ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 20.01.2014 й. 10-1303/12445-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

20.01.2014 й.

N 10-1303/12445


(КЎЧИРМА)




Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


"Elektro Qurilish Ulgurji" МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Rata impex" МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 196350000 сўм асосий қарз, 31416000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 190050000 сўм асосий қарз ва 10000000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида даъвогар билан шартнома тузилмаганлиги, шартнома асосида кабель маҳсулотлари олинмаганлиги, корхона канцелярия моллари улгуржи савдоси билан шуғулланиб келганлиги, алдов йўли билан даъвогар имзо қўйдирганлиги, бугунги кунда даъвогар ҳисобига 33900000 сўм ўтказиб берилганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2012 йил 10 декабрда 213-сонли 263850000 сўмлик маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.

Даъвогар жавобгарга шартномага кўра 2012 йил 11 декабрда 263850000 сўмлик маҳсулот етказиб берган.

Шартномага биноан жавобгар олган маҳсулотлар учун 67500000 сўм тўловни амалга ошириб, қолган 196350000 сўмни тўламасдан келган.

Шартноманинг 3.1-бандига кўра, даъвогар жавобгарга 263850000 сўмлик кабель маҳсулотларини етказиб бериши, 3.2-бандига кўра олдиндан тўлов 15 фоизни ташкил этиши, қолган 85 фоизи маҳсулотлар етказиб берилганидан кейин 7 банк куни ичида тўлаб берилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

ФКнинг 386-моддасига асосан, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса, бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.

Бироқ, даъвогар маҳсулотларни 2012 йил 11 декабрда тўлиқ етказиб берган бўлса-да, жавобгар қолган 196350000 сўмни тўламаган. Бироқ, даъво аризаси судга тақдим этилгач, жавобгар асосий қарзнинг 6300000 сўмини тўлаб берган.

Шартноманинг 4.3-банди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.

Суд жавобгар томонидан тўловлар кечиктирилганлигини инобатга олиб, даъводаги 31416000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб топган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Шу боис, суд даъвогар томонидан асосий қарзни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги пеня миқдорининг ошиб кетишига олиб келганлигини, асосий қарз қисман тўланганлигини инобатга олиб, пеня суммасини 10000000 сўмгача камайтирган.

Жавобгарнинг шартнома бўйича маҳсулотлар олинмаганлиги, алдов йўли билан шартнома ва бошқа ҳужжатларга имзо қўйдирганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди, чунки тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, бажарилган ишлар бўйича далолатнома ва ҳисоб-фактураларга жавобгар раҳбари ўзи имзо ва муҳр қўйганлигини суд мажлиси жараёнида тан олган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2016 й., 3-сон










Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск