ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга полиэтилендан тайёрланган босимга чидамли қувурларни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 28.07.2016 й. 2819-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 30.06.2016 й. 30-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 28 июлда 2819-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини

бошқариш қўмитасининг

2016 йил 30 июндаги

30-сон қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга полиэтилендан

тайёрланган босимга чидамли қувурларни

етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва

бериб юбориш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга полиэтилендан тайёрланган босимга чидамли қувурларни (бундан буён матнда қувурлар деб юритилади) етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ва биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.


3. Давлат захирасига қўйиладиган қувурлар 0 °С дан 40 °С гача бўлган ҳароратда хўжалик-ичимлик сув таъминоти учун ҳамда полиэтиленга кимёвий жиҳатдан чидамли бўлган бошқа суюқ ва газсимон моддаларни транспортировка қилиш учун мўлжалланган.


4. Қувурлар назорат намуналарига мувофиқ бўлиши, белгиланган тартибда тасдиқланган технологик йўриқнома бўйича ишлаб чиқарилиши зарур.


5. Қувурлар ўз хусусиятларига кўра норматив ҳужжатларга мувофиқ келиши лозим.

Қувурлар силлиқ ташқи ва ички сиртга эга бўлиши керак. Қувур девори қалинлигида йўл қўйиладиган хатолик даражаси доирасида кичик чизиқлар ва тўлқинсимон чизиқлар бўлишига йўл қўйилади. Қувурларнинг ташқи, ички ва ён юзаларида пуфакчалар, ёриқлар, ўймалар, катталаштириб кўрсатадиган асбобларсиз кўзга ташланувчи бегона қўшилмалар бўлишига йўл қўйилмайди.

Қувурлар қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши шарт:

узилишдаги нисбий чўзилиши 250 фоиздан кам эмас;

қувурлар узунлигининг қиздиришдан кейинги ўзгариши 3 фоиздан ортиқ эмас;

доимий ички босимга чидамлилик 20 °С да қувур деворидаги бошланғич босим 8,0 МРа да, 100 соатдан кам эмас;

доимий ички босимга чидамлилик 80 °С да, қувур деворидаги бошланғич босим 3,5 МРа да, 165 соатдан кам эмас;

доимий ички босимга чидамлилиги 80 °С да, қувур деворидаги бошланғич босим 3,2 МРа да, 1000 соатдан кам эмас;

техник углеродни масса улуши, (қурум) 2,0 - 2,5 фоиз;

техник углерод (қурум)ни тақсимланиш тури: I-II тоифа.


6. Қувурлар тўғри кесим, ўрам ва ғалтакларда, диаметри 110 мм ва ундан катта бўлганлари эса фақат тўғри кесимда ишлаб чиқарилади. Тўғри кесимдаги қувурлар узунлиги 5 дан 24 м гача ва 0,25 м га каррали бўлиши, номинал узунликдан оғиш чегараси плюс 1 фоиз бўлиши керак. Қувурлар партиясида партия умумий узунлигининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда узунлиги 5 м дан кичик, аммо 3 м дан кам бўлмаган қувурлар бўлишига рухсат этилади.


7. Ўрам ва ғалтакларда ишлаб чиқариладиган қувурлар учун узунлик бўйича рухсат этиладиган оғиш плюс 3 фоизни, 500 м ва ундан узун бўлган қувурлар учун плюс 1,5 фоизни ташкил этади.


8. Хўжалик ичимлик сувини узатиш учун мўлжалланган қувурлар дистилланган сувга ташқи таъмларни ва 1 баллдан ортиқ ҳидларни бермаслиги ҳамда дистилланган сувнинг рангини ва шаффофлигини ўзгартирмаслиги керак. Формалдегид концентрацияси сув намунасида 0,1 фоиздан ошмаслиги керак.


9. Қувурларнинг шартли белгиси "қувур" сўзи, полиэтилен маркаси, стандарт ўлчам нисбати (SDR), тире, қувур деворининг номинал қалинлиги, қувурларни ишлатиш соҳасидан иборат бўлади. Хўжалик-ичимлик суви учун мўлжалланган қувур "ичимлик" ва бошқа ҳолларда "техник" сўзлари билан белгиланади.

Буюртмалар берилганида ёки бошқа ҳужжатларда қувурларни белгилашга мисоллар:

P-Y 242 русумли полиэтилендан, стандарт ўлчам нисбати (SDR) 41, ташқи номинал диаметр 110 мм, деворининг номинал қалинлиги 2,7 мм, хўжалик-ичимлик сув учун мўлжалланган қувур:

қувур P-Y 242 SDR 41-110х2,7 ичимлик, ГОСТ (давлатлараро стандарт) ёки Ts (ташкилот стандарти);

P-Y 456 маркали полиэтилендан, стандарт ўлчам нисбати (SDR) 26, ташқи номинал диаметри 160 мм, деворининг номинал қалинлиги 6,2 мм, хўжалик-ичимлик суви учун мўлжалланмаган қувур:

қувур P-Y 456 SDR 26-160х6,2, техник, ГОСТ ёки Ts (ташкилот стандарти).



2-БОБ. ҚУВУРЛАРНИНГ ЁРЛИҒИ ВА ЎРАМИ


10. Маркировка қувурнинг сиртига термобосиш йўли билан уриладиган босмани бўяган ҳолда, рангли босма усулида ёки қувурнинг сифатини ёмонлаштирмайдиган бошқа усул билан 1 м дан узоқ бўлмаган оралиқда қўйилади.

Босма маркировканинг чуқурлиги - деворининг қалинлиги 6,8 мм гача бўлган қувурлар учун 0,3 мм дан, номинал девор қалинлиги 6,8 мм дан катта бўлган қувурлар учун 0,7 мм дан ошмаслиги керак.


11. Маркировка қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ишлаб чиқарувчи ташкилот номи ва (ёки) товар белгиси;

қувурнинг шартли белгиси, "қувур" сўзисиз;

партия рақами;

ишлаб чиқарилган санаси (йил, ой);

кафолатли сақлаш муддати (йил, ой);

сақлаш шароитлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун - "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan" ёзуви.


12. Транспорт маркировкаси ГОСТ бўйича "Қуёш нурларидан сақлансин" манипуляцион белгисини тушириш билан амалга оширилади.


13. Диаметри 225 мм ва ундан кичик бўлган, истеъмолчиларнинг буюртмаси бўйича кесмаларда ишлаб чиқариладиган қувурларнинг оғирлиги 1 тн гача бўлганда пакетларга жойлаш мумкин, бунда улар орасидаги масофа камида 2 м дан 2,5 м гача қилиб икки жойдан боғланиши керак.


14. Истеъмолчи билан келишилган ҳолда кесимларни ўраб жойламасликка рухсат этилади. Диаметри 225 мм дан юқори бўлган қувурлар пакет ҳолида боғланмайди.


15. Қувурларни ўраб жойлашда ГОСТ бўйича ҳар қандай воситалар ёки сифати бўйича кўрсатилганлардан паст бўлмаган бошқа воситалардан фойдаланилади.



3-БОБ. ҚУВУРЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ


16. Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида ишлаб чиқарилган, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари, ўрами ва маркировкаси норматив ҳужжатларнинг барча талабларига жавоб берадиган қувурлар узоқ вақт сақлаш учун қабул қилинади.


17. Сақлашга қўйиладиган ёки етказиб бериладиган қувурларнинг ҳар бир партияси учун ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) мувофиқлик сертификатини ёки унинг тасдиқланган нусхасини тақдим этиши шарт.


18. Маҳсулот сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар, мувофиқлик сертификати, товар-транспорт юкхати билан биргаликда юк олувчига жўнатилади.


19. Норматив ҳужжатларда кўзда тутилган сифат кўрсаткичларига эга бўлмаган ҳамда кафолатли сақлаш муддатлари паст бўлган қувурларни сақлаш учун қабул қилиш тақиқланади.



4-БОБ. ҚУВУРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


20. Қувурларни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.


21. Қувурлар ГОСТ ёки Ts (ташкилот стандарти) талабларига мувофиқ партиялар билан қабул қилинади. Бир хил номинал ташқи диаметрдаги ва номинал девор қалинлигидаги, белгиланган муддат оралиғида бир маркадаги хом ашёдан тайёрланган ва сифат тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган қувурлар миқдори бир партия деб ҳисобланади.

Партия ўлчами қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги керак:

20 000 м - диаметри 32 мм ва ундан кичик бўлган қувурлар учун;

10 000 м - диаметри 40 дан 90 мм гача бўлган қувурлар учун;

5 000 м - диаметри 110 дан 160 мм гача бўлган қувурлар учун;

2 500 м - диаметри 180 дан 225 мм гача бўлган қувурлар учун;

1 500 м - диаметри 250 мм ва ундан катта бўлган қувурлар учун.


22. Сифат тўғрисидаги ҳужжатда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи ва (ёки) товар белгиси;

ишлаб чиқарувчи ташкилот юридик манзили;

партия рақами;

ишлаб чиқарилиш санаси (ой, йил);

қувурнинг шартли белгиси;

партиянинг ўлчами (м да);

ГОСТ ёки O`zDSt бўйича мувофиқлик белгиси;

сифат назорати бўлими муҳри;

қабул қилиш-топшириш синовлари натижалари;

штрих код ва қайд рақами билан (талаб этилганда);

маҳсулот Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилганида - "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan" ёзуви.


23. Партиядан намуна олиш ГОСТ бўйича тасодифий танлаш усули билан амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ жараёни давомида бир текис тақсимланган танлаш ҳажмини шакллантиришига рухсат этилади. Экструзиядан кейинги овалликни аниқлаш учун намуна ишлаб чиқарувчининг технологик тизимида қувурларни ўрама ва ғалтакка ўрашдан олдин амалга оширилади.


24. Қувурларни синовдан ўтказиш учун (қабул қилиш-топшириш синовларидан ташқари) номинал диаметрига кўра ажратилган ҳар бир гуруҳдан биттадан намуна олинади: 1-гуруҳ диаметри 63 мм ва ундан кичик, 2-гуруҳ 75 мм дан 225 мм гача, 3-гуруҳ 250 дан 630 мм гача, 4-гуруҳ 710 мм ва ундан катта бўлган қувурлар. Синов натижалари гуруҳнинг ҳар қандай стандарт ўлчам нисбати (SDR) га эга барча диаметрларига жорий этилади.


25. Қабул қилиш-топшириш синовларида битта кўрсаткич бўйича қониқарсиз натижа олинса, у бўйича икки баравар кўп намунада такрорий синовлар ўтказилади. Такрорий қабул қилиш-топшириш синовларида қониқарсиз натижалар олинганида қувурлар партияси яроқсиз деб топилади.


26. Қувурларни норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича сертификация синовидан ўтказиш ишлари "Ўзстандарт" агентлигида аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида ўтказилади.


27. Норматив ҳужжатларнинг барча талабларига жавоб берувчи ва узоқ вақт сақлаш учун яроқли бўлган қувурлар омборга узоқ вақт сақлаш учун қабул қилинади.


28. Қувурлар ортилган вагонлар келганида темир йўл транспорти ташкилотининг вакили иштирокида қуйидагилар текширилади:

вагонларнинг техник жиҳатдан созлиги;

пломбалар мавжудлиги, улардаги босма маълумотларнинг аниқлиги;

вагон эшикларида бурагичлар мавжудлиги ва уларнинг ҳолати;

яшиклар (пакетлар)даги юк номи ва пломбаларнинг юкка илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги.


29. Текширув жараёнида аниқланган вагонларнинг техник носозлиги, пломбаларнинг йўқлиги, улардаги босма маълумотларнинг ноаниқлиги каби камчиликлар тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.


30. Қувурларни қабул қилиб олаётган пайтда қуйидаги камчиликлар аниқланганда, темир йўл транспорти ташкилотидан тижорат далолатномасини тузишни талаб этиши зарур:

камомад;

идишлардаги сезиларли шикастланишлар;

ўрамнинг норматив ҳужжат талабларига номувофиқлиги;

маҳсулот номининг транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги;

темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставида кўзда тутилган бошқа барча ҳолатларда.


31. Қабул қилинаётган партиянинг сифат кўрсаткичлари норматив ҳужжатга номувофиқлиги аниқланганда қувурлар сақлаш учун қабул қилинмайди.


32. Маҳсулотни қабул қилиш ва яроқсизга чиқариш натижалари бўйича юк олувчи ва етказиб берувчининг вакиллари иштирокида олинган маҳсулотнинг ҳақиқий сифати ҳақида далолатнома тузилиши керак.



5-БОБ. ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


33. Қувурни ишлаб чиқариш учун ГОСТ ёки Ts (ташкилот стандарти) бўйича P-Y 242, P-Y 337, P-Y 342, P-Y 456 маркали қувур учун мўлжалланган чизиқли полиэтилендан хом ашё сифатида фойдаланилади.


34. Таркибида 2,0-2,5 фоиз қурум бўлган ва қувурнинг норматив талабларга мос келишини таъминлайдиган бошқа маркалардаги полиэтилендан фойдаланишга рухсат этилади.


35. Қувурни ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган иккиламчи хом ашёдан фойдаланиб, техник мақсадларга мўлжалланган шу маркадаги қувурни тайёрлашга рухсат этилади. Иккиламчи хом ашёнинг масса улуши 5 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.



6-БОБ. ОМБОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


36. Омборларнинг турлари, технологик ускуналар, юклаш-тушириш механизмлари парки мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ташкилотларда ягона технологик харита ишлаб чиқилади. Технологик харита омборларни маҳсулотни қабул қилишга тайёрлаш, қабул қилиш, сақлаш ва чиқариш бўйича ишларни ташкиллаштириш, лаборатория назоратини юритиш, юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш, санитария-гигиена ва ёнғинга қарши тадбирларни ташкиллаштириш, техника хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.


37. Қувурларни сақлаш учун техник жиҳатдан соз бўлган, юклаш-тушириш ва омбор ичидаги ишларни амалга оширишда механизмлардан фойдаланиш имкониятини таъминловчи мустаҳкам полга эга қуруқ омборхоналардан фойдаланиш керак.


38. Омборлар қуйидагилар билан таъминланиши керак:

зарур жиҳозлар ва ускуналар;

бирламчи ўт ўчириш воситалари;

автомат қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси.


39. Электр ускуналаридан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ҳамда истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 сентябрь) талабларига мувофиқ амалга оширилади. Электр ёритиш асбоблари ёпиқ ёки ҳимояланган (шиша қалпоқча ва металл тўр билан қопланган) кўринишда бўлиши лозим.


40. Омборлар атрофидаги ҳудуд тўғри режалаштирилган бўлиши лозим. Юза ва оқова сувларнинг омборлардан чеккада жойлашиши, сув оқадиган қувурлар сув оқимига тўсқинлик қилувчи чўкиндилардан ва қатламлардан мунтазам равишда тозаланиши керак.


41. Юкларни жойлашдан олдин омборхоналар ёки уларнинг бўш қисми қувурларни қабул қилиш ва сақлаш учун тайёрланиши, зарурат туғилганда таъмирланиши зарур. Том ва поллар соз ҳолатда бўлиши, ёриқлар ва тешиклар бекитилиши, эшиклар эса зич ёпиладиган бўлиши лозим.


42. Омборларнинг маҳсулотни қабул қилиб олишга тайёрлиги бош муҳандис, бош энергетик, лаборатория мудири, сақлаш участкасини бошлиғи ва ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган шахслар таркибидаги комиссия томонидан текширилади ҳамда тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.



7-БОБ. ҚУВУРЛАРНИ ОМБОРГА ЖОЙЛАШ


43. Қувурларни омборга жойлаш ишлари юклашнинг тасдиқланган нормалари ва улар асосида ишлаб чиқилган жойлашиш чизмалари бўйича амалга оширилиши керак. Бунда штабеллардаги жойлар сонини тўлиқ ҳисоблаш, қувурларнинг бутлигини, штабелларнинг турғунлигини таъминлаш, омбор майдонларидан самаралироқ фойдаланиш, маҳсулот сифатини кузатиб бориш ва вагонларнинг механизациялашган тарзда юклаш имкониятини ҳисобга олиш зарур.


44. Қувур штабеллари бир ёки бир нечта партиядан шакллантирилиши мумкин. Бунда уларнинг келиб чиқиши, тури ва ишлаб чиқарилиш вақти (бир ой доирасида) бўйича бир хиллиги, бир хил ўлчам ва бир хил баландликда эканлиги ҳисобга олинади.


45. Шакллантирилган ҳар бир штабелга белгиланган шаклда штабель ёрлиғи расмийлаштирилади, унга штабелга тахлаш ва жойлаш чизмаси илова қилинади. Ҳужжатларда омбор, секция ва қувурлар тахланган штабель рақами кўрсатилиши шарт.


46. Қувурларнинг сақланиш сифатини назорат қилиш, ҳавонинг яхшироқ айланишини ва штабелларни тахлашда механизмларни қўллаш қулайлигини таъминлаш учун омбор (секция) периметри бўйлаб деворлар ёки чиқиб турган конструкциялар ёнидан кенглиги 0,5 метр бўлган ўтиш жойлари қолдирилади.

Ўтиш жойларининг кенглиги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ конкрет осма мосламага эга электр юклагичнинг минимал бурилиш радиусига қараб белгиланади.


47. Маҳсулот штабеллари ва тагликлари омборларнинг кўтариб турувчи конструкцияларига таянмаслиги лозим. Агар штабеллар ёки алоҳида тахламлар хавфли эгилишларга эга бўлса, уларни қайтадан тахлаш зарур. Бунда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.


48. Юклаш-тушириш ва омбор ичи ишлари ягона технологик харита бўйича бажарилиши лозим.



8-БОБ. ҚУВУРЛАРНИ ТАШИШ ВА САҚЛАШ


49. Қувурлар норматив ҳужжатлар ва тегишли транспорт турида амал қилувчи юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ҳар қандай транспорт турида ташилади.


50. Қувурларни ёпиқ вагонларда ташишда пакет, ўрам ёки ғалтак массаси 1,25 тн дан ошмаслиги, узунлиги 5,5 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.


51. Қувурларни ташиш ва сақлашда уларга зарар етмаслиги учун қувурларни транспорт воситаларининг текис ва ўткир бўртиқларсиз сиртига жойлаштирилади.


52. 2 ойдан ортиқ сақланадиган қувурлар штабелининг баландлиги 2 м дан ошмаслиги зарур. Сақлаш муддати 2 ойгача бўлган штабелларнинг баландлиги 3 м дан ошмаслиги керак.


53. Қувурларга бевосита қуёш нурлари тушишига йўл қўйилмайди.


54. Қувурларни сақлаш муддати норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.


55. Қувурларнинг ҳолати (ташқи кўриниши) қониқарли бўлиб, синовлар жараёнида сифати норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги аниқланганида, қувурларнинг сақлаш муддати узайтирилиши мумкин.



9-БОБ. ҚУВУРЛАРНИ ЮКЛАШ ВА ЖЎНАТИШ


56. Қувурларни юклаш ва жўнатиш ишлари Қўмита томонидан берилган нарядлар бўйича амалга оширилади. Юклаб жўнатиш навбати маҳсулотнинг сифати, унинг захирага қўйилиш вақти ва сақланиш шароитларига қараб белгиланади.


57. Юкланган маҳсулот миқдори жойлар сони бўйича аниқланади.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


58. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон cтандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 371-модда


















































Время: 0.1392
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск