117-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ишни юритишни тугатиш тўғрисида хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ажрими ёхуд умумий суднинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ҳал қилув қарори ёки ажрими бўлса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида”ги 2007 йил 15 июндаги 162-сонли Қарорининг 25-бандида, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш асослари ХПКнинг 117-моддасида назарда тутилганлиги ва ушбу рўйхат кенгайтирилган тарзда талқин қилинмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.

Ушбу ҳолда, суд Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан Қашқадарё вилоят хўжалик судида қўзғатилган 18-1505/17011-сонли иш бўйича 2015 йил 17 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори мавжудлиги, ушбу ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда эканлиги, бекор қилинмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ҳақида ажрим қабул қилиб тўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида”ги 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарорининг 11-бандида судларга ишларни апелляция тартибида кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ текширганлиги, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлиги, мазкур нормалар тўғри қўлланилганлигини аниқлашлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Апелляция инстанцияси суди эса суд томонидан асослантирилган ажрим қабул қилинганлигига ҳуқуқий баҳо бермасдан, уни бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш ҳақида нотўғри хулосага келган.

ХПКнинг 188-моддасига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 11 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, суднинг 2015 йи 12 октябрдаги ажримини эса кучида қолдиришни, суд мажлисини кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30000 сўм суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.


















Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск