ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 09.12.2015 й. 11-1505/8898-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

09.12.2015 й.

N 11-1505/8898


(КЎЧИРМА)



Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик даромад тўлаётган солиқ агентининг зиммасида бўлади. Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт


Паркент туман давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда ДСИ деб юритилади) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, “Абдуюнусов Абдилазиз Абдимажитович” де??он хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 13 691 200 сўм солиқ қарзини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида Солиқ кодексининг 383-моддасига кўра юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган де??он хўжаликлари ушбу Кодексда жисмоний шахслар - солиқ тўловчилар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлашлиги белгиланганлиги, юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда де??он хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, божхона тўловлари юзасидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши белгиланганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг 2015 йил 25 май ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзи 13 691 200 сўмни ташкил қилган. Солиқ кодексининг 60, 61-моддаларига асосан 2015 йил 26 майда солиқ қарзини узиш тўғрисида 206-сонли талабнома юборилган. Жавобгар томонидан талабномада кўрсатилган солиқ қарзи бўйича тўловлар амалга оширилмаганидан кейин ДСИ судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг солиқ қарзи бўйича ундирувни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Биринчи инстанция суди ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тадбиркор томонидан бюджетга мажбурий тўлов амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги “Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида”ги 173-сонли қарорининг 15-банди талаблари асосида ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини ишдаги мавжуд ҳужжатлар бўйича текшириб, ҳал қилув қарорини қонунийлигига баҳо берган ҳолда уни асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, Солиқ кодекси 185-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммасини солиқ тўловчидан ушлаб қолиш солиқ агенти солиқ тўловчига тўлаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан, мазкур пул маблағлари ҳақиқатда солиқ тўловчига ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахсларга тўланаётганда амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик даромад тўлаётган солиқ агентининг зиммасида бўлади. Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 68 456 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.















Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск