ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 01.12.2015 й. 23-1509/7240-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.12.2015 й.

N 23-1509/7240


(КЎЧИРМА)



Экспорт операциялари бўйича валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан кечикканда юридик шахслар-резидентлар жарима тўлаши белгиланган бўлиб, дебиторлик қарзни ундириш ҳақида суд қарорининг қабул қлиги экспорт операциялари бўйича валюта тушуми тушиши ҳисобланмайди ҳамда уни мазкур қарорда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди


Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, “Dae Young Licorice” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарорига асосан вақтида тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда 64 661 132,48 сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқарилган ва Хўжайли тумани давлат солиқ инспекциясига юборилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, арз қилинган талабни тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Кассация шикоятида ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш ҳужжатлари ўрганилмаганлиги баён қилиниб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ “Dae Young Licorice” МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сонли қарори ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг 2015 йил 5 майдаги 14/1-4097-сонли ҳамда ДАТ “Асака” банки Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг 2015 йил 4 майдаги 08-1633-сонли маълумотномасига асосан назорат таҳлили ўтказилган.

Ўтказилган назорат таҳлилида “Dae Young Licorice” МЧЖ ва “Biz Voice Co.Ltd” компанияси ўртасида 2013 йил 9 сентябрда 2-сонли экспорт шартномаси тузилганлиги ва мазкур шартнома бўйича 18 396 АҚШ доллари миқдорида, шунингдек “Bioland Co.Ltd” компанияси билан 2013 йил 4 октябрда тузилган 3-сонли экспорт шартномаси бўйича 18 292 АҚШ доллари миқдорида, жами 36 688 АҚШ доллари миқдорида тўлов муддати 365 кундан ўтган дебиторлик қарздорлик мавжудлиги аниқланган.

Шундан кейин Хўжайли тумани давлат солиқ инспекцияси 2015 йил 20 майда қарор қабул қилиб, унда “Dae Young Licorice” МЧЖга белгиланган муддатларда келиб тушмаган валюта тушумининг 70 фоизи эквивалентидаги (36 688 АҚШ доллари х 2517,80 = 92 373 046,40 х 70 %) жами 64 661 132,48 сўм жаримани ихтиёрий тўлашни сўраган. Жарима ихтиёрий тўланмаганлиги натижасида мазкур низо келиб чи??ан.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сонли қарори 4-банди “б” кичик бандининг тўртинчи хатбошисига кўра валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда - қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига жарима тўлайдилар.

Ишдаги далиллар “Dae Young Licorice” МЧЖнинг ҳақиқатда валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечиккан жами 36 688 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарздорлиги мавжудлигидан далолат беради. Ушбу ҳолатни инкор этиб бўлмайди.

Қайд қилинганларга кўра апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.

“Dae Young Licorice” МЧЖнинг важлари асоссиз. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сонли қарори “в” кичик бандида ушбу қарорда белгиланган жарима санкциялари қўлланган тақдирда такрорий санкциялар қўлланилмаслиги белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда “Dae Young Licorice” МЧЖга нисбатан мазкур қарори 4-бандининг “в” кичик бандида белгиланган такрорий санкциялар қўллаш ҳолатлари мавжуд эмас.

Шунингдек, судья Г.Зарипованинг 23-1404/12913-сонли хўжалик ишини биринчи инстанция судида кўрганлиги, мазкур ишни апелляция инстанцияси судида кўришга тўсқинлик қилмайди. Чунки, мазкур хўжалик ишининг асоси ва предмети 23-1404/12913-сонли хўжалик иши бўйича муҳокама қилинган даъвонинг асоси ва предмети билан бир хил эмас.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сонли қарори 4-бандининг “б” кичик бандида экспорт операциялари бўйича валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан кечикканда юридик шахслар-резидентлар жарима тўлаши белгиланган бўлиб, дебиторлик қарзни ундириш ҳақида суд қарорининг қабул қилинганлиги экспорт операциялари бўйича валюта тушуми тушиши ҳисобланмайди ҳамда уни мазкур қарорда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.

Баён этилганларга кўра судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, тўланган 592 000 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини “Dae Young Licorice” МЧЖ зиммасида қолдириб, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30 000 сўм суд харажатларини унга юклашни лозим топади.


















Время: 0.0117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск