ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Савдо бўйича умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2016 й. 237-сон "Ҳар йиллик "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2016 й.

N 237



ҲАР ЙИЛЛИК "САВДО ВА ХАВФСИЗЛИК"

ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Савдо (бозорлар, гипермаркетлар, супермаркетлар, минимаркетлар, киоскалар ва бошқалар) ва умумий овқатланиш (ресторанлар, барлар, кафелар, чойхоналар ва бошқалар) соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, янада ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Маҳалла" фонди ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг:

ҳар йили Тошкент шаҳрида "Савдо ва хавфсизлик" танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тўғрисидаги;

танловни икки босқичда: туман босқичи (Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида) ва шаҳар босқичи тарзида ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларига аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини янада оширишда, жамоат хавфсизлигини таъминлашда амалий тарзда кўмаклашиш;

савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг истеъмолчи сифатидаги хавфсизлигини таъминловчи замонавий технологияларни жорий этишдан манфаатдорлигини рағбатлантириш;

давлат стандартларига, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш;

савдо ва умумий овқатланиш объектларига туташиб кетган жойларни обод қилиш ва ободонлаштиришни рағбатлантириш;

савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш.


3. Қуйидагилар:

"Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари ишини ташкил этишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги мезонлари 2-иловага мувофиқ;

"Савдо ва хавфсизлик" танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ;

"Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар манбалари ва миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича махсус комиссия Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, "Маҳалла" фонди ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2016 йил август ойидан бошлаб ҳар йили танловни юқори ташкилий даражада ўтказиш учун амалий чора-тадбирларни таъминласин.

5. "Савдо ва хавфсизлик" танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия:

"Савдо ва хавфсизлик-2016" танловини ташкил этиш ва ўтказишнинг босқичма-босқич Тадбирлари режасини бир ҳафта муддатда тасдиқласин;

танлов қатнашчилари томонидан тақдим этилган материалларни баҳолашда, жойларга чиқиб ўрганишда ва ғолибларни аниқлашда ушбу қарор билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари ишини ташкил этишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги мезонлари рўйхатига амал қилсин;

танловини ташкил этиш ва ўтказишга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига "Савдо ва хавфсизлик" танловини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 июлдаги

237-сон қарорига

2-ИЛОВА



Савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги

тадбиркорлик субъектлар ишларини ташкил

этишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги

МЕЗОНЛАРИ


1. Бинонинг периметрларида, унга кириш/чиқиш жойларида видеокузатиш камералари билан жиҳозланганлик. Қаттиқ манбалардаги ёзувларнинг сақланишини таъминлаш.


2. Биноларни турғун рамкаларнинг ўрнатилганлиги ва кириш жойида хавфсизлик ходимларининг кўчма металл детекторлар билан таъминланганлиги.


3. Ёнғинга қарши автоматиканинг (хабар қилиш, тутунни йўқотиш тизимларининг) ва сигнализациянинг (қизиш, тутун босиш детекторларининг) соз ҳолатдалиги.


4. Ёнғинга қарши анжомлар (ёнғинни ўчиргичлар, ёнғинни ўчириш суви билан таъминлагичлар ва шу кабилар) ва/ёки автоматик (хоналар шипидаги) ёнғин ўчиргичлар билан бинолар майдонига мувофиқ миқдорда таъминланганлик.


5. Эвакуация қилиш планлари ва схемаларини ишлаб чиқиш, шунингдек одамларни шошилинч эвакуация қилиш учун бинодан чиқиш жойларининг зарур ҳолатини таъминлаш.


6. Тиббиёт хоналарининг (пунктларининг) мавжудлиги ва уларнинг мижозларга дастлабки ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар билан таъминланганлиги.


7. Видеокузатиш тизимлари билан жиҳозланган автомобиллар тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш. Хавфсизлик ходимлари томонидан кириб келаётган автомашиналарнинг салонларини ва юкхоналарини кўздан кечириш.


8. Ёнғинлар содир бўлганда ва келувчиларни эвакуация қилиш чоғида хавфсизлик ходимларининг ҳаракат қилишга, уларнинг шошилинч хизматлар билан, шунингдек шубҳали шахслар ва эгасиз буюмлар (сумкалар, қутилар ва шу кабилар) учраган ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳаракат қилишга ўқитилганлиги.


9. Шошилинч хизматлар етиб келгунгача эвакуация, қутқарув, ёнғинга қарши ва бошқа шошилинч тадбирларни амалга ошириш учун ходимлардан штатсиз гуруҳлар ташкил этиш. Ходимларнинг фавқулодда ҳодисалар ва вазиятлардаги ҳаракатларга назарий ва амалий жиҳатдан тайёрланганлиги.


10. Ҳудудлар, бинолар ва хизмат хоналарининг автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолда рухсатсиз кириб келишидан ҳимояланганлигини таъминлаш, тўсиқлар ва ёнғинга қарши қурилмаларнинг мавжудлиги.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 июлдаги

237-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Савдо ва хавфсизлик" танловини ўтказиш

ва ғолибларни тақдирлашни ташкил

этиш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

Усмонов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳри ҳокими, раис


Лавозими бўйича

-

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси, раиснинг ўринбосари 

Шакиров Х.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, раис ўринбосари


Хусанов Н.Б.

-

Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари, раис ўринбосари


лавозими бўйича

-

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари

Шоахмедов Ш.Ш.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


Қурбанов Б.Н.

-

Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи


Тиллахўжаев Д.Д.

-

Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи


Пардаев М.М.

-

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

Абдуллаев У.Т.

-

Тошкент шаҳар Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи


Лавозими бўйича

-

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Дадахонов Ш.А.

-

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи


Холматов Б.З.

-

Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

Расулов Г.Ш.

-

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи


Магай Б.Г.

-

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси бошлиғи


Одинаев К.А.

-

Тошкент шаҳар меҳнат бошқармаси бошлиғи в. б.


Сафаев А.Б.

-

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи


Сабиров Н.М.

-

Тошкент шаҳар молия бошқармаси бошлиғи


Исмаилов Н.Н.

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


Гулямов А.А.

-

"Маҳалла" фонди Тошкент шаҳар кенгаши раиси в. б.


Шукуров Э.Х.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси

лавозимига кўра

-

Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари


лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси

Абдумажидов Р.А.

-

"Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти" ДУК бошлиғи, Махсус комиссия котиби.


Изоҳ: махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 21 июлдаги

237-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш

ва ўтказиш учун ажратилаётган маблағлар

МАНБАЛАРИ ВА МИҚДОРЛАРИ

Ажратилаётган маблағлар манбалари

Ажратилаётган

маблағлар миқдорлари

(қонун ҳужжатларида

белгиланган базавий ҳисоблаш

миқдорига нисбатан

баравар ҳисобида)

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан тушадиган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобига

1 100

"Маҳалла" фонди маблағлари ҳисобига


100

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши маблағлари ҳисобига

100

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 360-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 7-сон, 69-модда

































Время: 0.1397
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск